Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
151
Исмоилжон Башоратнинг қўлидан чамадончани олиб, машина томонга юрди. Сал ўтмай 
мотор гуруллади. Башорат машинага интилди. 
Еру кўкка нур пуркаб отаётган шу тонг Башоратга излаган бахтини топиб бергандек эди. 
Еру кўкка нур пуркаб отаётган шу тонг Исмоилжонга йўқотган шодликларини қайтариб 
бергандек эди. 
— Шу менинг чинакам бахтиммикин?—деб ўйларди Башорат. 
— Шу менинг чинакам шодлигиммикин?— деб ўйларди Исмоилжон. 
Кошки эди... 
1967 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
152
БАҲОР ҚИЗЛАРИ 
Шаҳло қаерга борса, албатта, кулги бўлади. У «Янгиобод» колхозига механизация бўйича 
раис муовини бўлиб тайинланганда йиғин аҳли баб-баравар кулиб юборди. Аммо бу кулгилар 
Шаҳлога асло таъсир қилмади, ҳатто қошининг бир учи ҳам қимирламади. 
Негаки, у бундан аввал областда энг қолоқ «Каттачек» колхозига тайинланганда бундан ҳам 
баттар бўлган эди. 
Мажлисда номзоди кўрсатилганда одамлар «Ўзларини бир кўрайлик» дейишди. Шунда 
кўпчилик орасидан сочлари баландроқ турмакланган, лабларига қизил суртилган, қулоғида 
узун, маржон нусха зираклар йилтираган, қоши булбул оёғидек ингичка бир қиз ўрнидан турди. 
Бу ҳозиргина механизация бўйича раис муовини лавозимига номзоди кўрсатилган Шаҳло 
Қодирова эди. Зал кулгидан ларзага келди. У ер-бу ердан пичинглар эшитилиб қолди. 
— Ишларимиз «Баҳор» ансамбли-ку! 
— Колхозимизга ҳам халқ артисти ярашади. 
— Кундузи колхозда ишлаб, кечқурун телевизорда дикторлик қилса-я! 
— Балет тўгарагининг раҳбарими? 
Раис ғовурни зўрға босди. Аммо Шаҳло ўтирмади. Ҳамманинг кўзида қимирламай 
тураверди. 
Колхозда демократияга амал қилмай асло иложи йўқ. Шаҳлонинг номзоди овозга қўйилди. 
Агар битта овоз бу томондан у томонга ўтганда Шаҳло чамадончасини кўтариб кетаверишга 
мажбур бўлар эди. Аммо эллик бир процент овоз билан Шаҳло раис ўринбосарлигига сайланди. 
Эрини қизғанадиган аёллар албатта қўл кўтаришмади. Кексалар ҳам. Фақат йигит-
қизларгина қўл кўтариб, унинг номзодини қўллаб юборишди. «Каттачек»да ҳам худди шундай 
бўлганди. Унда эллик икки овоз билан ўтган. Ўша кулги қилганлар, Шаҳло бу ёққа кетаётганда 
қолинг, деб қанча ялинишган. 
Эртасига раис Раҳмон ака Шаҳлони кабинетига чақириб, насиҳат қилган бўлди: 
— Қизимдек нарсасиз, сенлайвераман-да. Энди мундоқ қилсак. Манаву ҳурпайган сочларни 
одамга ўхшаб ўриб ол. Бу бир. Бетдаги бўёқлар ҳам сал эви билан бўлсин. Кечаги тўпалонни 
кўрдинг-ку. Қишлоқ жойда бунақа нарсаларни бозор кўтармайди. 
Шаҳло кулди. 
— Бозор кўтарадиган қиламиз. Биринчидан, бунақаси ҳозир бир ўзим бўлгани учун ғалати 
кўриняпти. Кўпайишиб қолганимиздан кейин кўзинглар ўрганиб кетади. 
Раис «дод» деб юборай деди. Бу қиз нима демоқчи, ўзимга ўхшаганларни шу қишлоқдан 
етиштираман, деганими бу? Бошимга бу балони қаёқдан топиб келдим? 
Шаҳлонинг Қишлоқ Хўжалиги институти механизация факультетини тугатганига ҳам тўрт 
йил бўлди. У то ўқишга боргунча Янгийўлдаги колхозда трактор минган. Бинойидек ер ҳайдаб, 
бинойидек культивация қилган. Ишда қорамойга белангани билан кечқурун артистлардек 
таранг бўлиб олиб, ҳамманинг кўзида ял-ял ёниб юрарди. 
Шаҳло раис буванинг насиҳатига индамай қулоқ солиб турди-да, охири илжайиб, бу ёғи бир 
гап бўлар, дегандек қилиб чиқиб кетди. 
Эртасига у ишни колхознинг ремонт устахонасидан бошлади. Уч-тўрт тракторчи қорамойга 
беланиб металл уюмлари орасидан ниманидир қидиришарди. Шаҳло «Запорожец»ни ўзи ҳайдаб 
келди. У ҳамон ўша фасонини бузмаган, атайин қилганми, упани бетига сал қалинроқ сурган 
эди. 
Трактор тагида чалқанча ётиб ишлаётган механизатор каттакон калитни оёғи билан суриб, 
кейин ўзи чиқди. 
— Ия, опа, келинг, бизни телевизорга олиб чиқасизми? 
Шаҳло унинг гапига яраша жавоб қилди: 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish