Microsoft Word монетар ум к 2019й docm


Валюта тизими тушунчаси. Миллий валюта тизими ва унинг элементлари



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/145
Sana21.09.2022
Hajmi1,81 Mb.
#849645
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145
Bog'liq
1775-Текст статьи-3923-1-10-20200627

11.2. Валюта тизими тушунчаси. Миллий валюта тизими ва унинг элементлари 
Валюта тизими
бу – хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви асосида тарихан 
шаклланган, валюта амали билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Валюта тизимини валюта, валюта муносабатлари, валюта муносабатларини амалга 
оширувчи ва уларни тартибга солувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи органлар йиғиндиси 
сифатида ҳам кўз олдига келтириш мумкин.
Валюта тизимининг моҳияти, ташкил eтилиш шакллари ва роли жамият иқтисодий тузуми 
билан белгиланади. 
Валюта тизими 3га бўлинади, яъни миллий, жаҳон ва ҳудудий валюта тизимлари. 
Миллий валюта тизими
– мамлакат пул тизимининг таркибий қисми бўлиб, валюта 
муносабатларининг йиғиндиси сифатида майдонга чиқмайди, балки ушбу муносабатларнинг 
фақат қонунчилик актлари билан ташкил eтилиш тартибини белгилайди. Валюта 
муносабатларини ташкил этишнинг бундай тартиби биринчи навбатда валюта тизими 
eлементларини белгилашни ўз ичига олади. 
Миллий валюта тизимининг қонунчилик асосида белгиланадиган eлементларига 
қуйидагилар киради: 
1) миллий валюта ва унинг номи; 
2) миллий валюта паритетини белгилаш; 
3) миллий валютанинг конвертация шартлари; 
4) миллий валюта курсининг режими; 
5) халқаро кредит муомала қуролларидан фойдаланишни чегаралаш; 
6) халқаро заҳира активлари таркибий қисмлари ўртасидаги нисбатни аниқлаш; 
7) мамлакат халқаро ҳисоб-китобларини чегаралаш (регламентация); 
8) миллий валюта ва олтин бозорлари фаолияти режими; 
9) валюта чекланишларининг ўрнатилиш тартиби; 
10) валюта муносабатларига хизмат кўрсатувчи ва уларни мувофиқлаштирувчи миллий 
органлар мақоми. 
Юқорида зикр этилган элементлар йиғиндиси, халқаро валюта-кредит ва ҳисоб-китоб 
муносабатларини амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланадиган валюта 
механизмидир. 
11.3. Валюта курси, бозори ва валюта операциялари 
Валюта курси
– бу, бир валютанинг бошқа бир валютадаги баҳоси ёки хорижий 
валютанинг миллий валютадаги ифодасидир. Масалан,Ўзбекистон Республикасида 1 АҚШ 
доллари = 1530 сўм ёки Россияда 1 АҚШ доллари = 30,35 рубл. 
5
L.N.Krasavina.Mejdunarodn’ye valyutno-kreditn’ye i finansov’ye otnosheniya.:FiS. 2004g., str-21 
6
I.N.Platonova. Valyutn’y ri’nok i valyutnoe regulirovanie.M. FiS. 2004g., str-67. 


52 
Валюта курси пулнинг халқаро ҳаракати жараёнига тааллуқли ва умумий асосда миллий 
иқтисоднинг жаҳон хўжалиги билан алоқаларини ифодалайди. 
Валюта курсининг зарурати қуйидагиларда акс этади: 
Товар ва хизматлар савдоси, капитал ва кредитлар ҳаракатида валютани ўзаро 
алмаштириш; 
Миллий ва жаҳон бозорларида нархларни ҳамда турли мамлакатларда миллий ва 
хорижий валютада кўрсатилган қиймат кўрсаткичларини таққослаш; 
Фирма ва банклар томонидан хорижий валютадаги ҳисоб варақларини даврий қайта 
ҳисоблаш. 
Ташқи жиҳатдан, валюта курси бозор иштирокчиларига талаб ва таклиф асосида 
аниқланадиган, бир валютани бошқасига қайта ҳисоблашда қўлланиладиган коeффициент 
сифатида намоён бўлади. Аммо валюта курсининг асосий қиймати бўлиб валюталарнинг харид 
қобилияти ҳисобланади. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish