www.ziyouz.com кутубхонаси
19
қилсинлар. Кулгингиз табиий чиқсин, юракдан берилиб кулинг. Хўш, сиз, онажон, «радио
микрофони Фармон бибининг муҳташам ҳовлиси ўртасига ўрнатилган» деганимдан кейин,
сизга микрофонни тутаман. «Ҳи», деб гапимни тасдиқлайсиз. (Чой ҳўплаб.) Демак, бошладик.
Тўхтанг, тўхтанг, мен ўзим қўлимни тушириб ишора қиламан.
«Қадрли радио тингловчилар, «Юлдуз» фирмасининг илғор тикувчиси Лутфихон Бобоевага
бағишланган эшиттиришимизни бошлаймиз. Биз радио тингловчилардан қайнона билан
келинлар аҳил яшамаётганлиги ҳақида кўплаб хатлар оламиз. Шу хатларга жавобан биз
микрофонимизни етти келин билан аҳил яшаётган оила — Фармон бибининг муҳташам
ҳовлиси ўртасига ўрнатганмиз». (Қўлини туширади.)
Ф а р м о н. Ҳи...
М у х б и р. Ёмон чиқса, қирқиб ташлаймиз. «Етти қават кўрпача устида нуроний бир
онахонимиз ўтирибдилар. Бу киши етти ўғил, етти келиннинг онаси. Қирқ бир неваранинг
бувиси. Шу хурсандчиликдан фойдаланиб, Бобоевалар билан таништириб ўтмоқчиман.
Лутфихон Бобоева оилада пазанда, хушмуомала, қўллари гул келинлардан бири. Ҳозир
Лутфихон ая ҳовлида ош қиляптилар. (Қўлини тушириб, имлайди.) Мана, ўнг томонимизда эса,
олтита келин бир-бири билан иноқ бўлиб рўзғор иши билан шуғулланяпти. Бири сабзи тўғраган,
бири ҳовлига сув сепган, бири ўсма сиққан, бири эрини шимига дазмол босган, бири... Хуллас,
бу оилада қайнона билан келинларни ораларидан қил ўтмайди. Бу ҳовлида доим осойишталик
ҳукм суради. Мана, бахтиёр келинларнинг кулгисини бир эшитинг-а. (Қўли билан имо қилди.)
Сотти ёқимсиз кулади.
М у х б и р. Стоп! Стоп! (Сотти тўхтамайди.) Стоп деяпман. (Ф а р м о нга.) Аяжон,
тўхтатинг!
Ф а р м о н. Ҳой, Сотти, тўхта, тағин нима дейсан?
М у х б и р. Бўлмади. Бе«фон» ёзамиз.
Ф а р м о н. Йўқ, «фон» билан ёзмасанг бўлмайди. «Фон» билан ёзасан. (Муҳайёга.) Ҳой, сен
ҳам кул!
М у х б и р. Йўқ, йўқ, ойижон, керакмас. Режиссёр сизми, менми?
Ф а р м о н. Бу уйда мен режиссёр. (Меҳрига.) Сен ҳам ўт! Учаловинг яхшилаб кул.
(Келинлар зўрма-зўраки куладилар. Мухбир «стоп», «стоп» деганича уларга мурожаат қилади.
Ахири уларни тўхтатади.) Яна нима дейсан?
М у х б и р. Не удовлетворяет.
Ф а р м о н. Нима?
М у х б и р. Қаноатлантирмайди. «Бе«фон» ёзсак, зўр чиқади.
Ф а р м о н. Яхши чиқадими ишқилиб? Бўпти, сенлар боравер. Бу мени овозимни ёзаркан.
Хўш, бўлмаса, мен гапираман. Мени эрим раҳматликни Азим шер дейишарди. Ҳамма беданага
ишқивоз бўлса, у киши фонусга ишқибоз эдилар. Доим фонус кўтариб юрардилар.
М у х б и р. Тўхтанг. Эрингизни нима алоқаси бор? Лутфи Бобоева ҳақида гапиринг.
Ф а р м о н. Лутфи Бобоева менинг энг яхши кўрган келиним бўлади. Унга ўзим тарбия
берганман. Мўмин, қобил бола. Уй ишларини ўйнаб-кулиб бажаради. Ҳурматимни қилади.
Пазандалигини айтмай қўя қолай. Лағмонни сочнинг толасидек ингичка чўзади, чучварани
данакдек тугади. Ёпган нонлари лолага ўхшаб қизаради. Ҳам ишда, ҳа.м рўзғорда илғор бўлган
севиклн келиним билан фахрланаман. Мен умуман эр-хотиннинг ишига аралашмайман. Олган
маоши билан ишим йўқ. Кам-кўстига яратсин, деб ўзларига қўйиб бераман.
Мухбир ўрнпдан туриб, нарсаларини йиғиштириб кета бошлайди.
Ф а р м о н. Ҳой, ҳой, ёзиб бўлдингми? Мени овозимнп ёзганингга радио пул тўлайдими?
Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони
Do'stlaringiz bilan baham: |