Савол: қўриқчининг кўз зарарини қайтаришда қандай қудрати бор?
Жавоб: қўриқчининг ҳеч қандай қудрати йўқ, мисоли бутларнинг одамларни
йўлдан оздиришда қадрати бўлмагани, лекин бунга сабабчи бўлгани кабидир.
Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари Мисрга келганларида оталари буюрганидек,
ҳ
ар қайсилари бошқа-бошқа дарвозадан кирдилар. Яҳудо Билан Ибн Ямин бир
дарвозадан кириб, барчлғаларидан олдинроқ Юсуф алайҳиссалом саройлари
эшигига келиб турдилар. Бошқалари ҳам етиб келиб, салом ва дуони адо қилгач,
саройга кирдилар. Оталари бериб юборган Иброҳим алайҳиссаломдан қолган мерос
саллани Юсуф алайҳиссаломнинг олдига қўйишди.
- Отамиз "Бу сала менга Иброҳим алайҳиссаломдан мерос қолган эди. Уни сенга
юборяпман", дедилар - дейишди. Юсуф алайҳиссалом бундан беҳад севиниб кетди,
негаки бу салла кимга тегса, у пайғамбар бўлар эди.
- Бу нарсалар юкларимиз ичидан чиқди, янглишиб қўйилгандир, дея қайтариб
олиб келдик, - дейишди юклари ичидан чиққан нарсаларни Юсуф алайҳиссаломнинг
олдига қўяр эканлар.
- Бу иш бизларга давлат ва саодат бўлар, - дейишди ҳаммалари ўринларидан
туриб таъзиму тавозе қилганларича.
Ибн Яминни чодирга киритиб, тахт устига ўткиздирдилар ва олдига бир товоқда
ош қўйдилар. Юсуф алайҳиссалом ниқобини кўтариб, юзларини укасига кўрсатди.
Ибн Ямин оҳ уриб, беҳуш бўлиб йиқилди. Гулоб сепиб, ўзига келтирдилар.
- Нима дардинг бор, тутқаноқмисан? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
- Пайғамбарзодадирман. Менда тутқаноқ касали бўлмас. Юзингизни кўргандим,
ғ
ойиб бўлган акамнинг юиза ўхшаркан, шунинг учун ҳушимдан кетдим, - деди Ибн
Ямин.
- Қайғурмагил, ўша ғойиб бўлган аканг менман, - деди Юсуф алайҳиссалом ва
шундан кейин Ибн Ямин яна ҳушиданк етди. Яна гулоб сепиб, ўвзига келтирдилар.
- Отамнинг аҳволи қалай, шундан гапир, - деди Юсуф алайҳиссалом.
- Сенинг ғамингда "Байт ул-аҳзон"га кириб йиғлай-йиғлай икки кўзлари кўр
бўлди, - деди Ибн Ямин. Бундан Юсуф алайҳиссалом кўп йиғлади.
- Эй ука, сен ошингни егин, мен саргузаштларимни айтайин, - деди Юсуф
алайҳиссалом. Аввал мени қудуққа солдилар. Қудуқдан чиқиб, қул деб сотдилар.
Кейин зиндонга тушим ва кўп йиллар у ерда ётдим. Оллоҳ таоло фазли Билан
зиндондан чиқиб, бу мулку давлатга эга бўлдим. Бу сўзларни сен улрага айтмагин.
Оллоҳ таолодан руҳсат йўқ.
- Мен сиздан айрилиб қандоқ тоқат қилурман, - деди Ибн Ямин.
- Мен сени бир баҳона билан олиб қолурман.
Кетар вақти бўлганда Юсуф алайҳиссалом омборчига буюрди:
- канъонийларнинг ҳар бирига бир туядан буғдой бергил, Ибн Яминнинг қопига
паймона (қадаҳ)ни ҳеч кимга билдирмасдан солиб қўйгин.
Дейдиларки, бу идиш кумушдан эди. У Қуръонда "сиқоя" дейилган. Сиқоя араб
тилида сув идиши деганидир. Яна бир жойида "савоғ" дейилган. Савоғ арабчада
тарози дегани бўлади. У тарози тўрт оёғи бор эди, уларнинг ҳар бири турли-турли
гавҳарлардан ясалганди. Ичида уч юз олтмишда меҳроқ қилинганди. Ҳар бир
меҳробда бир шариат соҳибининг сурати акс эттирилганди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
106
Ҳаммалри Юсуф алайҳиссаломни дуо қилиб, йўлга тушдилар. Йўлда келаётиб
Айн уш-Шамс деган ерда тўхтадилар. Энди овқатланиб бўлганларида Юсуф
алайҳиссалом тўрт минг йигити билан етиб келди.
- Эй карвон аҳли, биз сизлар емиш олгани келган савдогарлар, деб ўйлаган эди,
аммо сизлар бешак ўғри экансизлар, - дея жар чақиртирди.
- Фойда. Дейдиларки, ўғрилар тўрт турли бўлади: мол ўғриси, намоз ўғриси, сўз
ўғриси, тарози ўғриси. Мол ўғрисининг қўлиник есарлар, сўз ўғрисини ўтда
куйдирарлар, намоз ўғрисининг юзидан унр олингай,, тарози ўғрисини эса олиб
қ
олиб, мукофотлар беришгай.
Яна дейдиларки, дунёда ўғри деган ортиқроқ ёвуз ном йўқ. Ўғрига бериладиган
жазодан ортиқроқ жазо йўқ. Унинг жазоси соғ қўлини кесиш азобидир. Негаки, ўша
кесилган соғ қўл Билан ўғрилик қиларлар, ўша қўл билан таом ерлар, у билан
таҳорат қиларлар, яхшиликни ҳам ўша қўл билан қиларлар. Манна шундай ишларга
қ
одир бўлган қўлнинг кесилишидан ортиқроқ жазо, ундан-да ортиқроқ азоб борми?!
Шундай азиз инсон аъзоси бир ёки ярим олтин учун кесилур!
Яъқуб алайҳиссалом ўғлонлари ўғрилик сўзини эшитиб, қўрқиб кетдилар,
ранглари оғариб, оёқларидан мадор кетди.
- Нима йўқотдингиз? Кимни ўғри қилмоқчисиз? - ташвишланишди улар.
- Подшоҳнинг тарозисини йўқтдик. Ким топиб берса, бир туяда буғой мукофоти
берилур, - жавоб қилди жарчи.
Савол: Суюнчига бошқа нарса тайин этмай, буғдой берамиз, дейишликда нима
ҳ
икмат бор?
Жавоб: Қаҳатчилик ва очарчилик пайтида ҳеч нима буғдойдан ортиқ бўлмайди.
Бу боис (Оят) "Кимки уни топиб берса, унга бир туя ошлиқ берилгай ва мен би
ваъданинг устидан чиқишга кафилдирман", дея жар чақиртирилди.
Айш-Шамс музофотининг эру аёл аҳли томошага чиқдилар. Шу пайтда тўрт минг
аскари билан Юсуф алайҳиссалом ҳам етиб келди.
- Тарозини топа олмадик, - дейишди жарчилар.
- Эй йигитлар, бизлар сизларни ғаллага келган савдогарлар, десак ўғри
экансизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом биродарларига.
- Биз бу элга ёмон ниятда келмаганмиз, биз пайғамбарзодамиз, ўғри эмасмиз, -
дейишди биродарлар. - Юкларимиз ичидан чиққан нарсаларни Канъондан Мисрга
қ
айтиб олиб келган бизлар қандайин ҳам тарози ўғриси бўлайлик. Ҳаттоки
Канъондан чиққач, бегона мулкда унган ўтларни еб қўймасин, кофирлар дарахтидан
барг тишлаб узмасин, дея туялаимиз оғизларини боғлаган одамлармиз. Мисрдан
чиққандан кейин ҳам шундай қилдик. Ўзларини бундай эҳтиётлаган одамлар буғдой
туҳфа қилган, таомлар Билан сийлаган подшоҳнинг саройидан тарози ўғирлаши
мумкинми?
- Аҳтарсак, мабодо сизлардан чиқса нима бўлар? - сўради Юсуф алайҳиссалом. -
Топсак, ўғрининг қўлини кесармиз, зиндонга ташлармиз.
- Аҳтаринг, агар бизларнинг орамиздан кимнинг юки ичидан чиқса, ўша одам мол
эгасига қўл бўлсин, бизнинг шариатимизда шундай, дейишди биродарлар. - Иҳтиёр
сизда, Хоҳланг бизнинг йўлимизда ҳукм қилинг, хоҳланг ўз йўлингизда.
- Юкларингизни очинглар! - деди Юсуф алайҳиссалом.
Аввал ҳамроҳларининг юкларини очиб кўрдилар. "Ишқилиб, ўшалар юкидан
чиқсин-да, биз пайғамбар ўғлонларининг юзи ёруғ бўларди", дея севиндилар. Аммо,
навбат ўн оқа-инининг юкларига келди. Ахтардилар, улардан ҳам чиқмади. Юсуф
алайҳиссалом узр айтиб, қайтмоқчи бўлганди, Рубил уни қайтарди:
- Манави биттамизнинг юкимизни қарамадингиз, уни ҳам кўринг.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
107
Ибн Яминнинг юкини очиб кўргандилар, тарози унинг чидан чиқди. Ҳаммалари
қ
айғуга ботиб, бошларини эгдилар.
- Эй Роҳилнинг ўғли, онанинг икки ўғил туғғанди, икковингиз ҳам ўғри
чиқдингизлар. Бирингизда қутилган Эдик, энди сен қолувмидинг. Бунинг онаси ҳам
ёмон6 эди ўзи! - дейишди биродарлари маломат тошлари ёғдириб.
- Эй биродарларми, мен ўғри эмасман, Ҳудо ҳаққи мен ўғирламадим, - дея нола
қ
ила бошлади Ибн Ямин.
- Зору нола қилгунча, кўнглингни тийсанг нима қиларди! - дейишди уни яна
танбеҳга кўмишиб.
Савол: Ибн Ямин тарозини ўғирламаган эди. Юсуф алайҳиссаломнинг (Оят)
"Сизлар, албатта, ўғридирсизлар", дейишлиги нима учун раво бўлди.
Жавоб: Оллоҳ таолонинг "Қариндошингни шу аснода олиб қолгин!" деган
фармонига биноан эди. Бу баҳона биродарларга мушкл ҳолатда қўл келиб, "бир
туғишган акаси ҳам олдин ўғирлик қилган эди", дея қутилиб қолмоқчи бўлдилар.
Савол6 Юсуф алайҳиссаломни ўғирлик қилган дейишларига, ўғирликка қўл
урмаган ҳолда маломатга нишон бўлишларига нима сабаб эди?
Do'stlaringiz bilan baham: |