Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
— Тушимда кўрсатилди. 
Ҳорис учун мазкур жавоб етарли эди. Отасига бўлган ишончи беҳад эди. 
Абдулмутталибнинг ўша пайтда қўли ишга келиб колган биргина ўғли Ҳорис эди. 
Эрталаб тонгсаҳарда қурайшликлар Абдулмутталибни белкурак ва чўкични олиб 
каёққадир кетаётганини кўрдилар. 
Кеча белгилаб кетган жойига келди. 
— Оллоҳим, муборак бўлсин... — дея чўкични ерга урди. Отабола бирга қазий 
бошладилар. 
— Ҳорманг энди, ё Шайбатул ҳамд!.. 
— Саломат бўлинг. 
— Нима қилаётирсиз? 
— Кўриб турибсиз, шу ерни қазияпмиз. 
— Аммо нима мақсадда? 
— Бу ер Замзам кудуғининг ўрни. 
Шундан кейин Абдулмутталиб кетмакет тўрт кун давомида кўрган тушларини гапириб 
берди. Одамлар истеҳзо аралаш жилмайдилар. 
— Тушда кўрган нарса билан иш битар эканми? —дедалар. 
Абдулмутталибга ҳурмати баланд бўлганлар эса: 
— Бунда бир гап бўлса керак, — дея ишнинг натижасини кутиш ва шунга қараб ҳукм 
чиқаришни маъқул топдилар. 
Абдулмутталиб зерикмасдан, умидвор бўлиб ишини давом эттирарди. Ниҳоят, қудуқнинг 
устига бир қопқоқ каби ёпилган тошни топдию кўзлари ёшланди. Қўлларини кўтариб, Оллоҳга 
шукр қилди. Энди тушининг ҳақиқат эканлигига ва бу вазифа унга илоҳий йўлдан берилганига 
батамом ишонди. 
Тепасига келибкетиб, ишини ажабсиниб томоша қилганлар, комил ишонч ила, беҳуда 
уриняпсизлар, дея ўйлаганлар қудуқнинг топилганини кўришдию дарҳол чўкич ва 
белкуракларини қўлларига олиб етиб келишди. 
Абдулмутталиб: 
—Хўш, нега келдингизлар, тинчликми? — дея сўради. 
— Қудуқни бирга қазиймиз. 
— Бунақаси кетмайди. 
— Аммо бу шарафга биз ҳам шерик бўлишни истаймиз. Чунки бу бобомиз Исмоил 
пайғамбарнинг қудуғидир. 
— Бундай қилиб бўлмайди. Чунки бу вазифа фақат менга буюрилди. 
Одамлар ўжарлик қилдилар: 
⎯У ҳолда сенинг қазишингга ҳам йўл қўймаймиз. Ё бирга казиймиз, ёки сен ҳам 
қазимайсан. 
—Унда шу пайтгача қаерда эдингизлар? 
— Қудуқнинг жойи қаердалигини билмасдикда. 
— Мен ҳам билмасдим, аммо қудуқнинг ўрни фақат менга кўрсатилди. 
— Биз ҳам энди бу ишга қўшилишни хоҳлаймиз. 
— Мен эсам, бу шарафни сиз билан бўлишишни истамайман. 
Оди ибн Навфал Абдулмутталибга тегишди: 
—Абдулмутталиб, сен ёлғиз бир кишисан. Биргина ўғлингдан бошқа ёрдамчинг йўқ. 
Ўжарлик қилаверма, бизга қарши чиқма. 
—Эй Оди, айнан сенинг шундай дейишинг инсофдан эмас. Ахир, отанг Навфал отам 
Ҳошимнинг ҳимояси остида бўлгани ёдингдан чиқдими? 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish