www.ziyouz.com kutubxonasi
20
одатдагидан озъгача бир меҳрибонликдан сезиш мумкин. Энди Аминанинг кўзлари рўй-рост
ёшланди. Онасининг кўксига бошини қўйиб йиғлай бошлади. Бу жондан азиз кўкракка бош
қўяркан, таърифига сўз ожиз оналик ҳидидан кўнгли бўшаб, қаттиқроқ қучиб кўз ёш тўкарди.
Аминанинг бу ҳоли онасининг ҳам дардини оширди. Жигарпорам энди қўлимдан учган қуш
каби учиб ўзга қўлга қўнади, деган уйқусини қочирган ўйлари, ўзини қадрсиз кўрсатишлари,
сабр матонатлари тугагандай, йўқ, балки тўлиб тошгандай эди. Қўллари энди бир меҳмондай
кўринаётган қизининг сочларини силар экан, оҳиста титрар, кўз ёшларини тутиб туролмасди.
Она-бола бир муддат шундай йиғлашдилар.
Йиғлаш кимга фойда келтирган? Ҳеч кимга. Йиғламоқ билан бирор иш битадими? Йиғламоқ
қайси дарднинг давоси? Кўз ёш кўнгил бўшатмоқдан бошқа бир нарсага яраса, кетган қайтса, бу
дунёда кулганлар жуда-жуда оз қоларди. Шу сабаб она кўзларини рўмолининг учи билан артди.
—
Бўлди қизим, мени ҳам паришон қилма. Бошқа йиғлама, — дея Аминага тасалли берди.
Кўз ёшларини артиб, оҳиста силади, ёноқларини ўпди. Амина гўё бир неча ёшга кичрайиб
қолгандек эди. Аслида вазмин Аминага онасининг бу ҳаракати ўзгача таъсир қилди. Масъум
гўдакдек ёшли кўзларини онасига тикди:
—
Она, мендан безор бўлдингизми? Энди мени яхши кўрмай қўйдингизми?
—
Қизим, ҳеч замонда ота-она ўз боласидан безор бўладими? Бунга қандай тилинг борди,
бундай гаплар қандай хаёлингга келди?
—
Унда нега мени узатмоқчисиз? Нега отам бизнинг келин бўладиган қизимиз йўқ деб ўша
кишини қайтармади? Мен борган еримда роҳат кўраманми? Улар мени сизлар яхши кўргандек
яхши кўрадиларми? Уларни она дейманми? Уйда, кўнглингизда Амина учун жой қолмадими?
Бир кун келиб бошқа уйга жўнатар экансиз, нега мени бу қадар яхши кўрдингиз? Нечун ҳар
куни уриб сўкмадингиз? Нечун қуруқ нон билан боқмадингиз? Ўзингизга шунчалар боғлаб
қўйиб, энди нега мени ўзга эшикка йўллайсиз? Кўнглингиз бунга нечук рози бўлди? Ичингиз
ачимадими, она? Бу уйда мен ортиқча болиб қолдимми? Ота-онасига юк бўлиб қолган менми?
Аминанинг бу сўзларини тинглаб йиғламоқ гали энди онасига келди. Бу сўзларни тинглаб
туриб, чидаш мушкул эди.
—
Бўлди, Амина. Бундай гапларга қандай тилинг борди? Сендан ким безор бўлибди? Сени
ким ёмон кўрибди, қизим? Сен она кўнглини ҳали ҳис қила олмайсан, болам. Сенинг қўлингга
кирган тикон менинг қалбимга ботади. Жигарпорамни келин қилиб узатиш, айрилиш азоби
менинг кўнглимни пораламайди, деб ўйлайсанми? Ҳатто ҳайвон ҳам боласидан кўнгли оғриб
айриларкан. Мен инсонманку! Аммо, Аллоҳнинг амри бу. Сен келин бўлмасанг, мен бўлмасам,
ким бўлади? Ҳар аёл Аллоҳнинг иродасига қарши боролмайди. Шу тариқа наслимиз, ҳаётимиз
давом этади. Эртага бизга ким фотиҳа ўқийди. Аллоҳ хоҳласа, у ерда роҳат топасан, яхши
қайнонага дуч келасан, иншааллоҳ.
Она бола шу тариқ узоқ гаплашишди, дардлашишди. Амина турмуш қурмасликка чора
йўқлигини тушуниб етди.
—
Майли, она, агар борган еримда беҳузур бўлсам, ароқхўр, қимирбоз, ахлоқсиз бир
кимсага узтсангиз, икки қўлим ёқангизда бўлади, — дея сўзини тугатди...
Ўтган бир-икки ҳафталик вақт Мустафо ва Мунаввархонимни билиш учун етарли бўлди.
Маҳмуд оға Мустафони олдиндан танир эди. Онаси-чи? Онаси қандай аёл? Буни ўрганмоқ
керак. Мустафо қанчалик яхши бўлмасин, онаси муаммо чиқарувчи бўлса, оилада тинчлик
бўлмайди, келин-куёв бир-бирга қарши бўлиб қолишади. Маҳмуд оға: «Ўғли яхши экан, деб
танимаган қайнона қўлига қизимни беролмайман», деган хотинига тан берди. Мунаввархоним
ҳақида орқаваротдан сўраб суриштирилди.
—
Покиза аёл. Ёмонлигини кўрмаганмиз. Шунча йиллик қўшнимиз, биров билан
урушганини билмадик. Ортидан ёмонлаган ҳам бўлмади. Унга ҳавасимиз келади, — деди
қўшни аёл. Бошқаси:
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |