Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
Аёл гўё маҳзунланди: 
— 
Кўрдингизми, қизим, шоша-пиша келувдим. Майли, болам, салом денг, мен кетай.
— 
Беш дақиқа ўтиринг хола, ҳозир келиб қолсалар керак.
— 
Кетай, чироғим, ишим бор. Мен бу ерда эканимда келсалар нари бери гап бўлади. Улар 
шу ерда эканида келарман.
Келин зериккан эди. Бироз суҳбатлашгиси келарди. Неча кунки қайнонанинг қовоғи солиқ. 
Уйга ҳокимлик ҳавасида бўлган қайнсингилнинг гапларидан сиқилганди. Шу сабаб улар йўғида 
Хўжайи Ҳизрдек пайдо бўлган бу аёлнинг келиши бир неъмат бўлиб, бироз суҳбатлашамиз дея 
севинди. Бироз ўтриса ҳеч нарса бўлмайди, одам тафтини одам олади, очилишади.
— 
Хола, ўтиринг, қаҳва олиб келай, ичиб кетасиз. Йўқса, ҳурмат этмабсан, деб қайнонам 
мендан хафа бўлади. Мен ҳам зерикиб ўтирибман, беш дақиқа суҳбатлашамиз, мени хафа 
қилманг. Хўп денг, хола, келинг, хўп денг.
Аслида ўтиргиси келиб турган аёл: 
— 
Майли, беш дақиқа бўлса, ўтирайин. Аммо сенинг ҳурматинг учун, болам. Ишим бор эди, 
— 
деб қаҳва қуйган келиннинг ёнига ўтирди. Қаҳвадан устма-уст икки марта хўплаб, яхши деб 
мақтади, қўли енгил, одобли, тарбияли эканини айтгач деди: 
— 
Қизим, сени яхши кўриб қолдим. Оёқ остида қолиб кетмаслигинг учун гапираман. 
Қайнонанг яхшидир-у, фақат баъзан бўлар-бўлмасга асабийлашади, пашшадан фил ясайди. 
Ҳушингни йиғиб ол. Ҳурмат қил, начора қизим. Келинлик бу. Биз ҳам бошимиздан кечирдик.
Қаҳванинг қолганини бир икки хўплаб хўриллатиб ичди: 
— 
Офарин болам, қўлинг дард кўрмасин. Кўпдан бери бундай ширин қаҳва ичмаган эдим. 
Айтгандай, қўлинг енгил экан.
Чуқур нафас олиб: 
— 
О-оҳ, оҳ, ким тақдирлайди сени. Асосий масала шу, қизим, шу. Куни билан ишлайсан, 
бир пуллик қадринг йўқ. Келинсан. Менинг ҳам икки қайнсинглим, бир қайнонам бор эди. 
Дарров қайнсингиллар қовоғи солинади, қайнона оғзига талқон солиб олган. Унинг ҳам 
қовоғидан қор ёғилади. Саволингга жеркиб жавоб беради ёки умуман жавоб бермай қўя қолади, 
сўз ҳайф. Овқатда сал камчилик кўрилса, жағлари очилиб кетади. Овқат дастурхонга қўйилиши 
билан ҳеч ким йиғилмайди. Бир қошиқ луқма олиб, дарҳол ташқарига отилиб туфлаб ташлайди, 
сўнг қуруқ нон ейди. Бошқаси яна нимадир келтириб ейди. Бири яна бир бурчакка чекиниб 
қовоғини уйиб ўтириб олади. Эрим не қилишини билмай ҳайрон. Уларга бир нарса демайди, 
менга ҳам ҳеч нарса демайди. Бир куни яна шундай чекинишаётганда эрим жаҳл билан бақирди: 
— 
Нигор, энга туриб кетдинг, овқатланмайсанми? — деди синглисига.
— 
Қорним тўқ, ака, еёлмайман.
Қайнсинглим бундай пиширилган овқатдан тўйдим, деган оҳангда гапирди.
— 
Қорнинг тўқ-у, бир луқма олиш учун ўтирганмидинг. Емасанг ҳам ҳеч бўлмаса афтингни 
бужмайтма. Одамнинг кайфиятини бузма. Сизларга нима бўляпти, ўзи, билмадим. Кечгача 
ишласам, уйга келиб сизларнинг қор ёққан қовоғингизга қарайман. Сизлар ҳам ҳеч 
ўйлайсизларми? Бизни деб шунча уриняпти, чарчаб келяпти, биз ҳам бир оз сабрлироқ 
бўлайлик, уни хафа қилмайлик, демайсизларми? Хўш, овқатланаётганда, нега қовоғингни 
солиб, афтингни бужмайтирасан?
Эримнинг бу сўзларидан мамнун бўлдим. Фақат бу мамнунлигим узоққа чўзилмади. 
Қайнсинглимнинг жавобидан ер ёрилмади – кириб кетсам.
— 
Қовоқ солсак ўзимиз учун эмас, сизга ачинганимиздан. Албатта, бир овқатга икки уч 
овқатлик ёғ солинса, мазали бўлади. Билмаганингиз учун сизга мазали туюлади. Лекин мен 
акамни ўйлаганим, ёғ пули топай деб эртадан кечгача тер тўкканини билганим учун менга аччиқ 
туюлади. Юзим шундан ўзгаради. Онаси уйида ёғ солса таом тотли бўлишидан бошқа нарса 
ўргатмаган келинпошшалар бу ишни қилаётиб ичи ачимайди. Акамиз ҳам икки кунлик 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish