Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

Машғулот. 4-топшириқ. Шеригингиз билан қуйида келтирилган 6 та иборани 7 
мартадан қайтаринг. Жами 42 марта такрорлайсиз! 
- Бу жумлалар менинг мутахассислигим эмас; 
- Мен ҳеч нарса сотмийман; 
- 42 марта – менинг нозик организм учун жуда кўп 
М - ен шундоғам ақллиман, ўқиб чиқсам етади 
Буларни миянгиздан чиқариб ташланг ва вазифани бажаринг. 
1. 
- Айтингчи, сизда қўлингизда....борми (ҳақиқий ҳаётда сиз сотаётган товар номи)? 
- Ҳа, албатта, сиз тўғри манзилга мурожаат қилдингиз! Айтмоқчи, сиз харид қилмоқчи 
нарсангизни танладингизми ёки ҳали танлаяпсизми? 
2.
Сизда .... маҳсулотлар борми ва улар неча пул туради? 
Ҳа, албатта, ҳозир сизга нархларни айтаман! Нарх тўпламга боғлиқ. Сизнинг 
фикрингизга тўхталадиган бўлсак, сиз танлаб бўлдингизми ёки ҳали танлаяпсизми? 
3. 
- Айтингчи, соат неччигача ишлайсиз? 


- Сизни эшитиб турганимдан хурсандман! Биз 21:00гача ишлаймиз. Айтмоқчи, сиз 
компанияда аввал ким биландир суҳбатлашганмидиз ёки биринчи марта қўнғироқ 
қиляпсизми? 
4.
- ... (сиз сотаётган маҳсулот ва хизмат номи) ҳақида гапириб беринг, илтимос. 
- Ҳа, албатта! Сиз тўғри манзилга мурожаат қилдингиз! Ҳозир ҳаммасини тушунтириб 
бераман! Маҳсулот ҳақидаги саволга келсак, сиз уни кўрганмисиз, у ҳақида эшитганмисиз ёки 
унга биринчи марта эътибор қаратдингизми? 
5. 
- Мени.... (сиз сотмоқчи бўлган маҳсулот ёки хизмат номи) қизиқтиради 
- Сиз тўғри манзилга мурожаат қилдингиз! Савол беришга рухсат беринг: сиз ўзингиз 
учун танлаяпсизми ёки ким учундирми? 
6. 
- Мен директор билан гаплашмоқчиман! 
- Ҳа, албатта! Марҳамат қилиб, сизни директорга ким деб таништирай ва қайси 
масалада қўнғироқ қиляпсиз? 
4. Исм билан мурожаат қилиш қоидаси 
Қоида шундан иборат: кириш қўнғироқларида суҳбат аввалида танишинг, илк 2-3 
жумладан сўнг суҳбат давомида суҳбатдошингизни исмини камида 3 марта айтинг: суҳбат 
бошида, ўртасида ва хайрлашишда. 
Қоидага риоя қилишнинг биринчи сабаби: танишиш бир неча сони ичида 
шахсий муносабат ўрнатишга ёрдам беради. Иккинчиси: қўнғироқ қилганкишида савол бор 
ва у сизнинг жавобингизни кутмоқда, шунинг учун яхшиси аввал жавоб бериб кеййин 
қўшилиш, кейин эса танишиш керак. Учинчи сабаб: танишиш – шахсий борлиққа қадам 
дегани, шунинг учун қўшилишдан сўнг аввал суҳбатни бир жуфт оддий савол билан боғлаш 
қулайроқ. Енгил саволларга жавоб қайтариш билан киши бевосита мулоқотга розилик беради, 
демак танишиш вақти келди! Тўртинчи сабаб: мулоқот жараёёнида исм билан мурожаат қилиб 
биз ижобий таасуротни мустаҳкамлаймиз ва ишончли муҳитни яратамиз. 
Суҳбатни бошлашдан мақсад, суҳбатдош мулоқотни бошлаши учун максимал 
даражада қулайлик яратиш ва унга ёқиш. Бунда исм билан мурожаат қилиш қоидаси – бизнинг 
асосий ёрдамчимиз! 
Менинг статистикам бўйича фақатгина 10% сотувчилар ўз вақтида танишишади, 
ўртача 30%и умуман танишишмайди, 40%га яқини танишишни суҳбат охирида ёки ўртасида 
амалга оширишади (кўпинча мижоз харид қилишга қарор қилгандан сўнг), 20% сотувчилар 


эса мижоз мурожаатидан кейин шу заҳоти “исмингиз нима”, деб ўринсиз савол билан одамни 
довдиратиб қўйишади.
- Сотувчи: савдо компанияси, исмим Андрей, хайрли кун! 
- Мижоз: Айтингчи, сизда.... маҳсулот борми? 
- Сотувчи: исмингиз нима? 
Сотувчи саволга жавоб бермади – бу ҳурматсизлик белгиси ва саволга савол билан 
жавоб берди, бу мижозга босим ўтказгандек қабул қилинади! Айнан шунинг учун танишиш 
учун энг қулай вақт суҳбатнинг аввалбошида, кейин эса 2-3 та савол-жавоб. 
Қоиданинг биринчи қисми кириш қўнғироқларига тегишли, иккинчиси – ҳамма 
қўнғироқларга. Кириш қўнғироқларига чиқиш қўнғироқларидан фарқли укиши билан таниш 
эмасмиз, одатда чиқиш қўнғироқларида суҳбатдошни таниймиз ва унга исми билан мурожаат 
қиламиз. Совуқ қўнғироқларда мижозни олдимизда турган суҳбатга тайёрланиш жараёнида 
ёки гўшакни биринчи бўлиб кўтарган кишидан – яъни котиб ёки ёрдамчи орқали биламиз. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish