Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
45
нарсага тушди. Қайтакайта тикилиб қаради. Йўқ, янглишмаган эди: туянинг оёғи ботган жойдан 
сув қайнаб чиқарди. Сув тобора тез оқа бошлади. Ўша пайтда бутун вужудини қамраб олган 
хурсандлик ҳиссини ҳеч қачон таърифлаб беролмаса керак. Ўзини ерга отди. Бу орада туя ҳам 
оёғини ҳалиги жойдан чиқариб олди. 
Энгашди. Юзқўлларини ювди, тўйибтўйиб сувдан ичди. Тўсатдан ҳаётга янги келгандай 
бўлди, қалбини чулғаб олган умидсизлик ҳисси батамом барҳам топди. Урнидан турди, 
ҳамроҳларини бақириб чақирди. 
— Ҳой биродарлар, бу ёққа келинглар. Оллоҳ бизга сув берди. 
Қулоқлар 6у овозга ишонишни истамасди. Аммо ҳозир ҳазил пайти эмас эди. Қолаверса, 
Абдулмутталибнинг овози жонли, ишонч бағишловчи эди. 
Умидсизликнинг чилпарчин бўлиши тиззаларга дармон киргизди. Турдилар, 
судраласудрала, Абдулмутталиб кетган томонга илгарилай бошладилар. Дарҳақиқат, у ерда сув 
бор эди. Тинмай оқарди. Абдулмутталиб рақибларига ҳам юзланди, уларни ҳам таклиф этди. 
Туяларга сув берилди, мешлар тўлдирилди. Қайтақайта ичдилар. Энди йўлга чиқилса ҳам 
бўларди. Оди ибн Навфал Абдулмутталибга ўгирилди: 
— Худо ҳаққи, эй Абдулмутталиб, даъвони сен ютдинг. Ҳукм бизга қарши чиқди. Энди сен 
билан Замзам масаласида бошқа тортишмаймиз. Чўлнинг ўртасида бу сувни етказган Оллоҳ 
Замзамни ҳам сенга берганига энди шубҳамиз қолмади. Қани, энди соғомон Маккага қайтайлик, 
— деди. 
— Яъни, энди қозига мурожаат қилишга ҳожат қолмадими? 
— Ҳа, Маккага қайтамиз. 
Маккага қайтдилар. Бу воқеа Абдулмутталибнинг обрўйини янада оширди. Қаерда 
эканлигини ҳеч ким билмайдиган Замзам қудуғининг ўрни кўрсатилиши, бешак ўлим 
кутилаётган дақиқаларда Оллоҳнинг лутфи ва карами ўлароқ сувнинг оқа бошлаши унинг 
маънан юксак бир одам эканлигидан далолат берарди. 
Абдулмутталиб ўғли Ҳорис билан биргаликда яна Замзамни қазиб, тозалай бошлади. 
Сафар чоғида содир бўлган бу воқеа оилаларда, йиғинларда баҳс этилди. Қазиш давомида 
даставвал Каъба хазинасига тегишли бўлган баъзи олтин ҳайкаллар, қиличлар ва зирҳлар 
топилди. Юқорида эслатилган Журҳум қабиласи Маккани тарк этаркан, Каъба хазинасидаги бу 
қимматбаҳо ашёларни ҳам Замзамга кўмиб кетган эдилар. 
Бу бебаҳо буюмлар яна қурайшларнинг ҳасадини қўзғади. Қозига мурожаат 
қилмаганликларидан яна пушаймон бўлдилар. 
— Эй Абдулмутталиб, бу ашёларга биз ҳам шерик бўлишимиз лозим. 
Абдулмутталиб пешонасидан оқаётган терларни артди. 
— Нега? 
— Чунки бу кудук бизнинг буюк бобомизники. Бу ашёлар эса, хазинасидан қолган 
буюмлардир. 
— Бу ерни мен қазидим. Демак, ашёлар ҳам меники бўлиши лозим. Модомики сизлар 
бунга карши экансизлар, муаммони куръа ташлаб ҳал қилсак, дейман. 
— Қанақасига? 
— Икки қуръа Каъба учун, иккитасини мен учун ва иккитасини сиз учун ташлаймиз. 
Кимнинг ҳаққига нима чиқса, шуни олади. Ҳиссасига ҳеч нарса чиқмаган томон маҳрум бўлади. 
— Бўпти, розимиз. Эй Абдулмутталиб, сенда инсоф бор экан. 
Абдулмутталиб Каъба учун сариқ, ўзи учун қора ва қурайшлар учун оқ — иккитадаи ўқ 
танлади. Машҳур Ҳубал бутининг ёнига бордилар. Бутнинг хизматкорига ўқлар берилди. 
Ҳамма қаттиқ ҳаяжон ичида эди. Ўқлар бир халтага солинди. Даставвал, икки кийик учун икки 
ўқ олинди. Иккаласи ҳам сариқ эди. Булар Каъбанинг ҳаққи эканлиги тан олинди. Сўнгра 
қиличлар учун бир ўқ олинди. Қора эди. Абдулмутталиб «Бу менинг ҳаққим», деди. Зирҳ учун 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish