Microsoft Word Қўнғироқлар устаси docx



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/132
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#149979
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132
Bog'liq
Қўнғироқлар устаси

VI. КЕЛИШУВ (БИТИМ) Келишув мақсади: маҳсулот/хизматга тўлов. 
Келишув воситаси: ёпиш. 
Имзоланган шартнома – бу албатта, битим, лекин савдода ўлчов натижаси – тўлов. 
Агар маблағ бўлмаса, мақсадни тузатиш зарур. Агар сиз шунчаки шартнома тузган бўлсангиз, 
бу ҳали тўлақонли келишув эмас. 
Телефонда келишув натижаси эса – пул эмас, балки розилик. 
Агар мижоз тўловга рози бўлса ҳам, уни барибирқўнғироқдан сўнг амалга оширади. 
Мижоз билан кўришмай телефон орқали савдо қиладиганлар учун келишув – харид ёки 
буюртмага розилик олиш. Тўлов, етказиб бериш, қайтим кейинроқ амалга оширилади ва 
кўпинча бошқа одамлар томонидан. 


Телефонда келишувнинг мақсади кўп ҳолларда – аниқ вақтда учрашишга розилик 
олиш.
Босқичниг асосий воситаси – ёпиш. Қачондир мен нуфузли савдо бўйича Америка 
тренингида иштирок этган эдим. Уч кун ичида “Келишувни доим ёп” жумласи 37 марта 
янгради! 
Лекин мураббий бир марта ҳам “ёпиш” нималигини айтмади! Биз оғзимизни очиб 
ўтирдик, бошимизда эса бир савол айланарди: “Ҳаммаям харид қилмаса қандай қилиб доим 
ёпиш мумкин?!” 
Амалиётда акс этишича, аксарият сотувчилар ёпиш нима эканлигини билмайди ва уни 
амалга оширган бўлсалар ҳам бу интуитив равишда бажарилган. 
“Ёпиш нима” деган саволга, мен “Бу одам тўлов қилса, мижоз рози бўлса” ва ҳоказо 
жавобларни эшитаман. Лекин буларнинг барчаси –ёпиш натижаси. Ёпишнинг ўзи эса – бу 
мижоз қарор қабул қилиши учун бажарган ишларимиз, ахир кўпинча бизнинг ёрдамимизсиз 
мижоз пулларни харж қилишга қарор қилмайди! 
Ёпиш – бу қарор қабул қилишга ундовчи савол. 
Ёддан ўрганинг! Бирорта ҳам мен қатнашган машғулотларда, бирорта ҳам мен савдо 
бўйича ўқиган китобларда ҳам ва бирор марта ёпиш нима ва уни қандай амалга ошириш 
кераклиги белгиланган таърифни учратмадим! Ёпиш нималигини билиб, “Доим битимни ёп” 
жумласини тушунасан: ҳар бир мижозга суҳбат якунида ёпувчи саволлар бер. Бундай 
саволларнинг бир нечта вариантига эга бўлиш лозим: агар мижоз биринчи марта рози бўлмаса, 
кейинроқ иккинчи марта савол бериш мумкин! Бунда статистика қоидасига кўра, келишувлар 
сони фақатгина сиз уларни ёпганингиз учун ошиб боради! 
Ёпувчи савол бевосита ҳам билвосита ҳам бўлиши мумкин. Бевосита: 
- Хўш, расмийлаштирамизми? 
- Оласизми? 
- Сиз учун захира қилиб қўяйми? 
- Келасизми? 
Билвосита ёпувчи савол, одатда, альтернатив бўлади. Бу ерда гап харид тўғрисида эмас, 
балки бошқа нарса тўғрисида бўлади. Лекин “кичик” нарсага розилик бериб ҳам, мижоз 
ҳаммасига рози бўлади. Агар “йўқ” деб жавоб берса, унда кичик нарсаларни ҳам рад этади ва 
мулоқотни енгил давом эттириш, кейинроқ яна бир марта фақат бошқа савол билан ёпиш 
имкони бор. Билвосита саволлар бир камроқ стрессли бўлади, уларни бериш осон ва уларг 
арози бўлиш ҳам осон, масалан: 
- Ҳужжатларни расмийлаштиргунимча чой ичасизми ёки кофе? 
- Хўш, бу маҳсулотни оласизми ёки биз ҳали ҳаммасини келишмадикми? 


Телефонда гаплашишда бизнинг мақсадимиз – аниқ вақтда уччрашув белгилаш
шунинг учун ёпишнинг асосий вариантларидан бири қуйидагича бўлиши мумкин: 
- Сизга қачон келиш қулай, ҳафта бошидами ёки охирида? 
- Сизга қачон келиш қулай, бегим кунларими ёки дам олиш кунларида? 
Ҳафта кунини танлаб, мижоз учрашувга розилик беради. интернет-магазинлар учун 
ажойиб ёпиш: 
- Сиз ўзингиз олиб кетасизми ёки етказиб беришни расмийлаштирамизми? 
Ўз жойида гаплашишда мен ёпишни финал ва маҳаллийга бўламан. Финал ёпишни 
юқорида муҳокама қилдик – бу якуний қарор тўғрисидаги саволлар. Маҳаллий ёпиш – 
оралиқдаги қарорлар тўғрисида. Кўп одамлар шахсий ҳаётида англамай туриб “Яхшими?”, 
“Бўптими?”, “Бажарасанми?”. “Сенингча қандай?”, “Нима дейсан” ва ҳоказо сўзлар билан 
жумлани якунлашади. Бу маҳаллий ёпиш дейилади, улар савдода, ҳар қандай мурожаат ёки 
мулоқот блокида аъло даражада иш беради. Мулоқотнинг ҳар бир қисмини ёпиб, сиз мижоз 
билан нима юз бераётганини тушунасиз. 
- Ҳозир сиз билан айнан нима кераклигини муҳокама қиламиз, кейин эса ҳаммасини 
кўрсатаман, яхшими? 
- Мижознинг исми, сиз тажрибали намунани кўрдингиз, сизга маъқулми? 
Эътибор қилинг, деярли бир хил бўлган жумлалар қандай турли таъсирга эга. 
1. Азизам, илтимос, карам шўрва қайнат. 
2. Азизам, илтимос карам шўрва қайнат, яхшими? 
“Яхшими” сўзи ишлатилмаганда бу оддий илтимос. Ундан сўнг бир оз танаффус 
бўлиши мумкин ёки умуман ҳеч нарса юз бермайди! Илтимос (таклиф) ёпилиши учун, уни 
“яхшими?” сўзи билан якунланг. Рози бўлиб, киши ўзига муайян мажбуриятни олади. 
- Иван Андреевич, сизга кичик илтимосим бор: сизда тўсатдан режалар ўзгарадиган 
бўлса, илтимос, мен ҳам режаларимни тўғирлашим учун менга қўнғироқ қилинг, 
яхшими? 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish