www.ziyouz.com кутубхонаси
5
К о м и л. Сен халтурачи-отарчиларга тўйларда чорпояга шунақа жой қилишади. Ўрганиб
қолгансан-да. Сотти, жойни бу ёққа ол.
С о т т и. Йўқ. Ким айтди сизларга, каллайи-саҳардан посбон бўлиб олинглар деб. Чорпояга
ўтирасизлар.
А с қ а р (Ўринбойга). Ака, Мингбоевни биласиз-а, шу қанақа одам?
Ў р и н б о й. Қайси Мингбоев? База директорими? Нима эди?
А с қ а р. Ўзим, шундай.
Ў р и н б о й. Бир гапни бошлагандан кейин бу ёғини ҳам айт-да.
А с қ а р. Шунчаки сўрадим-да.
Ў р и н б о й. Милиция шунчаки сўрамайди. Ичинг тўла сир, ука.
А с қ а р (Маъмурга). Аввалги куни кимнинг тўйига боргандинг? Ким тўйга айтса
кетаверасанми? Бир кун эмас, бир кун бизга гап теккизасан. Ўша тўй қилган Мингбоев кеча
қамалди.
К о м и л. Иши божамга оширилипти. Базани ҳам божам ревизия қиляпти. Мингбоев жуда
устаси фаранг одам экан.
М а ъ м у р. Ҳунаримиз шу бўлгандан кейин ким тўйга айтса кетаверамиз-да. Бизга така
бўлсин, юз грамм сути бўлсин.
А с қ а р. Сен билан қанақа гаплашса бўлади, ука? Қанақа?
М а ҳ к а м. Нодонсан, ука, нодонсан. (Қўлидаги чўт тошларини туртиб). Биринчидан,
қонун бор, иккинчидан, одамгарчилик бор, учинчидан, инсоф деган нарса бор. Ана шулар
олдида пул бир тийин. Билдингми?
К о м и л. Акамни қара. Ўттиз йилдан бери бухгалтерлик қиладилар, қўлларидан энг камида
йигирма миллион сўм пул ўтган.
М а ҳ к а м. Ўн-ўн беш миллиард десанг-чи.
К о м и л. Элликдан ортиқ ревизия кўрганлар. Ҳамма вақт ҳисоб-китоб тўппа-тўғри чиққан.
Бу нимадан? Тўғриликдан. Инсофдан. Кўзингга қара, бола.
Ҳ а к и м. Ҳамманглардан ўзиминг ҳунарим дуруст экан. Пул тутмайман.
М а ъ м у р. Воҳ, пул тутмайман эмиш. Дўхтирлик ҳам иш бўптими? Ҳар ўн беш кунда
мояна пойлаб ўтирасиз.
А с қ а р. Сенга қандай қилиб бас келиб бўлади, яхшиси сени ойимга айтиш керак.
М а ъ м у р. Йўқ, йўқ, ойимга айтманг.
К о м и л. Ойимга ўхшаб...
Шу пайт Ф а р м о н б и б и, унга эргашиб С о т т и киради. Кампир К о м и л нинг «Ойимга ўхшаб...» деган
сўзини илғаб қолади.
С о т т и. Ойимлар...
М а ъ м у р. Яхши ётиб турдингизми, ойи?
Ф а р м о н. Ҳа, нима? Ойисига ўхшаса ёмон бўптими? Сен етимчаларнинг бошини икки
қилган ким? Агар ойингга ўхшаган хотин шаҳарда битта бўлса, ойинг. Иккита бўлса ҳам шу
ойинг. Бева бошим билан топган-тутганларингни маҳкам ушлаб, шунча уй қурдим. Маза қилиб
ўтирибсанлар. Рўзғоринг бут. Бу нимадан? Ойингнинг саранжомлигидан. Бировга муҳтож
қилмадим. Қўни-қўшнилардан бир кафт туз, битта пиёз сўрамадим. Хумчанг тўла мой, қоп-қоп
уну, гуруч. Ҳа, ойингга ўхшаса ёмон бўптими? Ҳамма хотинлар ойингга ўхшаса жон-жон
дейди. Бу гап сени гапингмас. Сени хотининг Меҳрини гапи.
С о т т и. Тўғри. Ие, ойи, бу кишини хотинлари менман-ку.
Ф а р м о н. Ие, сен буни хотини эдинг-а, йўқ, йўқ, бундан бу гап чиқмайди, янглиштириб
юборибман. Отанг раҳматлик эркакликни ўрнига қўярди. Раҳматликни ҳамма Азим шер деб
атарди. Юрса ер титрарди. Йўталса, дарахтдаги қушлар парр этиб учиб кетарди. Акса урса,
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |