www.ziyouz.com кутубхонаси
109
Мўмина момо деразадан қаради.
— Истамбой, турмайсизми, шом бўлди. Обдастага об таҳорат қуйиб қўйдим.
Чол ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб келди. Жойнамоз пойига чўккалади. Узоқ намоз
ўқиди. Ўқиб бўлиб хам ўрнидан турмади. Хотини Мўминага, етти ўғлига, кудаларига,
невараларига худодан умр тилади. Ўрнидан туриб ҳовли айланди. Ўғилларига атаб қурилган
пешайвонли уйлар олдида бир-бир тўхтади. Невараларининг шовқинига қулоқ тутди. Чехраси
ёришгандек бўлди. Қўйхонага кириб чироқни ёқди. Беш кун один туғилган икки қўзичоқнн
кўтариб эркалатди. Совлиқ безовталаниб пишқирди. Чол уни хам силади. Уларга сув берди,
хатпак татилади. Уйга кириб ечиниб ётди. Зум ўтмай, кўзп уйқуга кетди.
Тушига отаси киршгги. Ариқ бўиида туриб унн имлаб чақирармиш. Орқасида турган онаси,
келма, келма деб, ишора қилармиш. Туш айланиб, боя отаси турган жойда Мутаваккил пайдо
бўпти. У хам имлаб чақирармиш. Ана ундан кейин Истамбой пайдо бўпти. Ота, сизни
соғиндим, қачон келасиз, деб сўрармиш. Жуман бобо, яқинда бораман, демоқчи бўлиб оғиз
жуфтлармиш, аммо овози чиқмасмиш. Бир нима даранглаб, уйғотиб юборди. Очиқ қолган
деразадан кирган мушук патнисни тушиб юборган экан.
Тонг ёришиб келарди. Сўфининг бомдод намозига чакириб, оллоҳу акбар, оллоҳу акбар,
деган говуши эшитилди.
Жуман бобо кўнгил хиралик билан таҳорат олиб масжидга чиқиб кетди. Ҳеч ким билан
гаплашмади. Намозни ўқиб оркасига қайтди. «Нима бўлди, отам чакиряпти, Мутаваккил ҳам,
Истамбой хам чақиряити. Улганлар куни битган кишини чақиради. Нима, куним битдимикин?»
Ноиуштада эр-хотин бир-бирига гапирмай, жимгина ширчой ичишарди.
Жуман бобо бўшаган косаларни олиб кетаётган Мўминага ўтир, Истамбой, гапим бор, деб
қайта ўтқазди.
— Меига қара, хотип, бу дунёда ишим битганга ўхшайди. Тадоригингни кўриб қўйсанг
бўлармиди. Ниманг бор, ниманг йўқ, қараб қўй.
Мўмина момо эридан биротт марта бунақа гап эшитмаганди. Чол ўлимдан оғиз очмасди.
Нима бўлди?
— Эсингизни еб кўйибсиз, Истамбой, нафасингизни иссиқ қилинг, яхши гапга ҳам, ёмон
гапга ҳам фаришта
омин, дейди.
Чол салмоқлаб гап бошлади:
— Э, хотин, ўлмайдиган одам борми? Худонинг инояти билан шунча йил яшадим. Гапимни
бўлма! Яхши-ёмон гапирган бўлсам, кўнглингдан чиқариб юбор. Тўққиз бача туғиб бердинг,
минг раҳмат. Бир марта чертмадим. Оғзимдан ножўя гап чиқмади. Нимайики орзу қилган
бўлсам, ҳаммасига етдим. Бировни дилини оғритмадим, бировни маҳрамига кўз ташламадим.
Худонинг даргоҳига пок имон билан бораман.
Кампир ўйланиб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб, бир-икки марта оғиз жуфтлади.
Айтолмади. Чол буни сезиб турарди.
— Кандоқ гап айтмоқчисан? Тортинма, айт. Гуноҳим бўлса, тавба қилай...
Мўмина момо эрига узоқ қараб турди. Кейин журъатсизлик билан гап бошлади:
— Айт, дедингиз, айтай. Гуноҳингиз бор, Истамбой. Худо кечирмайдиган гуноҳингиз бор.
Чол қошларини кериб унга қаради. Манглай ажинлари қават-қават бўлиб кетди. «Наҳот худо
кечирмайдиган гуноҳ қилгаи бўлсам. Бу кампир нима деб алжияпти». Шу ўтиришида чолпинг
хаёли дуиёии икки айланиб келди. Яшаб ўтқазган тўқсон олти йилни бир-бир элакдан ўтказди.
Олти ёшидан сурув кетида чанг ютиб, чўл ксзди. Кирчиллаган қиш чилласида, офтоб олов
пуркаган саратонда қўйлар билан бирга ётиб, бирга турди. Отарида туғиладигат1 қўзилар
орасида ақлни лол қолдирадиган «Антиқа», «Сур», «Шероз» териларини бошқа чўнонларга
ўхшаб бекитмади. Совхозга топширди.
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |