Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
85
Бундан буён амалга ошириладиган хайрли ишларнинг муқаддимаси эди бу. 
Мажлиснинг йигирма ёшли аъзоси Мухаммад ибн Абдуллоҳ бу битимдан қалбида пайдо 
бўлган ҳузурҳаловат туйғусини, кўнгил роҳатини ўттиз йил ўтгач ҳам унутмади. Бир куни 
биродарларига шундай ҳикоя қилиб берди: «Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бўлган бир 
аҳдлашувда иштирок этдим. Бундай шарафдан воз кечиш эвазига дунёнинг энг гўзал 
неъматларини берсалар ҳам, асло рози бўлмасдим. Ислом дини вужудга келганидан кейин ҳам 
мана шундай аҳдлашувга таклиф этсалар, сира иккиланиб ўтирмасдан борардим». 
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйидаги аҳдлашув натижаси ўлароқ бир жамоанинг Ос ибн 
Воил уйига бориб, уни тиз чўктиргани воқеаси тезда бутун Маккага маълум бўлди. 
Кўп ўтмай Хосъом кабиласидан бир киши Маккага ҳаж ёки умра нияти билан келди. Ёнида 
Қотул исмли бир қизи ҳам бор. Қиз жуда гўзал эди. 
Нубайҳ ибн Ҳажжож бу қизга бир кўришда ошиқи беқарор бўлиб қолиб, зўравонлик билан 
олиб қочди. 
Қизнинг отаси бу зўравонликдан телба бўлаёзди. Ҳар томонга югуриб дод солди. 
Кўрганлар унга «Хилфул фузул» аъзоларига учрашишни тавсия этдилар. Бу одам Каъбага 
келди: 
— Эй «Хилфул фузул» аъзолари!.. Эй «Хилфул фузул» аъзолари!.. — деб бақира бошлади. 
Унинг бақириғини эшитган «Хилфул фузул»чилар ҳар томондан келиб, атрофини ўраб 
олишди. 
— Нима дейсан? 
—Нубайҳ ибн Ҳажжож қизим Қотулни зўрлик билан олиб қочиб кетди. 
—У ҳолда биз билан бирга юр. 
Катта бир жамоа Нубайҳ ибн Ҳажжожнинг уйига борди. 
Нубайҳ эшигининг олдига келган бир тўда одамни кўриб ҳушёр тортди. Уларнинг нима 
мақсадда келганликларини сезди. Олиб қочган қизни унга никоҳлаб, «Қўша қаринглар», дейиш 
учун келмаганликлари аён эди. Келганлар хўмрайиб турардилар. 
— Нима иш қилдинг сен, ё Нубайҳ! 
— Нима қилибман? 
— Бу одамнинг қизини зўравонлик қилиб олиб қочибсан. 
— Аммо мен уни қаттиқ севиб қолдим. Ундан ажралсам, ўламан. 
— Уни севиб қолган бўлсанг, отасининг розилигини олишинг керак эди. 
— У ҳолда Қотулнинг отасидан сўрайман. Қизнинг отасидан сўрадилар: 
— Қизингни Нубайҳга берасанми? 
Йўқ. 
Нубайҳ ёлворди: 
— Нима хоҳласа, шуни бераман. 
Ота узилкесил жавоб қилди: 
Қизимни қайтариб берсин, бошқа хеч нарса истамайман. Бу сафар Нубайҳга шундай амр 
берилди: 
Ҳозироқ қизни шу ерга олиб чиқасан. Акс ҳолда, ўзингдан кўр. Ҳеч бўлмаса, бир кеча у 
билан кўнгилхушлик қилай. Асло бўлмайди. Бир туянинг согими қадар муддат ҳам кутмаймиз. 
Дарҳол олиб чиқ. Нубайҳ мағлуб бўлди. Бундай катта жамоага бас келиш кийин эди. Индамай 
уйига кириб кетди. Қизни олиб чиқиб, отасига топширди. 
* * * 
«Хилфул фузул»нинг шарафли аъзоси Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг ҳар жиҳатдан етук 
йигит эканлигини хамма тан оларди. Бирон кимса бармоги билан кўрсатадиган қусури йўқ эди 
унинг. Қўиол, бемаъни гап гапирмасди, бирор айбли иш қилмаган. Жисми ҳам, рухи ҳам пок ва 
гўзал эди. Кўпчиликнинг ииюнчини қозонган, обрўэътиборга сазовор бўлган эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
86
Энди кўиинча унга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб эмас, «Ал-Амин» дея мурожаат 
этардилар. Бирон кимса унинг «ишончли одам» эканига шубҳа кила олмасди. 
Унга «Амин» исмини берганлар нақадар ҳақли эканликларига тобора кўпроқ ипгонч ҳосил 
қила бошлаган эдилар. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish