www.ziyouz.com кутубхонаси
99
бермаган, «Ё бизнинг кийимларимизни кийиб, ё қипяланғоч бўлиб тавоф қиласизлар», деб
туриб олган ҳам шулар эди.
Орада аелларнинг ҳам уялиб, қимтиниб Каъбанинг атрофида айланаётганлари кўзга
ташланиб қоларди. Ҳатто бир аёл қўллари билан аврат жойларини беркитишга уринар ва
зиёратгоҳни айланаркан: «Бугун вужудимнинг бир қисми, хатто бутун танам очиқ. Аммо мен
очиқ жойларимга қараганларни лаънатлайман», дер эди.
Зайд бу ғаройиб ҳодисаларни томоша қилиб, ҳажга узоқяқин шаҳарлару ўлкалардан келган
турлитуман мусофирлар орасида айланиб юрди. Бир найт йўлнинг чеккасида суҳбатлашиб
ўтирган кишиларга дуч келди. Кўзларини ишқалади, қайтақайта уларга тикилди. Улар Қалб
қабиласидан эдилар. Зайднинг қабиладошларидан бири хам уни кўраркўрмас.
— Ана, Ҳорисанинг ўғли Зайд, — деб қичқириб юборди.
Қалбликлар суюниб кетдилар. Зайд уларнинг ёнига бориб ўтирди.
— Ҳуш келибсизлар.
— Хушвақт бўл, ё Зайд, тузукмисан?
— Тузук ҳам гапми, аъломан.
— Бу ерда нима қилиб юрибсан?
Зайд қабиласидан айрилганидан буён бошидан кечирганларини сўзлаб берди. Ҳозир
ҳаётидан ғоят мамнун эканлигини билдирди.
Одамлар унга отасининг аҳволини сўзлаб бердилар. Унинг ҳасратида жиннидевона
бўлганини, ҳамма жойни қидириб юргани, ғамгин қўшиқлар айтиши, тинмай кўзёш
тўкишларини маълум қилдилар.
— Отамга салом айтинглар. Мендаи хавотир олмасинлар. Бу ерда ҳошимийлардан
Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг паноҳидаман. У дунёдаги энг ажойиб инсондир. Менга қилган
яхшиликларини, фазилатларини ҳеч унута олмайман, — деди.
Қабиладошлари:
— Сенинг гапларингни албатта отангга етказамиз, —дедилар.
* * *
Хадича энди тижорат ишларини юритадиган, карвонларини бошқарадиган ишончли одам
қидириш ташвишидан қутулган эди. Ҳар куни янги бир фазилатини кашф этаётган жуфти
ҳалолини тобора қаттиқроқ сева бошлади. Тотув оила қурганини, аёл киши орзу этиши мумкин
бўлган энг буюк хузурҳаловатга — хотиржамликка энди етишганини жуда қисқа вақт ичида
тушуниб олди.
Турмуш қурганларидан бир йил ўтгач, Хадича ўғил кўрди. Уни Қосим деб атадилар.
Арабларнинг одатига кўра, ота-она туғилган илк фарзандининг исмига нисбат қилинган бир
лақаб олар эдилар. Шунга биноан Муҳаммад ибн Абдуллоҳ энди «Абул Қосим», яъни
Қосимнинг отаси, Хадича эса «Умму Қосим» деб ҳам атала бошладилар.
Абдулмутталибнинг суюкли невараси Муҳаммад Ал-Амин бир куни болалигини эслади ва
чеКсиз севинч ҳиссига берилди. Чунки қаршисида турган аёл бир пайтлари уни эмизган Ҳалима
асСаъдийа эди. Кичиклигида онасининг ихтиёрига топшириб кетганидан бери ҳеч кўришиш
имкони бўлмаган эди.
— Хуш келибсиз, онажон!.. — дея қучоқ очиб кутиб олди энагасини.
Суюкли энага ҳам бундай илтифотдан жуда хурсанд бўлди. Неча йиллардан бери
кўришмаган, туққан фарзандидек бўлиб қолган жигарпорасига етишишнинг ҳаяжонини базўр
босиб турарди. Бир пайтлар ўзи эмизган, шунинг шарофати ила оиласига файзу барака олиб
кирган мурғак гўдак энди карвон билан тижорат қиладиган, ўттиз ёшларга қадам қўйган жасур
бир йигит бўлиб етишган эди.
Макка халқи ҳақли равишда «Ал-Амин» лақабини берган буюк Муҳаммад суюкли энага
онасини уйига бошлаб кетди, алоҳида иззатикром кўрсатди. Умр бўйи унга бажонидил хизмат
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |