www.ziyouz.com кутубхонаси
10
дунёдаги жамики мавжудот ва маҳлуқот — заррадан қуёшгача, еру кўк, собуту сайёра шу иур
билан ёритилади, шу нур туфайли ҳаракатланади, муайян уйғунлик ичра ривожланиб туради. Бу
илоҳий тажаллини шоирлар май тимсолида қабул қилганлар. Моддий дунё эса, шу тасаввур
бўйича, жом ёки қадаҳдир. Дунёнинг ранго-ранг товлаиишлари, ўзгариш, янгиланишлар,
табиатнинг турфа сиру асрори, ҳодиса-ашёлари, баҳорий уйғониш, чунончи, дарахтларнинг
кўкариб, гуллаб мева боғлаши, дашту даранинг ўт-ўлан билан қопланиши, қушлариинг маст
бўлиб сайраши, борингки, ҳаётнинг барча нашъу намоси, гуркираб кўринган иафосат тўфони
шу май уммонининг мавжланиши, кўпириши деб тушунтирилган. Инсон ҳам мазкур кўзгунинг
бир бўлаги, лекин руҳи мутлақ энг кўп акс этган ҳилқат. Чунки у холиқиятнинг сарвари ва
ганжи гавҳари, яъни «икки олам истеъдодииинг жамулжами» (Бедил). Инсон руҳи шу боис
тинимсиз равишда ўз манбаига қараб интилади. Бу интилиш дунёнинг ўзини идрок этиш ва ўз-
ўзини англаб етиш орқали содир бўлгани сабабли инсон олам ҳодисалари гўзаллигини
мушоҳада этиб, чексиз ҳайратлаиади. Ҳайрат эса ашё-ҳодисаларни билиб олиш қизиқишини
кучайтиради. Шу тариқа, киши моҳият-ҳақиқатни билиш иштиёқи билан ёниб, борган сари
кўпроқ ташвиш-тараддудда бўлади. Инсоининг бутун ҳаётий фаолияти, ижод ва яратувчилик
қобилияти, кашфу каромати ва файзу фазилатлари шу ишқнинг қудрати деб талқин этилгая.
Аммо инсон табиати икки асос — руҳий ва моддий олам унсурларидан таркиб топгани учун
улар орасида кураш боради. Агар моддий асос бўлмиш жисм талаблари кучайса, у ҳирс ва
шаҳват, ҳайвоний нафс домига гирифтор бўлиб, борган сари тубанлашади. Бу хавфнинг олдини
олиш учун киши доимий равишда руҳий-маънавий эҳтиёжларини қондириб бориши, шу
жиҳатни тарбиялашга бел боғламоғи даркор. Бу ишда унга ўзидан кўра комилроқ инсон — пир
раҳнамолик қилади. Пир ёки ориф деб тасаввуф аҳли донишда етук, маърифат нури билан қалби
лиммо-лим, пок ният, покиза аҳлоқли, закий одамни назарда тутганлар. Навоий назарида
Жомий ана шундай шахс бўлган. Бундай шахслар ҳаммавақт эзгуликни ўйлаб, ўзига эргашган
одамларии қалб саховати билан тарбиялаганлар, уларнинг иродасини чиниқтириб, кўнгил
чашмасининг кўзини очиб, оламни янгича тушунишга, ҳақ йўлни ҳимоя қилишга ўргатганлар.
Юқорида келтирганимиз ғазалда шу маънолар ифодаланган. Буни муайян изоҳлар билан
шарҳлаб, тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Ғазалнинг биринчи байтидаги ғаму андеша айёри, сунъ меъмори, каманд, майхона каби сўз
ва бирикмалар изоҳга муҳтож. Каманд шеъриятда аксар ёр сочи ўрнида истиора сифатида
қўлланилади. Бироқ бу ўринда Навоий унинг асл луғавий маъноси — арқонни назарда тутган.
Ғаму андеша айёри — ақл тадбиркорлиги, ақлу ташвиш тадбири деган маънони беради.
Майхона эса «шавқу завқ ва илоҳий маърифат тўлиб-тошган комил инсон — орифнинг ботиний
дунёси ва руҳи мутлақ манбаидир». (Саййид Жаъфар Сажжодий. Мусталиҳоти урафо. 392-6.)
Сунъ меъмори — худо. Энди байтнинг мазмунига келсак. Алишер Навоий баланд иморатлар,
сарой ва қалъаларнинг кунгурасига арқон ташлаб, тирмашиб том устига чиқиш одатига ишора
қилиб, дейди: «Азал меъмори — худо майхона томини шунчалик улуғ ва баланд қилиб қурган
эканки, фикру ташвиш тадбирининг арқони унинг кунгурасининг учига етмайди». Шоирнинг
таъкидича, ақл ва тадбир билан майхона қалъасини забт этиш мумкин эмас. Нега? Чунқи ориф
қалбининг маърифати ва у орқали илоҳий руҳ манбаининг беқиёс гўзаллигини идрок этишга
(шуни айтиш керакки, Навоий ибора-тимсолларида ҳар доим икки маъно — ориф қалби ва руҳи
мутлақ биргаликда кўзда тутилади, зеро ориф қалби олий зотманбаига олиб борадиган бир
восита, кўприк деб қаралган) фақат қалб ва руҳ қодирдир; ақлий мушоҳада, мантиқий-
тафаккурий билиш усули бунга қобил эмас. Маълум бўладики, Алишер Навоий ғазалнинг
матлаиданоқ тасаввуф тариқатининг асосий талабларидан бирини баён этган. Бу талаб тариқат
йўлига қадам қўйган одам учун биринчи жиддий мушкулот ҳам эди, чунки ақлу ҳуш қудрати
етмайдиган нарсага кўнгил майли билан эришиш — руҳий иродани қайтадан қуриш, ўзини ўз
виждони, эътиқоди олдида жавобгар ҳисоблаб, қаттиқ назорат остига олиш, жуда кўп дунёвий
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |