Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc


Жавоб: Зулайҳо ошиқ эди. У "Юсуфнинг юзини яқиндан кўролмасман, ҳеч



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

 Жавоб: Зулайҳо ошиқ эди. У "Юсуфнинг юзини яқиндан кўролмасман, ҳеч 
йўқдир узоқдан бўлса-да овозини эшитайин, кўнглим овусин", дер эди. Шу каби 
мўмин бандага ҳам дўзаҳ кўрсатилгай. Оллоҳнинг дўсти бўлган мўмин қуллар дўзаҳ 
қ
ўрқинчидан ўт ичида туриб нола қилгайлар. Шунда Оллоҳ таоло (Оят) "Гуноҳкор 
бандаларимнинг гуноҳларини эслаб, мендан қўрқим инграши-ростгўй бандаларнинг 
бақириб кулган дуосидан маҳбуброқдир". Оллоҳ таоло мўминларни суйгани туфайли 
кофирларга кўрсатиб, "Ҳаёти дунёда мени ёд қилган қулларим бор эди. Уларни бу 
кун дўзахга ташлагандим, улар ўт ичида туриб ҳам мени ёд этарлар", дер экан.  
 Соқий зиндонга бориб, аёллар ва Зулайҳонинг сўзларини етказди. 
- Сенинг нафсинг ўз хоҳинларида ҳаддан ошди, унинг йўлидан оздиришларидан 
омонда бўла олмайсан, чунки нафс етмишда шайтондан ҳам ёмонроқдир, - деди 
жаброил алайҳиссалом. 
 Айтишларича, Юсуф алайҳиссалом етти йил зиндонда ётдилар. Соқийга умид 
боғлагани учун Яна олти йил зиндонда қолдирилди. У зот зиндонда уч юмуш билан 
машғул бўлдилар: дуо қилди, халқдан умиз узди ва сабр қилди. Шу туфайли Оллоҳ 
таоло унга фараҳ берди. 
 Айтадиларки, Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларини етказганларидан подшоҳнинг 
иштиёқи ортиб кетди ва зиндонга шоҳона либослар Билан одам юборди. 
 - Юсуфни менг олиб келинглар. Уни ўзимга хос қилайин, мамлакат ишларини 
унга топширайин, - деди. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
100
 - Эй содиқ зот, тургил, сени подшоҳ чорлайдир. Поклигинг аниқ бўлди, гуноҳ ва 
ҳ
иёнат бошқалардан чиқди, - деди подшоҳ элчилари. 
 Юсуф алайҳиссалом ҳушнуд бўлиб, зиндон эшигига келиб бошларини ювдилар, 
сочларини тарадилар, шоҳона либослар кийиб, бошларига тож қўндирдилар. 
 - Эй юсуф, бу зиндонда кўп йиллар бери бизга эш эдингиз, ошу нонлар бериб, 
кўп яхшиликлар қилдингиз. Энди бизлар сиздан айрилиб, қандоқ тура оламиз, - 
дейишди зиндонийлар ҳаммалари йиғилишиб. 
 - Подшоҳга бориб, Юсуф кўп йиллар зиндон аҳли билан улфат бўлиб эдим. Энди 
мен бу ердан чиқиб кетадиган бўлсам, буларнинг бағри бирён, кўзи гирён бўлиб 
қ
олади. Иноят қилиб, буларни ҳам озод қилсин, гуноҳларидан ўтсин, йў0қса мени 
булардан айирмасин деб айтди дегин. - Юсуф алайҳиссалом шу сўзлар билан 
соқийни қайтариб юборди. Соқийдан бу гапларни эшитган подшоҳ зиндонийларнинг 
барчасисни озод қилди, яхши либослар қийдирди. 
 Башорат. Бу кун ер подшоҳи Юсуф алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан 
зиндонийларни озод қилиб юборди. Эрта келар кунда Оламлар подшоҳи муҳамма 
алайҳиссаломнинг шарофатлари Билан барча осий умматларни дўзахдан озод қилса 
не ажаб! 
 Юсуф алайҳиссалом ҳамма зиндонийлар билан зиндондан чиққанларида, эшик 
олдида олтин аравани кўрдилар. Ўша даврда подшоҳ кимга иззат кўрсатса, уни 
олтин аравага миндирар элди. Юсуф алайҳиссалом олтин аравага ўтираркан, қоғоз 
ва қалам сўрадилар ва унга шу сўзларни битиб, зиндон эшигига ёпиштиргиздилар: 
"Бу дўзах-тирикларга гўрдир, дўстларга риёзат жойидир, душманларга маломат ва 
озор жойидир". 
 Юсуф алайҳиссаломни олтин аравага миндириб, иззат-икром Билан Мисрга олиб 
кирдилар. 
 - Ўн икки йил олдин қўлига занжир, оёғига кишан урилган, эшакка мингдириб, 
зиндонга олиб борилган ўғлон шуми?! Қаранг, бугун бундайин шоҳона иззат-
*икромга мушарраф бўлибди-я! - дейишда шаҳар аҳли бир-бирларига. - Илоҳо, ўша 
ҳ
ўрлик нимага эди-ю, бу иззатлар нимага бўлур. 
 - Ул зот кимни истаса азиз қилур, кимни истаса ҳор қилур. Мен унинг ҳукмига 
розиман! - деди Юсуф алайҳиссалом. 
 Вақтики, Юсуф алайҳиссалом подшоҳ ҳузурига кирганида: 
 - Ассалому алайкум, марҳаматли фуқаролар! - Дея салом берди. 
 Юсуф алайҳиссалом кириб келганларида подшоҳ уни ўрнидан туриб қарши олди 
ва ёнидан жой берди. Айтишларича, подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга етмиш тил Билан 
сўз сўзлади, ул зот ҳам ҳамма тилларда жавоб қилди. Мужодала сўнгида Юсуф 
алайҳиссалом иброний тилида подшоҳни дуо қилдилар. 
 - Бу нечук тилдир? - сўради подшоҳ. 
 - Бу менинг оталарим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб алайҳиссаломлар тилидур, - 
жавоб қилди у зот. 
 Юсуф алайҳиссаломнинг жавоблари подшоҳга ёқди, туш таъбирини сўради. 
 - Бу кун қадр-қамматингиз маълум бўлди. Ўз тасарруфимдаги ҳамма нарсаларни 
сенга ишондим, сенга вазирлдикни берайин, - деди. 
 - Вазирлик Азизи Мисрнинг ҳаққидир. Менинг зиммамда унинг кўп ҳақлари бор. У 
тирик экан, вазирликни олмасман, - деди Юсуф алайҳиссалом. 
 - Эй Юсуф, жамики подишоҳлик сенга муносибдир, қайсинис керак бўлса олгил. 
 - Эй подшоҳ, бошқа нарсани истамасман, менга фақат ер ҳазинасини етти йилга 
топширсангиз бас, бошқа мансаб менга муносиб эмас, деҳқончиликни яхши 
биларман, - деди Юсуф алайҳиссалом. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
 - Эй Юсуф, менинг давлатимда истаганингни қил, фақат икки ишдан ўзингни 
сақлагил: хонаданимдаги хотинларим ва канизларим билан сўзлашмагин, - деди 
подшоҳ. 
 - Бизнинг шариатимизда бундай ишлар ҳаром ҳисобланур, менинг ҳам бундай 
ишларга ҳохишим йўқдир. 
 - Иккинчиси шуки, менинг Билан бир тавоқда таом емайсан, мен ҳам сен билан 
овқатланмасман, - деди подшоҳ. 
 - Сен билан бирга овқатланмоқ мен учун ҳам ор ҳисобланур. 
 - Нима учун? - тааджубланди подшоҳ. 
 - Мен Яъқуб пайғамбарининг ўғли, исҳоқ пайғамбарининг набираси, Иброҳим 
пайғамбарининг авлодиданман. Шундай бўлгач, сен Билан қандайин ҳам бирга 
овқатланай, - деди Юсуф алайҳиссалом. 
 Подшоҳ Юсуф алайҳиссаломга қасри олий ҳозирлатди. Юсуф алайҳиссалом етти 
йил ғалла эктирдилар. Уларни сомони билан омборга қмадаилар. Тоғларда суқурлар 
қ
аздириб, уларни ҳам донлар билан тўлдирдилар. 
 Айтишларича, ўша замонда подшоҳ фуқаронинг ярим ҳосилини олар эди. Юсуф 
алайҳиссалом эса аҳолига адолатли ҳукм юритди. Юрт обод бўлди. Уч йил ўтганидан 
кейин Азизи Миср ўлди ва унинг ўрни Юсуф алайҳиссаломга берилди ҳамда унинг 
бошчилигида етти йилда етиштирилган ҳосил омборларга жойланди. Маъмурчилик 
ва арзончилик йиллари тамом бўлгач, қаҳатчилик даври бошланди, етти йилгача 
ёғин ёғмади, ерда гиёҳ унмади. Ҳалойиқ бундан ташвишга тушди. Бир ботмон арпа 
бир олдига тенг бўлди.  
 Яна айтишларича, қаҳат келар кечаси етишганда Юсуф алайҳиссалом 
ҳ
изматкорлагига буюрди: 
 - Арпа нони пишириб қўйинглар, шу кеча саҳар вақтида менга келтириб 
берасизлар. 
 Айтганидек қилдилар. Саҳар вақти бўлганда подшоҳ "қорним оч", деб уйқудан 
уйғонди. 
 - Эй Юсуф, умримда бундай ширин еганим йўқ эди, - деди подшоҳ Юсуф 
алайҳиссалом келтириб берган нонни еб кўргач. 
 - Эй подшоҳ, бу арпа нонидир, арпа эса от ва сигирлар ҳўрагидир. Арпа 
нонининг ширин, тотимлиро0қлиги қаҳатчиликнинг бошланишидан даракдир, - деди 
Юсуф алайҳиссалом. 
 Шундан кейин аҳолига ўлчов билан ошлик тарқата бошладилар. Бечора ва 
фақирларга садақа қилинди, бойларга эса сотилди ва тушган пулни ҳазинага 
топширдилар. Етти йил ичида ҳазина тўлиб кетди. Юсуф алайҳиссалом ушбу 
вазифага тайинланаётган чоғда беш йиллик ҳосил подшоҳ иҳтиёрига, икки йиллиги 
эса унга бериладиган бўлганди. Юсуф алайҳиссаломнинг ҳосилни олиш навбати 
келганда бир ботмон уруғи ўнта эшакка юк бўларли миқдорда ҳосил берди. Юсуф 
алайҳиссалом буғдойларни куя тушмасин, деб янчмасдан омборга жойлаттирди. 
 Юсуф алайҳиссаломнинг қирқ дарвозавони ва қирқ минг ҳизматкорлари бор эди. 
Бора-бора Миср халқи ҳам унга тобе бўлдилар. Биринчи йили ҳалойиқлар олтин-
кумушларни, иккинчи йили от, туя ва сигирларни бериб емиш олдилар. Учинчи йили 
қ
ул ва чўриларни сотдилар. Тўртинчи йили ер-жойларини, бешинчи йили эса рўзғор 
асбобларини буғдойга алмаштирдилар. Олтинчи йили ўғил-қизларини, еттинчи йили 
эса ўзларини сотдилар. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish