Саодатли никоҳ маросими
Ҳазрати Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) бу
тўғрида сўз очавермагач, ҳузурларига кириб, масалани изҳор қилдилар.
Тўй ҳам бўлиб ўтди. Ойиша (розийаллоҳу анҳо) Пайғамбариинг (алайҳиссалом) мўьтабар
хонадонларига келин бўлдилар. Сеплари орасида қўғирчоқлари ҳам бор эди. Бўйлари етиб,
келин бўлишларига қарамасдан, болалиқдаги беғубор ҳаваслари ҳамон кетмаган эди.
Бир куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойиша онамизиинг (розийаллоҳу
анҳо) хоналарига кирсалар, бир нечта кўғирчоқларига келинчак либосини кийдириб,
баъзиларига қанот ҳам тақиб қуйган эканлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) нима учун бундай
Қаҳрамон мўмина аёллар
www.ziyouz.com kutubxonasi
8
қилганини сўраганларида ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо):
— Булар Сулаймоннинг (алайҳиссалом) отларидир, — деб жавоб берди.
—У ҳолда қанотларга не ҳожат? - деб сўрадилар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам)
— Сулаймон (алайҳиссалом) отларининг қаноти йўқмиди... Бунга жавобан Пайғамбаримиз
(алайҳиссалом) кулиб қўяқолдилар...
Яна бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйга кирсалар, Ойиша онамиз
ухлаб қолган, бир қўй кириб, янги пиширилган нонларни емоқда эди. Расулуллоҳ (соллатлоҳу
алайҳи ва саллам) кулиб кўйдилар-да, Ойиша онамизни оҳиста уйғотиб, яхши сўзлар айтиб,
ҳазиллашдилар.
Суюкли ва вафодор завжа
Ҳазрати Ойиша (розийаллоҳу анҳо) муборак хонадонда ақл, илм ва фикр жиҳатидан тез
камол топа бордилар.
Бир бека сифатида Пайтамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бутун хизматларини
бажарар, керак бўлганида тасалли берар эдилар. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва
саллам) муборак сўзлари ва амалларидан иложи борича кўпроқ нарса ўрганишга ҳаракат
қилдилар. Бу фазилат Ойиша онамизни Аллоҳ Расулининг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) энг
суюкли завжаларига айлантирган асосий сабаблардан эди.
Ҳазрати Ойишада ҳам аёллар табиатига хос рашж ва шунга ўхшаш ҳиссиётлар бор эди.
Ғазотлардан бирига Ойиша онамиз билан ҳазрати Умарнинг (розийаллоҳу анҳу) қизлари Ҳафса
онамиз (розийаллоҳу анҳо) ҳам чиққан эдилар. Сарвари олам (алайҳиссалом) сафар асносида
Оиша онамизнинг маҳфасларига (кажава) тез-тсз келиб турар, у киши билан суҳбатлашиб
кетардилар. Бу орада бир куни Ҳафса онамиз (розийаллоҳу анҳо) билан Ойиша онамиз
(розийаллоҳу анҳо) билдирмай, ўрниларини алмаштиришди. Набий (алайҳиссалом) бундан
бехабар, ҳазрата Ойишанинг маҳфасларига яқинлашиб келиб, суҳбатлаша бошладилар.Ҳар
тарафи ёпиқ маҳфасдаги Ҳафса онамиз худди Ойиша онамиздек сўзлаб, вазиятни
билдирмадилар. Қоронғи тушиб карвон дам олиш учун тўхтади. Ойиша онамизнинг ўринларида
Ҳафса онамизни кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳеч нарса бўлмагандек,
тунни унинг ҳузурида ўтказдилар. Ўша кечаси ҳазрати Ойишанинг кўзларига уйқу келмади.
Ўзларидан қаттиқ хафа бўлиб, иккинчи бундай иш қилмасликка онт ичдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баъзи кечаларда Мадина кабристонига бориб,
яқин биродарларини зиёрат қилар эдилар. Мўминларнинг қабрларига салом берар, ҳақларига
дуо қилиб, ўлим ва охиратни ёд этардилар. Шундай тунларнинг бирида Ойиша онамиз ярим
кечаси уйғониб, ёнларида Сарвари оламни тополмагач, анча қайғуландилар. Бироздан сўнг
қайтиб келган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойишани маҳзун кўрдилар ва:
- Эй Ойиша, шайтонингга мағлуб бўлибсан, — дедилар. Шайтон сўзи Ойиша онамизнинг
диққатини тортиб, сўрадилар:
— Ё Расулуллоҳ, менинг ҳам шайтоним борми?
Пайғамбар (алайҳиссалом) унга жавобан:
- Албатга, ҳар бир инсоннинг шайтони бордир, — дедилар. Ойиша онамиз яна:
- Сизники ҳам борми? - деб сўраганларида, Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
- Ҳа, фақат мен Роббимнинг ёрдами билан уни мағлуб этдим, - дедилар.
Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ойиша онамизга бўлган муҳаббатлари
шунчалар кучли эдики, натижада бошқа оналаримиз рашк қила бошлашди. Пайғамбаримизнинг
(алайҳиссалом) қизлари Фотимадан (розийаллоҳу анҳо) бу ҳолни у зотга билдиришларини
илтимос қилдилар. Аввалига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳаққа гаплашишни
Қаҳрамон мўмина аёллар
Do'stlaringiz bilan baham: |