Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
119
кўрдим. Йўқ, ўн саккиз сатр ичидан фақат «инсоф»ми деган сўзни аранг ўқий олдим, холос. 
Тавба! Бу хатни ким ёзган? Кимга ёзган? Хаёлим қочиб, ҳар бир сатридан ғазаб, нафрат 
ёғилиб турган хат эгасини билгим келди. Китобни олиб, хатнинг давоми чиқиб қолармикин 
деган ўй билан уни варақлай бошладим. Йўқ. Китоб кутубхонаники эди. Кимдир уни беихтиёр 
китоб билан топшириб юборган бўлса керак. Уйқум қочиб у нотаниш, аламзада хотин 
қалбининг энг теран жойларидан отилиб чиққан қайноқ, оловли сўзларидан эрталабгача 
тўлғандим. 
Эрталаб кутубхонадан бу китобни мендан аввал олган кишини сўрадим. Кутубхоначи хотин 
тайинли бир гап айтмади. Унинг гапича, университет кутубхонаси бундан икки ярим ой олдин 
сайлов участкасига китоблар юборган, сайловдан кейин ўша китоблар муқовалашга берилган 
экан. Хуллас, хат кимдан ва кимга эканлиги маълум бўлмагани учун менда қолди. Аммо бу 
панд еган жасур хотиннинг ўртаниб ёзган қайноқ сўзлари эгасига етмаганидан афсусланардим. 
Ўқишлар тугади. Беш йил бирга ўқиган қадрдонлар билан хайрлашадиган кунлар келди. 
Айниқса, ўзини ҳаммадан олиб қочадиган, менга ҳам шубҳа билан қарайдиган ҳамкурс 
Санобардан ажралиш менга жуда оғир эди. Бу хаёлчан қиз негадир менга жуда ёқарди. У 
кўпчилик-ка кам аралашарди. Хдмкурслар бир-биримизнинг «миридан-сиригача» дегандек 
саргузаштларимизни, орзуларимизни баҳам кўрардик. Аммо Санобар ўзи ҳақида, ниятлари 
ҳақида лом-мим деб оғиз очмаган. Унинг табиати ана шунақа эди. Ўзи алоҳида дарс тайёрлар, 
қайғусини ҳам, шодлигини ҳам биров билан баҳам кўрмасди. Унга раҳмим келганиданми, ё 
табиатим оғирроқ бўлганиданми, ҳар қалай, унинг сокинлиги менга ёқарди. Кейинги 
курсдагина икковимиз бир-биримизга яқин бўлиб қолгандик. Ҳатто бир-икки марта кинога ҳам 
бордик. Кўрган киномизда Санобар жуда кўп йиғлади. Кино унчалик кишини йиғлатадиган 
даражада ҳам эмас эди. Ҳайронман, Санобар нега йиғлади экан! 
Август охирлаб қолган эди. Эртага Санобар Бекободга кетади. Мен эски касбим — газета 
ишида қоламан. Шу куни сўнгги бор у билан паркка бордик. Негадир у хомушроқ эди. Мен 
унинг бу кайфиятини то шу кунгача бир-биримизга дардимизни айтмаганимиздан, 
шундайлигича ажрашиб кетишимиздан бўлса керак, деб ўйладим. Ҳар қалай, бу масалада 
эркаклар дадилроқ бўлади. Довдираб бўлса ҳам гапни ўзим бошладим. Шу пайтгача бу тўғрида 
оғиз очмаганимдан ўзимни ўзим койиб, ҳаяжон аралаш секин гапирардим. Билмадим, 
гапларимнинг ҳаммасини эшитдими, йўқми? 
Паркда одам кўп эди. Танца майдончаси, морожнийхоналар студентлар билан тўла. 
Санобарнинг қўлидан ушладим. У ялт этиб менга қаради. 
— Юринг, ҳув анови сув бўйига борамиз. 
— Нега? 
Бу саволга жавоб тополмадим. 
— Юринг! — деди Санобарнинг ўзи йўл бошлаб. Сув бўйи холироқ эди. Симёғочдаги 
чироқнинг сувдаги акси гўё ханжардек анҳор тагига санчилганди. 
— Сизни Тошкентда қолдирмоқчи эдилар-ку, нега Бекободга юборишларини сўрадингиз? 
Санобар жавоб бермади. Сувга тикилганича бир неча дақиқа индамай ўтирди. Сўнг 
вазминлик билан: 
— Менга қаранг, — деди, — беш йил бирга ўқидик, сиз менга бошқаларга қараганда 
яқинроқ бўлиб қолгансиз. — У негадир гапни гапга қовуштиролмай қийналарди. — 
Кўзларингизга қараганимда, юрагингизда аллақандай ҳис борлигини сезиб қийналаман. Гапим 
қўполроқ чиқса, мени кечиринг. Бекор қиляпсиз. Ҳали ёшсиз. Ўз тенгингиз билан 
топишишингиз керак. Мен буни олдинроқ айтишим керак эди. Нега шундай қилмадим?.. 
— Нега, ахир сизни... наҳот сиз мени... Ё сизнинг бошқа...— дедим паст овоз билан. 
Санобарнинг кўзида ёш йилтиради. 
— Ахир, мен бир марта тўй кўрганман... беш кун бўлса ҳам. Ҳали тортган дардимнинг доғи 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish