Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

* * * 
Мунаввар хонимнинг ёшлигикелинлиги 
1942 
йил... Олмон ҳарби шиддат билан давом этаётган йиллар. Қаҳатчилик. Қийинчилик. 
Қимматчилик. Очарчилик. 
Бир кило буғдой нархи осмонда. Нон, ёғ чек билан олинади... Мана шундай даврда уч 
болали, ночор оила. Бизга таниш бўлган тўнғич қиз энди ўн саккизга қадам қўяётир, бошқа 
болаларнинг бири ўн икки, бири ўн ёшларда. 
Фақирлик — ҳаёт синови, машаққатли бир ҳолдир. Бу ўн саккиз яшар қиз фақирликнинг тор 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
туйнукчасидан дунёга бўйлаган, таъбир жоиз бўлса, инсонийлик ва ҳаёт мактабининг тиришқоқ 
толибасидир. 
Чек билан олинадиган нон бир одамга жудаям камлик қилади. Кўпроқ олишнинг асло 
имкони йўқ. Нон ёпиш учун эса бозорда буғдой жуда ҳам қиммат. Пуллари етмайди. Буғдой 
топилмайди ҳам. Тирик қолишнинг бирдан бир чораси чек билан олинадиган нонга қаноат 
қилиш. Бошқа илож йўқ. 
Чек билан нон сотилишининг илк ҳафтаси эди. Дастурхондаги нондан биринчи бўлиб қўл 
тортган тўнғич қиз бўлди. 
— 
Нега олмайсан, Мунаввар? 
— 
Етарлича едим, ота. 
— 
Яхши тўймадинг қизим, қара, нонингнинг ярми қолди. 

Кўп емоқчи эмасман. Сиз олинг, ота, менга қараманг.
Отаси тўғри айтди, Мунаввар тўймаганди. Шугина нонга одам тўймайди. Зотан, неча кунки 
ўз улушини емайди, бари-бир тўймади Мунаввар. Икки кичик укаси-чи? Улар ҳам ўзидай оч 
қолади. Мунаввар чидайди, аммо улар-чи? Шу сабабдан дастурхондан қўл тортди. Қолган 
нонни икки бўлиб укаларига узатди. Кичигига: 
— 
Бакр, мана буни ҳам еяоласанми? — деди. 
Боланинг кўзлари порлади. Севинч билан ҳа дегандай бош қимирлатди. 
— 
Ундай бўлса, кўрайлик-чи, еб қўяоласанми? 
— 
Еб қўяман, опа. 
Болалар ҳам тўймаётганди. Учови оч қолгандан кўра, иккови пича тўйгани маъқул. Ўша 
кундан эътиборан Мунаввар опалари ўз улушининг ярмидан кўпини емади. Онаси бир кун 
илтимос қилди, қистади, оч қоласан, деди. 
— 
Оч қолсам емасмидим, она, оч қолишни истайманми? Бир оз кейин ўн саккизга тўлган 
Мунаввар ҳам келинлик ҳаётига қадам қўйди. Замонанинг оғирлигига қарамай турли 
харажатлар билан қизларини узатаётганлар олдида Мунавварга ҳам нималардир тайёрланди 
дейишга тил бормайди. Бундаи куйиниб. ташвишланган онасига Мунаввар тасалли берди: 
— 
Куйинманг онажон, кийимнинг, зийнат ашёсининг нима қиймати бор?! Ҳозиргача уларни 
тақдимми? Энди тақармидим? Сиз мени яхши кўрасиз-ку, шунинг ўзи менга етарли. 
Кўлингизда не бўлса, мендан аямаслигингизни билмайманми? Дуо қилинг. Бахтли турмуш ато 
этишини сўраб Аллоҳга ёлвораман. Сиздан ошиқча нарса кутмайман, она. 
Тўғри гапирарди Мунаввар. Отаси не ҳасратда қийналиб олиб берган бир-икки 
тақинчокдарини уйдан ташқарида таққанини ҳеч ким кўрмади. Тўйга кетаркан тақинчоқларини 
бир четга қўяр, келгач отаси тақмаганига хафа бўлмасин учун яна тақиб оларди. Ҳатто бир кун 
онаси: 
— 
Нега бўйнингдаги тилло тақинчоқларни олиб қўйдинг, Мунаввар, қайга қўйдинг? — 
деганида: 
— 
Она, топган бор, топмаган бор, бирор фақирнинг кўнгли оғримасин, — деб жавоб берди. 
— 
Қизим, ҳамма тақади-ку, сен ҳам тақсанг нима қилади? 
— 
Ҳар ким ўйсиз тақиб, ўзини атай намоён қилса, мен ҳам шундай йўл тутайми? Бир 
инсоннинг кўнгли эзилишига мен сабабчи бўлмайин, она. 
— 
Хўп, майли сен айтгандай бўлсин, — дея бошқа қистовга олмади онаси. 
Агар бу зийнат ашёлари инсонга бир фазилат келтирса, Мунаввар уларни уйда етарлича 
тақарди. Кибр ва ғурурдан бошқа не фойдаси бор?! Вақти келиб бир эҳтиёжини қондирадиган 
ҳар нарса зийнат, лекин ўзига фойдасиз олтин ё олмоснинг безакдан бошқа не нафи бор?! Бир 
йил аввал отасининг муҳтож кунида олтин тақинчоғини олиб, унинг олдига қўйди, отаси 
ололмайман деб қайтарганда: 
— 
Буни сиз олгансиз. Ҳозир эҳтиёжни кетказинг, кейин яна олиб берасиз. Сиз изтироб 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish