Яна бир жавоб: Шайтон ҳийла қилган чоғда ёлғиз бўлади, аёллар эса макр
бошласалар уларга шайтон қулдош бўлур. Шу туфайли шайтонники заиф,
аёлларники улуғдир.
Манбаларда ҳикоя қилинишича, бу гапларни айтгач, Азиз Миср аччиқланиб чиқиб
кетади. Шунда Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломга маломат бошлайди:
- Эй Юсуф, сен қочмаганингда мен бу ҳолга тушмаган бўлардим. Энди мен сенга
шундоқ азоблар қилайинки, уларни ҳали дунё кўрмаган.
- Эй Зулайҳо, шарм қилмадинг, гуноҳдан парҳез тутмадинг. Менга қандай зўзлар
айтилганини ўзинг ҳам эшитдинг. Ҳудодан қўрқмадинг, бандалардан уялмадинг.
Қ
ўлингдан келганини қилсанг, майли, розиман, - деди Юсуф алайҳиссалом.
- Эй Юсуф, менга шундай заҳарнинг заҳрини торттирдингки, мен ҳаргиз бу
оғунинг тотини сенга ҳам торттирмайин қўймасман, - деди Зулайҳо.
Шунда Оллоҳ таолодан адаб келди:
- Эй Юсуф, балога учрадинг, энди сабр қилгин! Элда яхшилик Билан номинг
чиқсин! Эй Зулайҳо, эрксиз ҳолда кўнглингни олдирдинг, энди тавба қилгин,
гуноҳингни Оллоҳ кечирсин! Эй Юсуф, Зулайҳонинг сирларини бошқа очмагин,
душман бўлиб қолмасин! Эй Зулайҳо, ўз гуноҳингни бировларга ағдармагил, менинг
ҳ
аққимни сақлагил!
Шундан сўнг зулайҳонинг кундан-кунга ҳоли забун бўлиб, кечаси уйқуси,
кундузи ороми қочиб, Юсуф алайҳиссаломга муҳаббатлари беҳад ошиб бораверди.
Бўлиб ўтган воқеалар Мисрнинг беш-олти аёлига эшитилиб, улар "Зулайҳо бир қулга
ошиқ бўлиб қолиб, уни ўзига мойил қилмоқчи бўлиб, ҳамиша қувлармиш, қули эса
қ
очармиш", дея маломат қила бошладилар.
Уламоларнинг айтишларича, маломатчи хотинлар олти киши эди: вазирнинг,
соқийнинг, баковулнинг, ясовулнинг, қозининг, ҳожибнинг хотинлари эди. Азизи
Мисрдан сўнг бу хотинларнинг эрлари подишоҳга яқинроқ ва улуғроқ эди.
Хотинларнинг ғойибона маломатларини эшитган Зулайҳо улардан ўзини торта
бошлади.
- Эй Юсуф, сен туфайли маломат ўқига нишон бўлдим. Бир қанча аёллар
ғ
ойибона маломат қилмоқдалар. Мақсадим шуки, уларни меҳмондорчиликка
чақираман. Ўша вақтда сен офтобда ва дастшўй олиб киргин, - Дея тайинлади
Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломни чақириб, у зот рози бўлдилар.
Зулайҳо уларни меҳмондорчиликка чорлади. Тансиқ таомлар пиширтирди,
ҳ
аммаларининг ўтирар ўринларини белгилаб чиқди. (Оят) "Вақтики у (Зулайҳо)
уларнинг ҳийлаларини эшитди, уларга одам юборди ва улар учун чиройли бир
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
92
мажлис ҳозирлаб қўйди". Аёлларнинг ўринлари белгилангач, ҳар бирининг олдига
бир товоқда гўшт, ёнига пичоқ ва қовун қўйдириб чиқди. Ўша олти Хотин билан яна
бошқа аёлларни ҳам, жами қирқ хотинни меҳмонга чорладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |