www.ziyouz.com kutubxonasi
49
бераман.
Бу суҳбатдан сўнг Али (розийаллоҳу анҳу) уйга кетдилар. Уйга келгач, қизлари Умму
Кулсумни чақирдилар. Унга бир ҳирқани бериб, шундай дедилар:
— Бу ҳирқани мўминларнинг амири Хаттоб ўғли Умарга олиб бор ва унга отам сизга айтган
ҳирқа мана шу, дегин.
Умму Кулсум ҳирқани олиб, Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) ҳузурларига келди. Изн сўраб
ичкарига кирди ва отаси тайинлаган гапларни айтди. Асл кўзланган мақсаддан у бехабар эди.
Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) кўзлари севинчдан порлаб:
— Отангга менинг қабул этганимни, рози бўлганимни айт, дедилар.
Умар (розийаллоҳу анҳу) уйларидан чиқиб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
масжидларига, қабр билан минбар ўртасидаги муҳожирлар мажлиси бўладиган майдонга
келдилар. Равзаи шарифдаги бу жой асҳоби киромнинг доимий йиғиладиган жойига айланган
эди.
Умар (розийаллоҳу анҳу) келганларида ҳеч ким йўқ эди. Бирин-кетин саҳобалар кела
бошладилар. Биринчи бўлиб Али, кейин Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн
Убайдуллоҳ ва Абдураҳмон ибн Авф келдилар.
Ҳамма йиғилтанидан сўнг Умар (розийаллоҳу анҳу):
— Менга саодат тиланг... Мени табрикланг, — дедилар.
— Кимга уйланяпсиз, ё амирал мўминин?! - деб сўрадилар.
— Абу Толибнинг ўғли Алининг қизига. Мен Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) :
"Қиёмат куни менинг насабим ва ақраболаримдан бошқа насаб ва қариндошлик кесикдир",
деб айтганларини эшитгандим. Исломга кириш ва қизимни Аллоҳ расулига бериш билан унга
қариндош бўлдим. Бу қариндошликни унинг наслидан қиз олиб, куёв бўлиш билан мустаҳкам
қилишни хоҳладим", дедилар Умар (розийаллоҳу анҳу).
Мажлисга йиғилганлар Ҳазрати Умарни табриклаб, унга хайр ва саодат тиладилар. Умму
Кулсумга Ҳазрати Умар 40000 дирҳам маҳр бердилар.
Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) орзуси бир аёлнинг эри бўлиш, шаҳватини қондириш эмасди.
Аксинча, у жуда улуғ, шарафли ғоя ва мақсадни кўзлаган эди.
Умму Кулсум (розийаллоҳу анҳо) мўминларнинг амири Умар ибн Ҳаттобнинг
хонадонларида итоатли, вафодор завжа ўлароқ яшади.
Ҳазрати Умарнинг шиддати, оила эҳтиёжини таъминлашда ва мусулмонларга, уларнинг
молларига нисбатан жуда эҳтиёткорлиги машҳур эди.
* Ҳарор — юк солинган қоп
Умму Кулсум ҳам мустаҳкам имон ва ахлоқ соҳибаси эди. Шу сабабли Умарнинг
(розийаллоҳу анҳу) аҳволини жуда яхши англар, ҳар бир вазиятдан рози бўлиб, ҳеч қачон
нолимасди. Кунлардан бир кун ундаги қаноат ва итоат даражасини очиқча кўрсатувчи бир воқеа
содир бўлди:
Умму Кулсум Ҳазрати Умардан берухсат Рум императори Хироқлнинг завжасига бир ҳадя
юборди. Чопардан ҳадяни олган Рум маликаси хизматчилар ва сарой аъёнларини йиғди.Уларга:
- Бу ҳадя мусулмонлар халифасининг завжаси, Пайғамбарнинг набирасидандир. Бу ҳадя
эвазига менҳам бир нарса юбормокчиман, - деди. Сўнг Умму Кулсумга миннатдорчилик
билдириб, бир мактуб ёзди ва кўплаб совға-саломлар билан жўнатди. Туҳфалар орасида
қимматбаҳо мунчоқ ҳам бор эди.
Чопар Мадинаи Мунавварага келгач, мактуб ва совғаларни Ҳазрати Умарга (розийаллоҳу
анҳу) топширди. Ҳазрати Умар Умму Кулсумни берухсат бундай иш қилгани учун койидилар.
Бироздан сўнг бир кишидан:
«Намоз тўпланинг!» дея чақиришини сўрадилар. Чақириқни эшитганлар муҳим бир иш
Қаҳрамон мўмина аёллар
Do'stlaringiz bilan baham: |