Microsoft Word malumotlar va bilimlar bazasi


МАВЗУ - 14. ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАРИ



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/117
Sana18.04.2023
Hajmi1,3 Mb.
#929829
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   117
Bog'liq
Kitob 6647 uzsmart.uz

 
МАВЗУ - 14. ЭКСПЕРТ ТИЗИМЛАРИ 
 
1.
Эксперт тизимлари ва сунъий интеллект. 
2.
Билимлар базаси, хусусияти ва улардан фойдаланиш технологияси. 
3.
Эксперт, фойдаланувчининг интерфейси, интерпретатор. 
4.
Эксперт тизимини яратиш модули ва эксперт тизими қобиғи. 
 
Замонавий жамиятда тобора ўсиб бораётган ахборот оқими, ахборот тех-
нологияларининг турли-туманлиги, компьютерда ечиладиган масалаларнинг 
мураккаблашуви ушбу технологиялардан фойдаланувчининг олдига бир қатор 
вазифаларни қўйди. Керакли вариантларни танлаш ва қарор қабул қилиш иш-
ларини инсондан ЭҲМга ўтказиш масаласи юзага келади. Бу вазифани ечиш 
йўллардан бири – бу эксперт тизимларини яратиш ва фойдаланиш саналади. 
Эксперт ўзидан келиб чиқиб шароитни таҳлил этади ва нисбатан фойдали ахбо-


89
ротни аниқлаб олади, чорасиз йўллардан воз кечган ҳолда қарор қабул 
қилишнинг энг мақбул йўлларини вужудга келтиради.
Эксперт тизимида маълум бир предмет соҳасини ифодалайди билимлар ба-
засидан фойдаланилади. 
Эксперт тизими –
бу айрим мавзу соҳаларида билимларни тўплаш ва 
қўллаш, уюштириш усуллари ҳамда воситалари мажмуидир. Эксперт тизими 
мутахассисларнинг юқори сифатли тажрибасига суянган ҳолда қарорни танлаш 
чоғида муқобил вариантлар кўплиги учун янада юқори самарага эришади. 
Стратегияни тузиш пайтида янги омилларни баҳолаб, уларнинг таъсирини 
таҳлил этади.
Эксперт тизимлари сунъий интеллектдан фойдаланишга асосланган. 
Сунъий интеллект
ақлий ҳатти–ҳаракатларга нисбатан компьютер тизи-
мининг қобилияти тушунилади. Кўпинча бунда инсон фикрлаши билан боғлиқ 
қобилият англанади.
Эксперт тизимларини ахборот тизимлари синфи сифатида кўриб чиқиш 
мумкин. У фойдаланувчининг розилигидан қатъий назар маълумотларни таҳ-
лил ва таҳрир эта олувчи, қарорни таҳлил этиб қабул қиладиган, таҳлилий-
таснифий вазифаларни бажара оладиган маълумотлар ва билимлар базасига эга. 
Жумладан, эксперт тизимлари келадиган ахборотларни гурухларга бўлиб таш-
лай олади, хулоса чиқаради, идентификациялайди, ташхис қўяди, башо-
ратлашга ўргатади, шарҳлаб беради ва ҳоказо.
Эксперт тизимининг бошқа ахборот тизимларидан афзалликлари қуйида-
гича:

яқин даврларгача ЭҲМда ечиш қийин ёки умуман ечиб бўлмайдиган деб 
саналувчи мураккаб масалаларнинг янги синфини ечиш, оптималлаштириш ва 
(ёки) баҳосини олиш имконияти; 

дастурчи бўлмаган фойдаланувчига(энг охиридаги фойдаланувчилар) ўз 
тилида суҳбат юритиш ва компьютердан самарали фойдаланиш учун ахборотни 
визуализациялаш усулларини қўллаш имкониятини таъминлаш; 

янада ишончли ва малакали хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилиш учун 
эксперт тизимини мустақил ўрганиш, билимлардан фойдаланиш қоидалари, 
маълумотлар, билимларнинг тўпланиши; 

фойдаланувчи ахборот йўқлиги туфайли ёки ахборотнинг ҳаддан зиёд 
ранг-баранглиги, ёки хатто компьютер ёрдамида ҳам одатдаги қарорни қабул 
қилишнинг чўзилиб кетилиши туфайли еча олмайдиган саволлар ёки муаммо-
ларни ҳал этиш; 

такомиллашган асбоблар ва ушбу тизимдаги фойдаланувчи мутахассис-
нинг шахсий тажрибасидан фойдаланиш ҳисобига якка тартибдаги ихтисос-
лашган эксперт тизимларини яратиш имконияти; 

эксперт тизимининг асоси қарор қабул қилиш жараёнини шакллантириш 
мақсадида тузилган билимлар мажмуи (билимлар базаси) саналади. 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish