www.ziyouz.com кутубхонаси
60
Розиянинг қалбидаги муҳаббатдан устун келолмас эди. Розиянинг ота-онаси эса, ўзлари
севишиб оила қурган одамлар бўлганликлари учун қизларини хоҳламаган одамига мажбур
килиб узатишни истамас эдилар. Розиянинг ўзи кеча-ю кундуз Сатторни ўйлар, уни бирор соат
ҳаёлидан узоқлаштиролмас эди. Сатторнинг хотинига нисбатан ҳам одамгарчилик қилаётгани,
унинг Розияга айтган сўнгги гапларида ҳам алоҳида бир тантилик борлигини унутолмас эди.
Агар Розия муҳаббатсиз оила қуришнинг бутун даҳшатини Саттор орқали бунчалик яқиндан
кўрмаганда эди, балки ўзига сал-пал ёққан бирор яхши йигитга тегиб ҳам кетарди. Аммо
кўнгилсиз турмуш одамни қандай оғир аҳволларга солишини Розия мана ҳозир ҳам Сатторга
қараб кўриб ўтирибди.
Машина кўзғалгунча ўтган бир лаҳзалик жимликда Розиянинг аёлидан чопқиллаб ўтган бу
ўйлар Сатторга гўё, энди бориб етди. Саттор қиров инган қулоқчинини пешанасидан нари
сурди-ю, орқага ўгирилди. Розия ҳайдовчининг кетида ўтирар эди. Сатторнинг соғинч тўла кўзи
Розиянинг кўзларига тушганда, қизнинг чеҳраси худди офтоб тушган ойнадай тўсатдан
жонланиб кетди.
— Розия, сўрашмадик ҳам, яхши юрибсизми? Сатторнинг Розияга қараёттан кўзларида ажиб
бир майинлик бор эди. Унинг овози ҳам шу кадар илиқ эшитилардики, Ойшахон ёнида ўтирган
қизга «ялт» этиб қаради.
Сунъий қоракўл пальтоси ўзига жуда ярашиб тушган бу хушрўй қизнинг Сатторга қараши
ҳам бениҳоя нафис. У Саттор билан сўрашар экан, эҳтирос тўла кўзларини йигитнинг юзидан
ололмас эди.
— Ие, а... бирга ишлайсизларми? — сўради Ойшахон таажжуб аралаш норозилик оҳангида.
Саттор Ойшахоннинг бу оҳангига мутлақо мос келмайдиган босиқ товуш билан:
— Ҳа, — деди, — Розия ҳам метрони лойиҳалашга қатнашган. Танишиб қўйинглар!
Ойшахон билан Розия тил учида сўрашар эканлар, «бир кун эмас, бир кун учрашар эди, —
деб ўйланди Саттор. — Майли, бир-бирини кўриб, билиб қўйсин!».
Сатторнинг овозидаги босиқ оҳанг Розияга ҳам ўтди:
— Айтмоқчи, Саттор, метро ҳақида ҳукумат қарори чиқибди. Газеталарда ўқидик...
— Охири бахайр бўлсин, Розия. Бошланиши яхши! Саттор билан Розия кўпдан кутилган бу
қарордангина эмас, ҳозир учрапшб колганларидан ҳам шодланиб ганирмоқда эдилар. Дийдор
кўришиш кувончи энди ўзини кўрсатмоқда эди. Ойшахон эса уларнинг гапига аралашолмай,
бир четга чиқиб қолгандай безовталаниб ўтирар эди.
Сирғанчиқ йўлдан кўзини олмай, машинани эхтиёт билан ҳайдаб бораётган ҳайдовчи
бирдан гапга аралашди:
— Метрони айтяпсизларми? Мен ҳам газетада ўқидим. Яқин орада қурилармикин?
— Ҳозирча лойиҳа топшириқлари тасдиқланди. Яна ҳали тадқиқот ишлари олиб борилади.
Курилиш бир-икки йилдан кейин бошланса керак.
— Газетада қанақа станциялар бўлишини ҳам ёзиишибди, — деди ҳайдовчи. — Схемаси ҳам
бор экан, мен шу «Фарҳод» деган станциянинг қаерда бўлишини би-лолмай қолдим.
Саттор буни тушунтириб берган эди, ҳайдовчи афсусланиб:
— Биздан узоқроқ экан-да, — деди. — Майли, узоқ бўлса ҳам, ишқилиб, қурилсин. Бу
совуқда кўл кўтариб турган одамларнинг кўплигини қаранг!
Қор-совуқларда асфальтнинг ўйилган жойлари жуда кўпайиб кетган, машиналар силкиниб-
қоқиниб унча тез юролмас, шунинг учун ҳайдовчилар қўл кўтарувчилар олдида ҳуда-беҳуда
тўхтаб вақт кеткизишни ёқтиришмас эди. Машиналар тўхтамай ўтаверганидан асабийлашган
иккита ёш йигит йўлнинг ўртасига чиқиб Сатторлар ўтирган таксини мажбур қилиб
тўхтатмоқчи бўлди. Ҳайдовчи рулни кескин буриб ўтиб кетмоқчи эди. Ғилдираклар қорда
сирғаниб кетиб, машина йўлга кўндаланг бўлиб қолди. Хайрият, қаршидан келаёттан автобус
узоқда эди, ҳайдовчи тезликни ўзгартириб, машинасини усталик билан ўнглаб олди. Йўл тўсган
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |