Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий  www.ziyouz.com



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
162
* * * 
«Лот ва Уззо илоҳларимиздир...» 
Ёлғонларнинг ёлғони бўлмиш бу сўзларни Аммор чин кўнгилдан, самимий ишонч билан 
айтмаган эди. Аммо юраги ўта безовта, ўта нотинч эди. Кўпинча уни азоблаган 
душманларининг устига бостириб боришни, «Лот ҳам, Уззо ҳам бошларингдан қолсин!» деб 
ҳайқиришни истарди. 
«Ажабо, чиндан ҳам динимдан юз ўгирдимми?.. Ажабо, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг 6у 
аҳволимга нима дер эканлар? Энди У зотнинг юзларига қандай қарайман?» деган ўйхаёллар 
гирдобида қийналар эди. 
Аммо ўша кеча тонггача мижжа қоқмади. Кечқурунга бориб, рангирўйи сомондай 
сарғайиб кетди. Ичи чироқ ёқса ёришмас, қалби минг хил ўйфикр, минг хил андиша ичида 
ўртанар, виждон азоби тўхтовсиз қийнар эди. 
Тун ярмида туриб: «Оллоҳим, мени афв эта оласанми?!» дея ёлворар, илтижо қилар эди. 
Ўйлайўйлай, ахийри бир қарорга келди: фурсат топилди дегунча Расулуллоҳнинг 
ҳузурларига бош уриб боради, бор гапни тўкиб солади. Агар у зот, имонни қўлдан бой 
берибсан, дегудек бўлсалар, у ҳолда уни бу аҳволга солганларнинг устига бостириб борадида, 
ўлдирганича мушрикларни ўлдириб, сўнгра ўзи ҳам бу йўлда жон беради. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) билан кўришадиган, У кишининг муборак юзларига яна бир бор 
боқадиган, ширинсухан сўзларини яна бир бор эшитадиган кунни зўр интизорлик билан кутди. 
Шундай имконият туғилган куниёк вақтни ғанимат билиб, дарҳол Расулуллоҳнинг ҳузурларига 
бош уриб борди. Кўзларида нам... 
— Нима бўлди, ё Аммор? — дея сўрадилар У шарафли зот. 
— Мени зўрлаб диндан қайтармоқчи бўлдилар, куфр сўзларни айтишга мажбур қилдилар, ё 
Расулуллоҳ. 
— Хўш, қалбинг нима дейди? 
— Қалбим имонга тўлиқдир! 
Шундан кейин Аммор онаси ва отасига қилинган шафқатсизликларни, уларнинг қай 
тариқа ўлдирилганини йиғи аралаш гапириб берди. 
— Агар яна зўрласалар, талаб қилган сўзларини айтавер, — дея ижозат бердилар 
Расулуллоҳ. Сўнгра атрофларини ўраб олган саҳобаларига ўгирилдилар: — Аммор имони 
мустаҳкам бир инсондир. Имон нури унинг суяксуякларигача сингиб кетганига ишончим 
комил, —дедилар. 
Ушбу дамда Аммордан бахтиёр одам дунёда бўлмаса ксрак. Шу кунгача оғушида бўлгани 
руҳий азоб бирдан ўз исканжасини бўшатган эди. Кўзларига ёш қуйилди. Аммо бу ёшлар энди 
ғамалам ёшлари эмас, севинч ёшлари эди. 
Аммор кейинроқ бундан ҳам кўпроқ хурсанд бўлишини ҳозир билмас эди. Аслида, ушбу 
машаваратда ҳозир бўлган бошқа кишилар каби, у ҳам бу хушхабардан қониққан эди. 
Айни онларда фаришталар оламидан Расулуллоҳга етказиш учун навбатдаги илоҳий 
фармоннинг чопари йўлга чиққанини қайдан ҳам билар эди! 
Дарвоқе, бу фармон Набийи Акрамнинг (с.а.в.) муборак чеҳраларига табассум югуртирди: 
«Ким Оллоҳга имон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Оллоҳнинг ғазабига 
учрар). Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур 
қилинса, (унинг имонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан ёзиладиган бўлса, бас, 
ундай кимсаларга Оллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир. Бунга сабаб улар ҳаёти дунёни 
охиратдан афзал билганларидир. Оллоҳ эса, кофир қавмни ҳидоят қилмас. Оллоҳ ундай 
кимсаларнинг дилларини, Қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйгандир. Улар ғофил 
кимсалардир. Шакшубҳа йўқки, улар охиратда зиён кўргувчилардир». 
Бу оятлар Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) назоратлари остида Наҳл сурасининг 106—109-


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish