Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
136
узун — тинимсиз машғулот бордир (шу сабабли кечалари бедор бўлиб ибодат қилинг). 
Парвардигорингизнинг номини (мудом) ёд этинг ва Унга бутунлай берилиб (чин ихлос билан 
бандалик қилинг)! (У) машриқ ва мағрибнинг Парвардигоридир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат 
Унинг Ўзигина бордир. Бас, сиз (ўзингиз учун) Унигина вакил (ҳомий) қилиб олинг!» 
(Муззаммил сураси, 1-9.  Доримий. «Сунан», 1/3.) 
Набийи Акрам жанобимиз ушбу оятлар орқали кечалари ҳам тоатибодат қилишга даъват 
этилдилар. 
* * * 
Ўша кунлари номи ҳали тарихларда битилмаган бир одам жоҳилия даврининг жирканч бир 
одатини амалга ошириш ҳаракатида эди. 
Бу одамнинг ширингина, севимли бир қизчаси бор бўлиб, уни жуда ҳам яхши кўрарди. 
Чақирган заҳоти «Лаббай, отажон!» деб қошига югуриб келар, ота-онаси уни ўпишар, 
бағриларига босиб эркалатишар эди. 
Шундай кунларнинг бирида у отини эшитиб, отасининг қошига чопқиллаб келди. Ҳар 
доимгидай, қучоғига отилди. 
Ота уни қўлларидан тутди, икковлон биргалашиб кўчага чиқдилар. Уйларидан ҳали унча 
узоқлашишмаган эди. Ота унга ажойиб ва хуштаъм озиқовқатлар ҳақида ганирар, яқинда 
қариндошларидан бирининг тўйида унга совға тариқасида бериладиган кўйлак ҳақида баҳс этар 
эди. 
Шу аснода қизча бирдан итариб юборилганини ҳис этди. Отабола ҳозиргина ёнидан ўтган 
қудук қизчани қайта чиқмайдиган килиб ўз домига ютди. Аммо йиртқичларгагина ярашадиган 
бу ишни қилган отанинг қулоқларига: 
— Ё абатаҳ!.. Ё абатаҳ!.. — тарзидаги ингроқ овоз келди. Отанинг сўнгги марта эшитган 
сўзлари шу бўлди. Пешонасида пайдо бўлган совуқ терларни артиб, яшин тезлигида бу ердан 
узоқлашди. Ким билади, бечора қизча яна қанча пайт у ерда «Отажон!» дея инграган экан
2

Мадина даврида мусулмон бўлган бу одам мазкур воқеани пайғамбаримизга сўзлаб 
берганида, Расулуллоҳ (с. а. в.) соқоллари ҳўл бўлиб кетгунча йиғлаган эдилар. 
* * * 
Бир куни Умар қаватига олти ёшлар чамасидаги қизини олиб, Маккадан ташқарига йўл 
олди. 
Хилват бир жойга келдилар. Умар елкасидан белкурагини олди ва чуқур қазий бошлади. 
— Нима қиляпсиз, отажон? Нега қазияпсиз бу чуқурни?! — деди қизи атрофида 
гирдикапалак бўлиб. 
— Бу ерга сени кўмаман, — деб жавоб қилди Умар. 
Қизчанинг ранги оқариб кетди. Отасини яхши одам деб ўйларди. Айни чокда, отасининг бирон 
гапни зое гапирмайдиган одам эканлигини ҳам жуда яхши биларди. Кўзёшларига тўлган 
нигоҳлари отага қадалди: 
— Отажон, мени ўлдирманг!.. 
— Сен ҳиқилламай тур! 
Бу сўзлардан кейин ҳам ёлвориш беҳуда эди. Ягона чора қочиш эди. Жон ширин, қизча 
ўлишни истамасди. 
Пешонасидан оқаётган терларни артаарта қум қазиётган Умар, бирдан: «Тўхта қочма!» деб 
бақирди ва қизининг орқасидан чопа кетди. 
Жонҳолатда қочаётган қиз бечоранинг ортидан етиб келган ота дағал қўллари билан 
сочларидан тутиб, қатъий силтаб тўхтатди. Шундан кейин судрабсудраб, чуқурнинг ёнига олиб 
келди. 
Қазиш давом этар, гўдакнинг кўзёшлари ҳам бетўхтов ерга юмаланар эди. 
Шу аснода Умар қўлидаги белкуракни ерга қаттиқ урди ва натижада бир сиқим тупроқ 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish