www.ziyouz.com kutubxonasi
48
ҲАЗРАТИ УММУ КУЛСУМ бинти Али ибн Абу Толиб
«Ё Али! Уни менга никоҳла. Аллоҳга қасамки, унинг суҳбатини менчалик орзу қилган бошқа ҳеч ким йўқдир». «Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қиёмат куни менинг насабим ва ақраболаримдан бошқа насаб ва қариндошлик кесикдир», деганларини эшитдим. Исломга кириш ва қизимни Аллоҳ Расулига бериш билан унга қариндош бўлдим. Бу қариндошликни унинг наслидан қиз олиб, куёв бўлиш билан мустаҳкам қилмоқчиман». Умар ибн Хаттоб (р.а.) Умму Кулсумнинг туғилиши Фотимаи Заҳро (розийаллоҳу анҳу) жуда гўзал бир киз чақалоқни дунёга келтирди. Бу
вақтда Али (розийаллоҳу анҳу) Маккадан узоқроқ ерда эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) қизларининг кўзи ёриганини эшитиб, Фотиманинг уйига келдилар. Уни жуда
севардилар. Эсон-омон кутулгани билан табриклаб, таскин берувчи сўзлар айтдилар. Яхши ният
билан чақалоққа холаси Умму Кулсумнинг номи қўйилди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шарафли қўлларини гўдак устида юргизиб, бу
қизни муборак қилишини сўраб, Аллоҳ таолога дуо этдилар.
Сафардан қайтган Али (розийаллоҳу анҳу) завжаси бир қиз туққанлигини ва чакалоққа
бобоси Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) тарафидан исм берилганини эшитиб жуда севинди.
Кунлар, ойлар ўтган сари қизалоқ ўсиб-улғайиб, гўзаллиги ҳам ортиб борар эди. Ўн ёшга
етмасдан бобоси Муҳаммад (алайҳиссалом) вафот этдилар. Умму Кулсум бобосининг
вафотидан энг кўп изтироб чекканлардан бири бўлди.
Мўминлар амирига никоҳланиши Умму Кулсум ҳаётининг илк баҳоридаёқ жуда фосиҳ ва болиғ гапирар эди. Шу билан бирга,
жуда кичкина бўлишига қарамай, қувватли имон соҳиби эди. Унинг ахлоқий васфлари ва
фазилатлари халифа Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) қулоғига етиб келди. Ҳазрати Умар
(розийаллоҳу анҳу) анчадан бери Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) куёв бўлиш
орзуси билан юрар эдилар. Шу боис Умму Кулсумнинг қўлини сўраш учун қулай фурсатни
пойлай бошладилар.
Умар (розийаллоҳу анҳу) мусулмонлар ўртасида содир бўлган муаммоларда, кўпинча
Алининг (розийаллоҳу анҳу) ҳукм чиқаришни сўрар эдилар. Чунки Алининг (розийаллоҳу анҳу)
фатво беришдаги билимдонлиги ва фиқҳ борасидаги чуқур илмига ишонардилар.
Бир куни навбатдаги масала кўриб чиқилди ва Али (розийаллоҳу анҳо) кетмоқчи бўлдилар.
Умар (розийаллоҳу анҳу) уни тўхтатиб:
— Сенда хусусий бир ишим бор эди, ё Али! — дедилар. Ҳамма тарқалгач, икковлари
ўртасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди:
— Умму Кулсумни менга никоҳлашингни сўрайман.
— У ҳали жуда ёш...
— Уни менга никоҳла, ё Али! Аллоҳга қасамки, унинг суҳбатини менчалик орзу қиладиган
ҳеч ким йўкдир.
— У ҳодда қизимни сенинг олдингга юборай. Агар рози бўлсанг, уни сенга никоҳлаб