Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx


Олигополия шароитида нархнинг шаклланиши



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/91
Sana23.05.2022
Hajmi2,88 Mb.
#607093
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91
Bog'liq
РАКОБАТ СТРАТЕГИЯСИ

Олигополия шароитида нархнинг шаклланиши. 
Олигополия 
шароитида нархнинг шаклланиши тармоқдаги товар ишлаб чиқарувчилар 
томонидан қўлланилувчи «эргашиш» ҳамда «инкор этиш» хатти-ҳаракатлари 
орқали изоҳланади. 
«Эргашиш»
ҳолатида бир олигополист томонидан нарх бўйича 
қилинган ўзгариш (нархнинг пасайиши ёки оширилиши)га қолган 
олигополистлар томонидан ҳам эргашиш, яъни шундай ўзгаришлар қилиш 
кузатилади. Одатда, бозорда ўз товарларига нархни пасайтириш орқали 
истеъмолчилари сони ҳамда сотиш ҳажмини оширишга қарор қилган 
олигополист хатти-ҳаркатига жавобан қолган олигополистлар ҳам нархларни 
пасайтирадилар. Натижада нархнинг умумий пасайиши рўй бериб, бозордаги 
улуш олдинги ҳолда қолади, яъни олигополистнинг хатти-ҳаракати самара 
бермайди.
«Инкор этиш»
ҳолатида бир олигополист томонидан нарх бўйича 
қилинган ўзгариш (нархнинг пасайиши ёки оширилиши)га қолган 
олигополистлар томонидан инкор этиш, яъни ҳеч қандай жавоб ўзгаришлари 
қилмаслик кузатилади. Кўпинча бундай ҳолат олигополист томонидан ўз 
товарига нархни оширган чоғида рўй беради, яъни қолган олигополистлар 


97 
товарлари нархларини оширмайдилар. Натижада, нархни оширган 
олигополист ўз истеъмолчиларини йўқотиб, бозордан сиқиб чиқарилади. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, олигополия шароитида 
ишлаб чиқарувчилар нархни кўпроқ ўзаро келишиш орқали белгилашга 
ҳаракат қиладилар. 
Ўз маҳсулотларига бозор нархини ўрнатишда олигополистлар 
томонидан 
«нарх бўйича етакчилик»
хатти-ҳаракати кенг қўлланилади. Бу 
хатти-ҳаракат нарх воситасида рақобатлашувни инкор этиб, мазкур тармоққа 
кирувчи барча олигополист-фирмаларнинг нархни шакллантириш ва уни 
ўзгартиришда етакчи олигополист-фирмага эргашишларини тақозо этади. 
Одатда тармоқдаги энг йирик фирма етакчи сифатида майдонга тушади. Нарх 
бўйича етакчи фирма бошқаларга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча устун 
бўлсада, у ўзининг хатти-ҳаракатини фақат нарх жиҳатдан тазйиқ ўтказиш 
асосида амалга ошира олмайди. Нархни шакллантиришда етакчи-фирма 
бошқа эргашувчи-фирмаларнинг ҳам манфаатларини эътиборга олмоғи 
лозим. Бу манфаатлар уларнинг харажатларини қоплаш, меъёрдаги фойдани 
таъминлаш, маҳсулотларини сотишга шароит яратиш каби ҳолатлар орқали 
намоён бўлади. Агар талаб ёки ишлаб чиқариш харажатларининг ўзгариши 
натижасида бозор нархи олигополистик келишув доирасидаги фирмаларнинг 
манфаатларига мувофиқ келмай қолса, етакчи фирма дарҳол нархларни 
ўзгартириши лозим бўлади. 
Интеграция жараёнлари кучайган шароитларда, ҳатто, нисбатан юқори 
рақобатбардош ресурслар устунликларига эга давлатлар иқтисодиёти хам 
нарх рақобати таъсири остида жуда заифлашиб қолади. 
Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар чиқараётган товарларининг нарх 
бўйича рақобатбардошлигида кўп жихатдан меҳнатга кам хақ тўлаш 
оқибатида катта муваффақиятларга эришдилар. 
Оффшор IТ-аутсорсингининг жадал ривожланишига боғлиқ равишда 
АҚШ ва Европада юқори даражада ҳақ тўланадиган иш жойларининг 
қисқариши кучайди. Бу мамлакатлар компаниялари иш жойларини Ҳиндис-


98 
тон, Бразилия, Филиппин ва Малайзия ва бошқа ривожланаётган 
мамлакатларга кўчириб, меҳнатга ҳақ тўлашда катта маблағларни 
тежамовдалар. 
Нарх 
рақобатбардошлигининг 
бошқа 
мухим 
омили 
моддий 
ресурсларнинг, шу жумладан, энергия манбаларининг баҳоси ҳисобланади. 
Энергия манбалари нархининг ўсиши жаҳон нархларини оширган ҳолда 
кўпгина мамлакатлар саноатига кучли таъсир кўрсатади. Бу, айниқса, жуда 
кўп электр энергияси талаб этадиган рангли металлар олиш ва қайта ишлаш 
сохасида яққол кўзга ташланади. Алюминий ишлаб чиқаришда истеъмол 
қилинадиган электр энергияси баҳоси умумий харажатларнинг 1/3 қисмини 
ташкил этади. Шу сабабли, алюминий бозоридаги рақобатбардошликка 
турли мамлакатларда нафақат хом ашёнинг мавжудлиги, балки электр 
энергиясининг арзонлиги хам ўз таъсирини кўрсатади.
Халқаро савдони фаоллаштириш шароитларида бошқа мамлакатлар 
бозорларига чиқиш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан нарх омилидан 
фойдаланиш стратегияси жуда кўп миқдордаги савдо тортишувларини 
келтириб чиқарди, нисбатан кенг тарқалган кўриниши - демпинг уларнинг 
энг муҳим объектидир. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish