www.ziyouz.com кутубхонаси
2
Очинглар деяпман!
Аста-секин парда очила бошлайди. Катта ҳовли.
Н и г о р а ички кийимда, елкасида ғилдирак хала-хўп билан чиқади.
Н и г о р а. Тўй билан бўлиб, ўн кундан бери зарядка қилолмадим. Белларим қотиб, ланж
бўлиб кетяпман.
Ғилдиракни белидан айлантириб сахнанинг у бошидан бу бошига бориб келаверади. Шу пайт қўлида обдаста
ушлаган 6айнона — Ф а р м о н б и б и чиқади Келинини шу алпозда кўриб, кўлидаги обдастани ташлаб
юборади.
Ф а р м о н. Бу нима, ажинами? Ҳой, тўхта! Тўхта, дейман!
Н и г о р а. Ҳозир, ҳозир, ойижон. Яна беш минут зарядка қилай.
Ф а р м о н (ерга ўтириб олади). Войдод! Уйимга ажина келди. Уйимдан фаришта қочди.
Қанақа балога гирифтор бўлдим.
Эшиклар очилиб, ўғиллари, келинлари югуриб чиқа бошлайдилар.
Ҳ а к и м. Бошланди. Нима гап? Тинчликми? Ўғри тушиптими?
Ф а р м о н (ўтириб олганича). Анавуни қаранглар, анавуни!
Белида ғилдирак айланаётган Нигорага караб ҳамма ҳайрон туриб қолади.
Эри қани, эри ўлгур қани? Чақиринглар.
Ў р и н б о й. Тўхтавой, ҳой Тўхтавой. Турмайсанми, ука. Ҳовли қиёмат бўлиб кетди-ку.
Ф а р м о н. Ғафлат босиб ётмай ўл! Хотининг қўйнингдан чиқиб кетса билмасанг, ҳовлида
қиёмат қўпса билмасанг.
Кўзларини уқалаб Тўхтавой чиқиб келади. Келинлар орасида шивир-шивир гап. Эрмак қилиб кулишади.
С о т т и. Келин ухлатмаган-да.
Л у т ф и. Қўйсангиз-чи, овсин!
Б ў с т о н. Бу десангиз...
М е ҳ р и. Оғзидан сўлаги оқяпти. Қази едириб туриш керак. Женьшень деган доридан
опкелиб бераман. Бўлмаса йиқилиб қолади.
Ф а р м о н. Бўлди, кўп валдирамаларинг. (Тўхтага.) Бу ёққа кел. (Тўхта бир хотинига, бир
келин аяларига ҳараб онаси томон юра бошлайди.) Мен сенга ким бўламан?
Т ў х т а. Ойим бўласиз.
Ф а р м о н. Хўш, менга айт-чи, сенга она керакми, хотин керакми?
Т ў х т а (ўйлаб қолади. Комил унга иккита бармоғини кўрсатади). Икковингиз ҳам
кераксиз.
Ф а р м о н. Сенга оқ сут берган онангдан хотин азиз бўпти-да. Йўқ, бунақаси кетмайди.
Хотинингни ҳозир ойисиникига элтиб қўясан.
Т ў х т а. Нимага, ойижон?
Ф а р м о н. Нимага-нимагаси йўқ. Қўясан, вассалом.
Т ў х т а. Уйланганимга бир ҳафта бўлгани йўғ-а, ойижон. Акалар, бир нарса денглар.
Ў р и н б о й. Бир-бирининг дийдорига ҳали тўйгани йўғ-а, яна озроқ қўйиб беринг. Балки
бир-биринглар билан тил топишиб кетишарсизлар.
Ф а р м о н (елкасига ғилдирак ташлаб майкачан турган Нигорани кўрсатиб). Шу шарманда
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |