Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
19
атроф таъсирига заифлигим туфайли кун сайин очила бошладим. Аста секин ўзгариб
борардим. Лекин отам булардан беҳабар эди. Кейнроққа бориб тамоман очилдим. Отамнинг
ҳузурига ўраниб борардим. Руҳимда изтироб бор эди. Икки юзламачилик қилаётганим мени
эзаётган эди. Ўзимни бир тартибга сололмас, эримнинг муносабати нафсимга кенгроқ йўл очиб
берарди. Энди Фотима отаси билган фариштали қиз эмас, балки отасига ҳоинлик ҳиёнат
этувчига айланди. Бир кун Рамазонда оғзимни совуқ сув билан очдим, нима бўлганини
билмайман. Ҳушимдан кетдим. Эрим қўрққанидан мени ташлаб қочибди. Аммам келиб қолибди,
қараса мен ерда ҳушсиз ётибман. Дарҳол отамга ҳабар қилибди. Отам мени шифоҳонага
элтибди. У ерда ўзимга келиб, кўз очсам, отам тепамда йиғлаб ўтирибди.
- Отам нега йиғлади? - деб онамдан сўрадим.
- Қизим отанг тирноқларингдаги бўёқни кўриб, бундан кўра ўлганим яҳши эди дедилар.
Буни эшитиб дунёйим қоронғу бўлиб кетди. Мени жонидан яҳши кўрувчи
отамнинг
эътиборидан қолгунча мен ҳам ўлганим яҳши эди. Аллоҳдан нега қўрқмадим, нега уялмадим?
Бу саволларга ҳали ҳануз жавоб бера олмайман. Эримдан ажрашдим. Фотиҳдаги аммамнинг
уйларига жойлашдим. Очиқ бўлганим учун отамнинг олдига боргани юзим чидамади. Бунинг
устига ҳануз очиқ бўлганим учун шуниси бемалолроқ дердим, шундай яшашни истардим. Бир
тўда дугоналар орттирдим. Улардан фарқим йўқ,
пардоз андоз, соч турмаклашда айнан
ўшаларнинг ўзи эдим.
Вақти келиб бошимдан кўп воқеалар ўтди.
Нима бўлганини англамасдан, кутилмаган ҳодиса туфайли Фотиҳ
Амният Амирлигида
кўзимни очдим. Яна кейинроқ ўзимни қамоқда кўрдим. Ҳайрон эдим. Бу ерга қандай келиб
қолдим? Аллоҳнинг интиқомими бу? Отамга муносабатимнинг жазосими? Иш бу билан ҳам
тугамади. Ҳали қамоқҳоналарнинг ҳаяжонлари кетмай туриб... эрталабки рўзномаларни
ўқиётган эдим...
Ё Аллоҳ! Бу қандай даҳшатли ҳабар? Рўзномада ўзимни расмимни кўриб турардим. Боши
очиқ сурат. Ҳабар қўрқибчли эди. Сарлавҳада:"Гўзал Фотима 30та талончилик қилди!" -
дейиларди. Йиғламоқдан ўзимга келолмадим. "30та талончилик" қайдан чиқди? Оҳ отажон
сизнинг оҳингизми булар? Дугоналарим ёнимга келиб:
- Сен бу газеталарга кўпам аҳамият берма, ҳаммамиз ҳақимиздаям ёлғон яшиқ
гапларни
ёзиб чиқишади. Бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдирма, - дея тасалли беришди.
Фотима бу гапларни ҳикоя қилгач, ўрнидан турди-да, рўзномани келтирди:
- Мана ўзингиз ўқиб кўринг.
Унда мана шу гаплар битилганди:
"Бир ой аввал Фотиҳ Амният Амирлигига боғлиқ гуруҳлар уч эркак шериклари билан қўлга
олинган Фотим Калйўнчунинг жами 30 ҳонадон ва ишҳонага босқинчилик қилгани маълум
бўлди. Гўзал Фотима уйдан қочгач, "Ёшлар тўдасини" тузиб шу гуруҳга бошлиқ бўлди.
Бакиркўл аминўни ва Фотиҳ тарафларни ўзларига қўналға қилиб олган "Ёшлар тўдаси"
кимсасзи уйларни ишҳоналарни шилиб кетишарди. Политсияни кўп вақт ортидан югуртирган
тўда аъзолари бир ой аввалФотиҳ Амният Амирлиги ҳодимлари томонидан жиноят устида қўлга
олинди. Қоракўлда қилган жиноятлари рад қилган Фотима ва гуруҳ аъзолари 30уй ва
ишҳоналарни талаганликлари кейинги текширувда маълум бўлди".
Ҳабарни баробар ўқидик. Фотима яна эски дардини эслаганидан аччиқ аччиқ кулиб гапида
давом этди. "на тўда бор ва на мен атлончилик қилганман. Йўқ
гапларни, йўқ ишларни
ёзишган. Қалам ҳамма нарсани ҳам ёзаверар экан, лекин наҳот қалам эгасида виждон
бўлмаса? Бир неч ойдан кейин рўзномада бошқа бир ҳабар босилди. Маҳкамада
туширилган
суратларим. Енгларим калта, бошим очиқ... Ҳали қандай ҳабар эканлигини ўқимасдан отамни
эсладим. Отам мени рўзномада калта енгда кўради. Оҳ мен отамга оғир зарбалар бердим.
Айтган сўзимни икки қилмайдиган меҳрибонимга шунча кўргуликлар келитрдимми? "
Кейин ҳабарни ўқидим. Ҳабарни қўлимга олмасдан бўлган аҳволни айтиб берай. Юрак