www.ziyouz.com kutubxonasi
31
Меливой. Аброржон, тўйдан илгари сизга айтмаганмидим, диёнатли, тақдирга тан берадиган
ажойиб одамга қуда бўлаяпсиз деб. Мана, шу гапимнинг тасдиғи.
Бурҳониддин. Биродарлар, ажрим қилиб, фақат қизимнинг ўз мол-мулкини машинага ортиб
берсанглар бўлгани.
Аброр (севиниб). Айни муддао, қуда, машина ҳам айтиб қўйганман, гузардаги чойхона
олдида кутиб турибди.
Муяссар (кўзига ёш олиб). Мен ҳеч қаёққа кетмайман.
Бурҳониддин (қизини жеркиб беради). Кетасан!
Муяссар. Қайси юзим билан қайтиб бораман уйга, дадажон? (Кўз ёшларини кафти билан
юзидан сидириб ташлайди). Дугоналарим, кеннойиларим нима деб ўйлашади. Ахир, айбим
нима ўзи?
Мирсафо. Даврон, ука, келиннинг айби нима? Айби бўлса, кўпчилик олдида бўйнига қўйиб
бер, исбот қил. Кўнглида армони қолмасин.
Даврон. Характеримиз тўғри келмади.
Бурҳониддин. Тушунтириброқ айтинг, ўғлим.
Меливой (изоҳ беради). Характер – феъл-атвор дегани.
Бурҳониддин. Сиз бир оз аралашмай турсангиз. Мен куёвимдан сўраяпман.
Даврон нима дейишини билмай, ерга қараб жим қолади.
Мирсафо. Бирга тураверишса, бора-бора феъл-атворлари ҳам мослашиб кетади. Мана
ўзимдан қиёс.
Даврон. Мирсафо ака, сиз бошқа, мен бошқа, мени ўзингизга ўхшатманг. Мен Муяссар
билан бирга туришни истамайман.
Аброр. Ана, айтдим-ку сизларга. Топган гапи шу, мен билан ойисига ҳам енгил тутманглар,
азизлар.
Бурҳониддин. Нега Муяссар билан бирга туришни истамайсиз, ўғлим? Ахир, бундан уч ой
олдин қизимни кўриб, билиб уйланган эдингиз-ку.
Аброр. Ҳа, Муяссарни кўриб, бир неча марта учрашиб, совғалар олиб берган, кейин ўзи
тўйга розилик берган эди.
Даврон (Бурҳониддинга). Менга қолса Муяссарга уйланмасдим.
Бурҳониддин. Сизни биров мажбур қилдими?
Даврон (Аброр, Лазокат, Меливойни кўрсатиб). Мана булар мени нотўғри йўлга бошлашди.
Аброр. Ё, тавба!.. Қайси ота ўз фарзандининг бахтини ўйламайди.
Даврон. Сизда қиёфа йўқ, сиз ойимнинг сояси бўлиб қолгансиз, дада.
Аброр. Биродарлар, ахир...
Меливой. Аброржон, сиз каттасиз, бир гапдан қолинг... Хўш, ишни, яъни ажримни тезроқ,
силлиққина битирайлик. Давронжон, отага қаттиқ гапириш яхшимас.
Даврон. Қанақа одамсиз ўзи, амаки? Ҳаммасини ўзингиз бошлаб қўйиб, яна насиҳат қилгани
уялмайсизми?
Меливой. Оббо боласи тушмагур-эй! Ҳали менга ҳам лой чапламоқчи шекилли? Ҳа, майли,
ёш-да ҳали. Ёшларни кечириш мумкин.
Даврон. Чинданам ёш эканман. Ёшлик қилмаганимда, сизларнинг сўзингизга кириб,
Муяссарга уйланмасдим, шу кунга учраб ўтирмасдим.
Меливой. Ҳой бола, ўйлаб гапир. Туҳмат қилсанг, маҳалламдан ҳайдаб юбораман.
Даврон. Менимас, сизни ҳайдаб юбориш керак!
Меливой аввал хандон отади, кейин масхаралаб сўрайди.
Меливой. Нега?
Даврон. Айтаверайми?
Меливой. Айтсанг, ўзингга жабр бўлади, ёш бошинг билан қамалиб кетасан. Умринг
Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Ойна синди (трагикомедия)
Do'stlaringiz bilan baham: |