Жавоб: Оналари роҳил укаси Яминни туғиш пайти вафот этганди. Ибн Яминни
энагага топширдилар. Кичикна Юсуфни эса ҳолалари тарбиясига беришди. Яъқуб
алайҳиссаломнинг икоҳида бўлган бу холаси уни беҳад севарди. Беш ёшга кирганда
оталари олиб кетгани келганда, холаси Юсуфнинг кўйлаклари чига Исҳоқ
алайҳиссаломдан қолган камарбандни боғлаб қўйди. Сўнгра "Камарим йўқолиб
қ
олди", деган баҳона билан орқаларидан бориб, уни юсуфнинг белидан топиб
олгандай бўлди. "Бу бола энди меники бўлди", деган талаби олдида Яъқуб
алайҳиссалом ноилож бўлиб қолдию Холаси юсуфни ўзи билан бирга олиб кетди.
Оғаларининг ўғри бдейишлари шу сабабдан эди.
Хуллас, Юсуф алайҳиссалом дарғазабнамо бўлиб, мил билан жамни қоқдилар.
Сўнг сўради:
- Жом нима дейди?
- Билмасмиз, - дедилар.
- Жом айтурки, биродарлари Юсуфни макр-ҳийла билан оталаридан сўраб олиб,
турфа азоблар билан қудуққа солдилар, сўн "қулимизнинг уч айби бор", дея уч шарт
билан сотдилар. "Бўри еди" деганлари ёлғондир, - деди Билмасмиз, - дедилар.
Биродарлар ҳайрон қолдилар.
- Жом нима дейди? - яна жомни қоқиб сўради Билмасмиз, - дедилар.
- Билмасмиз, - дедилар.
- Жом айтурки, йўқолган биродарлари тирикдур, аммо ҳозир узоққда, яқин
фурсатда топишадилар. Биродарлари подшоҳга рост гапни айтдилар, кейин оталари
Билан ҳам топишадилар, сўнгра Оллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини кечиргай, - деди
Билмасмиз, - дедилар.
- Жом нима дейди? - сўради Билмасмиз, - дедилар жомни яна қоқиб.
- Билмасмиз, - дейишди улар.
- Жом айтурки, Юсуфни қудуққа солиб, қўйни сўйиб, унинг қонига кўйлагини
ботириб, оталарига олиб бордилар, ёлғон сўзладилпар. Ундан кейин ўн саккиз чақа
пулга сотиб, ҳудий тилида хат ёзиб, муҳр босиб сотиб олган кишига берганлар. Шу
сўзи ростми? - сўради Билмасмиз, - дедилар.
- Бўри егани ростдир. Сотди деганлари ёлдғон, - дейишди улар тониб.
- Жом айтурки, - деди билмасмиз, - дедилар жомни яна бир бор қоқиб, -
Буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келса, баданларидаги мўйлари
кийимларини тешиб чиқар экан. У қайси бирингиздир?
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
108
- Мендирман, - деди Яҳудо ўрнидан туриб.
- Шунчалик баҳодир бўла туриб, Юсуфни бўрига едириб қўйишликдан шарм
қ
илмадингми? - сўради Юсуф алайҳиссалом.
Яҳудо ҳижолатдан қизариб кетди. Юсуф алайҳиссалом яна домни қоқиб
сўрадилар:
- Жом айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: ғазаби келганида тошни
чангалига олиб сиқса, ун каби майдаланиб кетар эмиш. У кимдир?
- Мендирман, - деди Рубил тураркан.
- Шунчалик қувватинг бор экан, уканг Юсуфни нима учун бўрига едирдинг? -с
ўради Юсуф алайҳиссалом.
- Жом нима дейди? - яна сўради жомни қоқаркан.
- Билмасмиз, - дедилар.
- нима дейдир? - сўради яна жомни қоқиб.
- Билмасмиз, - дейишди.
- Айтурки, буларнинг орасида бир йигит бор: агар шерга юзма-юз келса, ушлаб
оғзини йиртиб ташлар эмиш. У кимдир?
- Мен, - деди Козуро ўрнидан утриб.
- Шерга кучинг етган, бўрига етмасмиди?
- Нима дейдир? - ўради яна жомни қоқиб.
- Билмасмиз, - дедилар.
- Айтурки, - деди Юсуф алайҳиссалом, - Мелик Заърга берилган хат подшоҳнинг
ҳ
азинасида, дейдир.
Буюрдилар. Бориб ҳазинадан ўша хатни олиб келдилар. Юсуф алайҳиссалом ул
хатни биродарларига кўрсатди.
- Бундай хатдан бизнинг ҳабаримиз йўқ, - дейишди улар хатни кўргач.
- Бу хат ёлғонми? - сўради Юсуф алайҳиссалом ИМбн Яминдан.
- Бу биродарларининг хатидир. Жом рост айтадир, - деди у. - Эй подшоҳи олам,
бу жом Юсуфни тирик, тез фурсатда отаси билан топишади, деди. Отамизга бир
нома юборсак, беҳад ҳўрсанд бўлар эдилар.
- Отамизнинг шу вақтгача тортган меҳнату машаққатлари озмиди? - дейишди
биродарлари. - Унинг устига хат юбориб, дарду фироқларини яна зиёда
қ
илмоқчимисан, янгидан ўтга солай дермисан? Ҳудо ҳоҳласа, сендан ҳам
қ
утилгаймиз. Сен подшоҳнинг тарозисини ўғирлаб, бизларни ҳам ҳижолатга қўйдинг!
Латифа: Қиёмат қойиб бўлганда Оллоҳ таоло ҳамма бандаларидан ҳисоб олади.
Бандалар гуноҳ ишларни инокр қиларканлар. Шунда уларнинг номаи аъмолини
(яъни қилган амалларининг китобини) келтирарканлар. Ойу кун, кечаю кундуз,
жамики юлдузлар гувоҳлик берарканлар. Шунда фаришталар: "Энди нрима дейсан?"
дейишганда ул бандалар: "Буларнинг ҳаммаси одам фарзандига душмандирлар.
Гувоҳликларига ишониб бўлмайди", дерканлар. Шундан кейин осмону ер гувоҳлик
бераркан, аммо у ҳам қабул қилинмайди. Анна шунда у банданинг жамики тана
аъзолари алоҳида-алоҳида гувоҳлик бераркан. Бу гувоҳликдан сўнг у дўзаҳга
ҳ
айдаларкан.
Алқисса, биродарларнинг оқатлари тоқ бўлиб, илтижо қилдилар:
- Эй подшоҳ, бизга ортиқ озор берманг. Мол олсангиз майли, олинг, аммо
укамизни олиб қолманг. Агар зарур бўлса, бизлардан хоҳлаганингизни олиб қолинг.
Унинг қари отаси бор, унга раҳм қилинг, - дейишди улар.
Отангизнинг ҳаққи-ҳурматини сақламаганимда сизларга, албатта, жазо берган
бўлардим. Нима қилайки, пайғамбарзодасизлар, - деди Юсуф алайҳиссалом.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
www.ziyouz.com кутубхонаси
109
Савол: Нега оталарининг пайғамбарликларини эмас, қариликларини шафеъ
келтирдилар? Бунинг ҳикмати нимада эди?
Жавоб: Улар миср мамлакатини қайси динда эканлигини билмасдилар.
Пайғамбарликни мусулмонларгина ҳурматлар, кофирлар эса аҳамият қилмасдилар.
Шу сабабдан пайғамбар эмас, қариликни важ қилдилар.
Биродарлар кўп зору тароззу қилиб, оталарини шафе келтириб, тавалло
қ
илдилар, бўлмади. Юсуф алайҳиссалом Ибн Яминни зиндонга буюрди. Мақсади -
уни шу баҳона билан олиб қолмоқлик эди.
- Тарозим кимдан чиққан бўлса, ўшани олиб қоламан. Бошқа бировни олиб қолар
бўлсам, унга зулм қилган бўламан, бундан Оллоҳнинг ўзи сақласин! - деди Юсуф
алайҳиссалом.
Илтимослари ижобат бўлмагач, биродарлар ночор ва ноумид бўлдилар. Шундан
кеийн улар кенгашдилар.
- Эй биродарлар, - деди Яҳудо. - Уятли иш бўлди, энди отамиз ёнига қайси юз
билан борамиз. Биродаримизни қандай бўлмасин ажратиб олишимиз керак. Сизлар
подшоҳнинг қўшинига бас келсангиз, мен подшоҳ билан олишайин. Агар сизлар
подшоҳга бас келсангиз, ме унинг қўшини Билан беллашайин. Мен бориб, зиндон
ёқасига ўтирайин. Ибн Яминни олиб келишганида бир наъра тортай. Шунда сизлар
тўпланиб келиб, шамшир тортасиз, Миср халқи ўликлардан тепа ясайлик.
Юсуф
алайҳиссалом
буларнинг
кенгашларини
билди
ва
Иброҳим
алайҳиссаломнинг саллаларини бошига боғлади. Биродарлар ҳар томонга бориб
турдилар. Яҳудо зиндон бошида турди. Агар унинг ғазаби келса, кўзи қонга тўлиб,
баданидаги туклари кийимларидан тешиб чиқарди. Буни яхши билан Юсуф кичик
ўғли га тайинлади:
- Агар Яҳудо наъра тортса, одамлар беҳуш бўлиб йиқилади, ҳомиладор аёлларни
болалари тушиб қолади. Сен бориб орқасидан силагин, гапирса, асло сўз қотмагин.
- Мендан узоқроқ туринг, буларга бир кўрсатиб қўяйин, - деди Яҳудо хозланиб.
Шунда Юсуф алайҳиссалом ўғлига ишорат қилганди, у бориб Яҳудонинг орқасини
сийпади. Яҳудо наъра тортайин, деб қасд қилганди, ғазаби пасайиб, овози чиқмай
қ
олди. Бир пайт ҳаммалари йиғилиб келиб, Яҳудога қараб таажубландилар.
- Нима учун наъра тортмадинг? - сўрашди ундан.
- Бу ерда Яъқуб алайҳиссалом уруғидан кимдир бор экан. Бир ўғил бола келиб,
орқамни силаган эди, ғазабим пасайиб қолди. Наъра торта олмадим, -
биродарларининг ҳангу-манг бўлганлариник ўриб сўзида давом этди Яҳудо. - Бўлган
воқеаларни бориб отамга айтипнгалр, Ибн Яминни зиндонга тушганини ҳам
айтинглар. Токи, отам ижозат бермас экан, бу ердан асло қимирламасман.
Do'stlaringiz bilan baham: |