27
ярим интервал ҳамда қайта ишлашга ушланиб қолишга тенг; энг кўп муддат
бир интервал ҳамда ярим ҳисобот даврига тенг.
Ахборотнинг қиммати ушланиб қолиш вақти ошиши билан камаяди, шу ту-
файли ахборот эскиради.
Ҳар қандай четланишларга(оғишга) дарҳол таьсирланувчи ахборот тизими
аниқ вақт тизимида амал қилувчи тизим деб ҳисобланади. Бу тизим маьлумот-
ларни кўп ушланмаган ҳолда олади, қайта ишлайди ва узатади. Шу боис дарҳол
зарур чораларни кўриш мумкин.
Ахборотни қайта ишлашда ушланиб қолиш камайганда, биринчидан,
қарорлар олдинроқ қабул қилиниши мумкин, иккинчидан, унинг мазмуни ях-
шиланилади.
Ахборот фойдали бўлиши учун ҳар бир дақиқада ҳал этиладиган муаммо
билан боғлиқ бўлиши лозим. Фақат ишга тегишли ахборотлар фойдаланувчи-
ларга ўз вақтида ва мазмунли қарор қабул қилиш имконини беради. Улар эса
ўзига зарур маьлумотларни излашга ортиқча вақт сарф этмайди. Агар мавжуд
ахборот ишлаб чиқилаётган қарор билан боғлиқ бўлмаса, у бирор қийматга эга
бўлмайди. Фойдаланувчининг ахборот ёки ишнинг қандайдир қисмини били-
ши(ёки билмаслиги) ҳам ахборот қийматининг муҳим омилидир.
Шундай қилиб, ахборотнинг қиймати фақат унинг миқдори билангина бел-
гиланмайди. Ахборот бирлигининг қиймати ёки мураккаблилиги даражасига
қараб баҳолаш ҳам муҳим. Унда бошқарув ходимлари ишини улар ишлаб
чиқараётган ахборот миқдори ва қиймати бўйича(бошқариш самарадорлиги
учун зарур ва етарли бўлган) баҳолаш имконияти туғилади. Ушбу формула
бўйича фойдаланувчи(ижрочи) фойдали иши коэффициенти шундай баҳолаш
кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин:
У
чиқ
* l
чиқ
= ---------------------- (2)
У
кир
* l
кир
Бунда
l
чиқ
, l
кир
– тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот қиймати;
У
чиқ
, У
кир
– тегишлича кирувчи ва чиқувчи ахборот ҳажмларидир.
Тўлақонли иш учун зарур бўлган ахборот хусусияти ва ҳажми кўпгина
омилларга боғлиқ: бошқариш тизимининг мураккаблиги; мазкур аниқ шароит-
ларда ахборот турлари; ушбу турларнинг ахборот миқдори ва уларнинг тизим-
даги ноаниқлилигини энг кўп бартараф этишга имкон берувчи тизимнинг барча
элементларни қамраб олиши шу жумладандир. Бу шароитлар бир қадар диалек-
тик
бирликни
ўзида
намоён
этади.
Жумладан,
ахборотнинг
жуда
муваффақиятли танланиши зарур ахборот ҳажмининг кескин камайишига олиб
келиши мумкин, муваффақиятсиз танлаш эса улкан ахборот ҳажмини олиш за-
руриятини юзага келтиради, бу тизимнинг бошқариш самарадорлигини камай-
тиради.
Do'stlaringiz bilan baham: