www.ziyouz.com кутубхонаси
17
- У менинг тоатим ва яхшиликларимдир.
- Бу панжа-тирноқ нимадир?
- У ихлосдур, у Билан аммаларимни беркитарман.
- Бу эшикда турган туя нимадур?
- У кеча-кундуздир.
- Бу қўлингдаги ясси ёоч нимадир?
- У ҳавф ҳам умиддир. Доимо ҳавфда турарман ва ҳамиша умидвордурман.
- Бу ишни неча йилдан бери қиларсан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Бу ишингни асло қўймагил, у сени жаннатга олиб боргувсидир, - деди Шайҳ
Шақиқ раҳматуллоҳи алайҳи. Ҳабарда келурки, Одам сафийнинг умри минг йилга
ваъдалик эди. Мийсоқ кунида бир қавмни кўрди, уларнинг бошларида нур жилва
қ
иларди.
- Ё Рабб, булар Ким? - деб сўради Одам сафий.
- Булар сенинг фарзандларинг орасидан чиқувчи пайғамбарлардир.
- Илоҳо, бу Ким? - деди улар орасидан бирини кўрсатиб, чунки унинг нури
барчасидан ортиқ эди.
- Пайғамбар Довуд алайҳиссаломдир.
- Илоҳо, бунинг ёши нечага борар?
- Олтмиш йил.
- Ҳудоё, бунинг умрини орттиргил, - деб дуо қилди.
- Тақдири азалда қалдам шундай ёзгандир.
- Илоҳо, менинг умрим минг йилдир, унинг қирқ йилини Довудга бердим, - деди
Одам.
Фармон бўлди, бу сўзни хатга битдилар. Қачонки Одамнинг умри тугагач, Азроил
жон олгани келганида у: "Шошмагил, умримнинг ҳали қирқ йили бордир", деди.
Чунки Одам у гапни ёдидан чиқарганди. Шунда Азроил: "Бу қирқ йилни Довудга
бағшладинг", деди фаришталар бунга гувоҳлик бердилар. Одам дунёдан рихлат
қ
илди. Ундан етти йил кейин Ҳавво вафот эди. Жаброил Одамга жаннатдан кафан
келтирди. Шисга "Отангни ювгил!" деди. Шис уни ювди, кафанга ўради. Кейин
Жаброилга қараб, "Намоз ўқигил!" дегандли у "Намозни сен ўқигил, ҳалифа
(ўринбосар) сенсан!" деди. Сабаби ортиқ бўлсин Дея тўрт такбир билан намоз
ўқиди. Шундан кейин кафан ўрамоқ, намоз ўқимоқ, гўрга кўммоқ қиёматга қадар
суннат бўлиб қолди.
Одам алайҳиссаломдан кейин қирқ беш йил ўтгач Шис алайҳиссаломга
пайғамбарлик тегди. Икки юз етмиш йил одамларни даъват қилди ва шундан кейин
у ҳам вафот этди.
Ҳабарда келурки, Шисдан кейин одамлар бутга топинадирган бўлдилар. Шариат
сўзини айтгувчи қолмади, одамлар диндан қайтдилар. Ҳаммалри жоҳил бўлиб,
Ҳ
удога ибодат қилишни ёддан чиқардилар. Кунлардан бирида масжидга Одам
суратини йўндилар ва унга топина бошладилар. Ҳар Ким ўз ҳолича бут ясаб олди:
кимдир ёғочдан, кимдир тошдан, кимдир олтиндан, яна кимдир кумушдан. Уч юз
йил шу тахлидда кун кечирдилар. Шундан сўнг Оллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни
пайғамбар қилиб юборди.
Do'stlaringiz bilan baham: |