Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 
УКОЗ БОЗОРИ 
Укоз араблар кўп йиллардан бери савдосотиқ қиладиган энг катта ва марказий бозор эди. 
Бу ерда олдисотдининг ҳар хил турини учратиш мумкин эди. Узоқузоқ манзиллардан чиқиб, 
бепоён чўллар оша йўл босган карвонлар бир томони Шом, иккинчи томони Яманнинг кўпгина 
шаҳар ва қасабаларидан келтирилган молларини шу ерга туширар эдилар. Шом билан Яман 
орасида чўзилиб кетган юзларча чақиримлик масофа Укоздан ҳам катта ва машҳурроқ бирор 
бозорни билмасди. Бу қадар гавжум, харидори бунчалик кўп бозорни юз йиллар бўйи араб 
миллати кўрмаган. 
Бир томонда озиқовқат ва кийимкечаклар, иккинчи томонда аёлу эркак, болалардан иборат 
қуллар ўз харидорларини пойлар эдилар. Яна бир томонда эса, мол бозори жойлашган эди. 
Шу орада ҳар тарафда дошқозонлар қайнар, келибкетувчиларга овқатлар тортилар эди. 
Махсус вазифа берилган кишилар эса: 
— Ейишга овқат, ётишга бошпанаси йўқлар, қарзини тўлашга пули бўлмаганлар, бу ёққа 
келинг... Душманидан қўрққанлар, бу ёққа келинг. Озодлигини сақлаб қолишга пул 
тополмаганлар, бу ёққа, фалон кишининг ёнига келинг... — деб бақирибчақириб юрардилар. 
Шоирлар шеърларини ўқир, нотиқлар баланд жойларга ёки бирор туянинг устига чиқиб нутқ 
сўзлар эдилар. Хадичанинг молларини бозорга олиб келган Буюк Амин Абул Қосим Муҳаммад 
ибн Абдуллоҳ ҳам бу йил Укоз бозорида савдосотиқ қиларди. Бозор майдонининг ўртасида 
қизил туянинг устига чиқиб олиб халққа қарата хитоб этаётган бир қариянинг сўзларини 
охиригача диққат билан тинглади. Бу киши Ийад қабиласига мансуб машҳур Қусс ибн Соида 
эди. У араб қабилалари орасида чиройли нутқи билан шуҳрат қозонган эди. Қария араб 
адабиёти учун ажойиб бир намуна бўла оладиган нутқини шундай тарзда бошлади: 
— Эй одамлар, эшитмадим деманглар, эшитганлар дармонда, эшитмаганлар армонда. Бир 
нарсани ўргандингизми, ундан фойдаланишни ҳам билинг. Шубҳа йўқки, яшаган ўлади, ўлгач, 
номи ўчади. Келажакда такдирда нима бўлса, албатта, ўша юз беради. Ёмғир ва ўсимликлар... 
Озиқовқат ва нознеъматлар... Оталар, оналар, жамоалар ва яккаёлғиз кишилар... Ибрат берувчи 
далиллар, сўнгра яна далиллар... 
Кўкда хабар бор, ерда эса, ибрат. Қоронғи кеча буржлари билангина биргаликда мовий, 
дунё водийлари билан дунё, денгизлар тўлқинлари билан денгизлардир... Менга нималар 
бўлаётир ўзи? Одамларнинг кетаётганини кўряпман, ҳолбуки, бу одамлар бошқа қайтмаётирлар. 
У жойда қолишга рози бўлиб, ўша жойда қолдиларми ёки қолдирилдилару уйқуга 
толдиларми?.. Қусс ҳақиқий бир қасам билан, тўғри йўлдан тоймай, гуноҳ ишларга яқинлашмай 
соф юрак билан онт ичадики, Оллоҳнинг шундай дини борки, у дин сизнинг ҳозирги 
динингиздан ғоят мукаммаллиги, севимли ва ҳақиқийлиги билан ҳақ диндир. Бир пайғамбари 
бордирки, энди унинг замони яқин, сояси устингизда юрибди. Унга етишган ва иймон 
келтирган, йўлидан юриб ҳидоятга етишганлар нақадар бахтли бўладилар. Унга қарши чиққан 
ва исён кўтарганларнинг эса, ҳолига вой... Ғафлатда қолганлар, кечмиш асрлар ва ўша асрларда 
яшаган умматлар ҳалок бўлдилар. Эй Ийад аҳли, қани, қаерда оталар ва боболар? Қаерда 
қамчисидан қон томган, шиддатидан оёғи остидаги ер ларзага келган ўша фиръавнлар? Қаерда 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish