Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
120
танимдан кетгани йўқ. 
Уч йил аввал китоб орасидан кўкрагимга тушган хатни эсладим. Наҳот ўша хат билан 
Санобар орасида бирон муносабат бўлса, нималар деяпман, йўғ-э... 
— Сиз, сиз, — дедим дудуқланиб, — Сиз Тургеневнинг «Баҳор сувлари»ни ўқиганмисиз? 
Санобар менга савол назари билан қаради: 
— Нима эди? 
— Хат йўқотганмисиз? 
Санобарнинг кўзлари катта-катта очилиб, лаблари алланималар деб пичирлади. 
Мен унинг шамол тўзитган сочларини силадим. 
— Шунақа, — деди Санобар хўрсиниб, — арзон муҳаббатнинг қурбони бўлганман. 
Унинг бу гапида қанчадан-қанча алам, изтироб бор эди. 
Иккимиз сувга термилиб хаёл сурамиз. Баҳор сувлари оқиб кетди. Совур ойининг булутлари 
қалдираб-гулдираб тоғу тошларга, боғу роғларга ёмғир қуйиб ўтди. Унинг ҳаётбахш 
томчиларидан анвойи гуллар униб чиқди. Оламни безаган, адирларда лолақизғалдоқ гулханини 
ёндирган бу ҳаёт томчиларининг сахийлигидан сув ичиб қолган шумғиялар ҳам бор эканлигини 
биламан. Бироқ кўклам офтобининг алангасига бу печаклар, шумғиялар тоб беролармикин?! 
Офтоб уларни қовжиратиб ташламасмикин?! Албатта куйдириб ташлайди, ишонаман. 
Муҳаббат ҳам шундай. Қалб ҳарорати иситмаган муҳаббат узиб олинган гулдек жуда тез 
қовжираб қолади. 
Ёлғон муҳаббатдан зада бўлган Санобарнинг юрагида куйиб кул бўлаётган ҳисларга ҳарир, 
шаффоф шабада теккандек бўлади. Бу шабада унинг қалбидаги кулларни тўзғитиб юборади. 
Кўксидаги босиб ётган оғир тошни муҳаббатнинг азамат қўли кўтариб ташлайди. 
Дарахтлар тепасида кезиб юрган яримта ой япроқлар орасидан ўтиб, Санобарнинг гоҳ 
елкасида, гоҳ соч ўримларида ўйнарди. 
1960 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
121
ТУРНАЛАР 
Тепаликдан ошиб ўтганимдан кейингина анҳорнинг гувиллаши эшитилмай қолди. Дала 
жимжит. Шамол ананас ҳидини олиб келади. Қаердандир, яқингинадан турнанинг қуре-қуреси 
эшитилади. Бу овоз негадир осмондан эмас, пастдан келарди. Атрофга алангладим. Сертупроқ 
йўлдан икки юз метрча наридаги чайлада бир чол букчайиб ўтирибди. Қовун ҳиди ўша ёқдан 
келарди. Шу топда жуда-жуда қовун егим келди. Беихтиёр чайла томонга қайрилганимни 
билмай қолибман. Пайкалнинг ҳар ер-ҳар ерида тузоққа илинаётган беданаларнинг 
патиллашидан чол қимирламай ўтирганга ўхшайди, бўлмаса тузоқлардан хабар олмасмиди? 
Унинг ёнида араби шолчага бағрини бериб бир турна ётибди. У адир орқасига ботаётган чўғдек 
қуёшга қараб ҳар замон қуре-қуре деб қўяди. Турна ҳар қурелаганда бошидаги бинафша ранг 
кокили қимирлаб, қизғимтир шафақ нурида жуда чиройли йилтираб қўяди. Бу ғалати манзарага 
маҳлиё бўлиб, оёқ остидаги қумғонга қоқилиб кетибман. Чол чўчиб бош кўтарди. Кўзларини 
ишқалаб безовталик билан менга қаради. Қўрқиб кетдим. Одатда полиз қоровулларининг ити 
бўлгувчи эди, муни қаранг, ташланиб қолади, деб ўйламабман ҳам. Шошиб-пишиб: 
— Итингиз йўқми? — деб сўрадим. 
— Йўқ, йўқ! — деди чол. — Бемалол келаверинг, ит боқиш менга тўғри келмайди, турнани 
ғажиб қўйишидан қўрқаман. 
Бамайлихотир ётган турна мендан ётсираб сесканиб турди-да, чайла орқасига ўтиб кетди. 
Чол кўрпача ёзиб, мени юқорига таклиф қилар экан: 
— Қўрқма, жонивор, — деди. Кейин менга: — Хўш, болам, қайси шамол учирди? Ўзлари 
ким бўладилар? Улуғларимиздан бўладиларми? 
Нима дейишимни билмай, бир оз эсанкираб қолдим. 
— Қишлоғингизга меҳмонмиз, отахон, қовунингизнинг ҳиди димоғимга кириб, ҳеч ўтиб 
кетолмадим. Нафс қурғур қўймади, поездга кеч қоламан, деб ҳаллослаб кетаётган одам шу ерга 
келганда тўхтаб қолдим. Битта қовун сўйиб берсангиз ҳам ўзингиз биласиз, сўйиб бермасангиз 
ҳам. Аммо ҳақини тўлайман. 
Чол энсаси қотгандек, ғалати қилиб илжайди. 
— Пайкал бошидан қовун узиб сотган деҳқон нокас деҳқон бўлади, болам, пулингизни 
белингизга тугиб қўйинг, бозордан қовун олиб ейсиз. Бу ерда қовун текин. Узиб берайми ё 
ўзингиз узасизми? Яхшиси, ўзингиз узинг, ҳа, бунинг гашти бошқача бўлади. Полизнинг оёқ 
томонига ўтинг, ананаслар ўша ёқда. 
Чол йўл кўрсатиб, боя мен қоқилган қумғонни ариққа ботириб, ерўчоққа қўйди. У тиззасида 
қасирлатиб шох синдирар экан, орқамдан қичқирди: 
— Қовуннинг аслини ейман десангиз, шудринг тегиб тарс ёрилганини узинг, ана ўшанисида 
гап кўп, қирқ йиллик дардингизни суғуриб олади. 
Чол айтгандек, полиз оёғига келганимда тил билан айтиб бўлмайдиган ғалати ҳолга дуч 
келдим. Шамол тинганиданми, ё ҳавога ананас иси ўрнашиб қолганиданми, ниҳоятда ўткир 
ёқимли ҳид димоғимга урилди. Ҳудди магазинда чит йиртилаётгандек тар-тар қилиб ананаслар 
ёрилар, уруғи кесаклар устига шитирлаб сочилиб кетарди. Оёғим тагида тузоққа илинган бедана 
бесаранжом патиллади. 
Бир қўлимда бедана, бир қўлимда қовун — чайлага қайтдим. Чол ерўчоқда ўтни гуриллатиб 
юборган эди. У қўлимдаги қовунга қараб илжайди. 
— Шаҳар боласилигингиз шатта билиниб қолди-да?! Қовун деганди пайкалнинг кесагида 
ёриб емаган одам, қовун едим демаса ҳам бўлади. 
Чол кула-кула қинидан пичоғини суғуриб менга узатди-да, чайла тепасига илинган тугундан 
нон, майиз, туршак олиб, дастурхон ёзди. Қовунга пичоқ тортаётганимда ҳам, тилимлаб 
еяётганимда ҳам чол ҳозир қизиқ ҳодиса юз берадигандек менга қараб илжайиб турарди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish