Microsoft Word Қовун ва тарвуз касалликлари документ Microsoft Office Word docx



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana22.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#101820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҚОВУН ВА ТАРВУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ Документ

 
ТАРВУЗ МОЗАИКАСИ 
Полиз экинларида тарвуз мозаикасини вирус (Watermelon mosaic virus 
2) қўзғатади. Вирус барча полиз экинларини, дуккакли ўсимликларни ва 
баъзи бегона ўтларни зарарлайди. Зарарланган ўсимликлар баргларининг 
томирчалари оралари сарғаяди, сўнгра барглар ингичкалашади, уларнинг 
бўлаклари ипсимон шакл олади. Ёш баргларда мозаика ва уларнинг устида 
сўгалсимон шишлар пайдо бўлади, улар қийшайиб ва буришиб қолади. 
Зарарланган ўсимликларнинг палаклари калта бўлиб қолади. Мевалар устида 
ҳам шишлар пайдо бўлиши мумкин.
Вирус 
барча 
қовоқдошлар 
ва 
дуккакдошлар 
оиласига 
мансуб 
ўсимликларда ва баъзи бегона ўтларда сақланади. Экин ичида ва даладан 
далага ширалар, барг минёрлари ва бошқа ҳашаротлар воситасида ҳамда 
тупроққа ишлов бериш машиналари ва мева терувчилар орқали тарқалади.
Касаллик билан курашда бодринг мозаикаларига қарши тавсия қилинган 
чораларни қўллаш лозим.
Бу касаллик полиз экинларда Ўзбекистонда қайд этилмаган, аммо учраши 
эҳтимол қилинади.
Тарвуз мозаикаси 
 
 
 
 


ҚОВОҚ МОЗАИКАСИ 
Полиз экинларида қовоқ мозаикасини вирус (Squash mosaic virus) 
қўзғатади. Вируснинг иккита ирқи мавжуд, улар бодрингни зарарламайди. 1-
ирқ қовун, оддий ва ўрис қовоқ, қовоқча ҳамда кулчақовоқ (патиссон)ни, 2-
ирқ булардан ташқари тарвузни ҳам зарарлайди.
Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида тарқалган, Ўзбекистонда ҳам 
учраши эҳтимол қилинади. Марказий Осиёда “қовун мозаикаси вируси” 
номи билан аталган қўзғатувчи ҳақиқатда қовоқ мозаикаси вируси эканлиги 
гумон қилинади, чунки бу вирус фақат қовун ва қовоқни зарарлайди, бироқ 
бодрингни, кўп ирқлари тарвузни ҳам, зарарламайди.
Зарарланган ўсимликларнинг баргларида сариқ доғлар, барг устида 
шишлар пайдо бўлади, томирчалари рангсиз бўлиб қолади, барг хунук шакл 
олади. Ўсимликларнинг бўйи пасаяди, палак ва меваларнинг сони камаяди.
Касаллик соғлом ўсимликларга бодринг қўнғизчалари, чигирткалар, 
колорадо қўнғизи ва бошқа кемирувчи ҳашаротлар воситасида тарқалади.
Кураш чораларидан энг самаралиси – зарарланмаган, соғлом уруғлик 
экишдир. Ундан ташқари, бегона ўтлар ва ҳашаротлар билан курашиш ҳамда 
юқорида бодринг мозаикаларига қарши тавсия қилинган чораларни қўллаш 
лозим. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish