Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

 
* * * 
Қутидор меҳмонларни жўнатиб ётиш учун ешинар экан, Офтоб ойим сўради: 
— Чиройлик йигит, ақллик йигит, деб махтий-махтий Тўйбеканинг ичаги узилди, у ким эди? 
— Меҳмонимиз ўша эди, — деди қутидор, — тошкандлик Юсуфбек ҳожи отлиғ яқин 
ошнамнинг ўғли. 
— Тўйбеканинг махтағанича борми, ўзи? 
— Бор, — деди қутидор ва ғиталанди, — худо кишига ўғил берса шундайини берсин-да. 
Офтоб ойим кула-кула Тўйбеканинг Отабек тўғри-сида сўзлаган гапларини ва Кумуш билан 
бўлған можаросини сўзлаб чиқди. Қутидор ҳам кулгидан ўзини тўхтатолмас экан: 
— Тентагингнинг ақли бало, киройи куявинг шундоғ бўлса, — деди. 
6. ТОШКАНД УСТИДА ҚОНЛИҚ БУЛУТЛАР 
Бу кунларда Марғилонда шундай хабар чиқиб қолди. «Тошканд ҳокими бўлған Азизбек 
Қўқонға қарши бош кўтарган. Хон томонидан хирож (закот, солиқ) учун юборилған девон 
бекларини ўлдирган!» Иккинчи кун бу хабар тағи ҳам бошқача тўн кийди: «Мусулмонқул 
Нормуҳаммад қушбегига беш минг сипоҳ қўшиб, Тошканд устига жўнатқан!» 
Бу хабарлар халқ томонидан жуда оддий, ортиқча совуққонлиқ билан қарши олиндилар. Бу 
воқиъага ҳеч ким ажабсинмади ва бунда фавқулоддалиқ кўрмади. Халқ бунга ҳақли эди, чунки, 
бундай тинчсизликларни энди кўра-кўра жуда ҳам ўрганиб қолған, бу кун бўлмаса эртага 
ўзининг ботир бошисининг, офтобачасининг, хуллас, ким бўлса ҳам бекларидан бирининг 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
шундай тинчсизлик чиқаришиға «мумкин ва бўладирған иш» деб қарар эди. Аммо биз Отабекни 
бу тўғрида халқ билан биргалаштира олмаймиз. Чунки ул бу хабарга совуққонлиқ билан қарай 
олмас эди ва қарай олмади. Бу хабарни эшитар экан, еб тургани оғзида, юткани бўғзида қолди: 
бундай ўзбошимчалик орқасидан ўзининг очиқ кўзи, ўткир зеҳни орқалиқ мудҳиш, фалокатлик 
манзаралар кўрар, миллатини — халқини — мусулмонини қўрқунч жар, тегсиз жаҳаннам 
ёқасида, йиқилиш олдида топар эди-да, сесканиб «ўзинг сақла тангрим!» дер эди. Бу хабарни 
эшиткандан сўнг гангиб эсини йўқотди. Яраси янгиланди: 
— Оқ билан қорани ажратолмаған фуқаронинг бир неча ғаразгў мустабидлар кайфи йўлида 
бир-бирисининг қониға ташна бўлишлари ва натижада истиқболнинг ваҳим кўринишлари! 
Шундай қайғулар ичида бўкиб ўлтурар экан, Ҳасанали қўлида бир мактуб билан ҳужрага 
кирди. Мактубни Отабекка узатиб — «Тошканддан эмиш, отангиздан бўлса керак» деди. 
Отабек хатни очди: катта қоғозда, йўғон қалам билан ёзилған узун бир мактуб эди. Ўқуди 
(айнан): 
«Ҳувалборий ...кўзимизнинг нури, белимизнинг қуввати, ҳаётимизнинг меваси ўғлимиз 
мулла Отабекка етиб маълум ва равшан бўлғайким, алҳамдулиллоҳ биз дуогўй падарингиз, 
муштипар онангиз ва яқин дўстларингиз мунда Хақ таолонинг ҳифзи ҳимоятида сиҳҳат ва 
саломат бўлиб кўз нуримизнинг дуойи жонини субҳи шом, балки аладдавом раббулоламиндан 
ражо ва таманно этмакдамиз. Жаноби Ҳақ бод фурсатларда, яқин ва саъид соатларда тўкис-
тугаллик бирлан дийдор кўришмакка насиб ва рўзи қилсин, омин ёраббулоламин. Баъдаб 
сўзимиз: ўғлим, Марғилонға сиҳҳат ва саломат етиш мактубингни олиб ҳақ таолоға шукурлар 
қилдик. Бизнинг Тошканддан аҳвол сўрасанг, балки Марғилонға ҳам эшитилгандир, мунда 
Азизбек қандоғдир бир кучка таяниб Қўқонға исён этди. Хазина ҳисобини олиш учун келған 
девон бекларини ўлдириб ўрда дарбозасига осди, бунга қарши Қўқон ҳам тинч ётмаған бўлса 
керак. Бу кун Кировчидан беш минг сипоҳ ила Нормуҳаммад қушбегини Тошканд устига 
буюрилғанлиғин эшитдик. Фуқаронинг тағин қандоғ кўргуликлари бор экан, ўғлим!
Кечагина қонлиқ қиличини фуқаро устида юргузиб турған Азизбекка унинг тиғи зулми билан 
қора қониға беланилган ўғлининг, отасининг, онасининг, оғасининг мазлум гавдаси тупроқ 
остида ҳали чириб битмай туриб бу кун халқ яна Азизбекка, ўша қонхўрға ўз қони билан ямин 
этди; Азизбекни то ўзининг бир томчи қони қолғунчалиқ ҳимоя қилмоққа онд ичди. 
Азизбекнинг буйруғи билан кеча ўрда тегига барча Тошканд халқи йиғилған, бу йиғинда 
уламолар ҳам бор, фузало ҳам бор; хулоса, шаҳарнинг ҳар бир синфидан ҳам ҳозир эди. 
Азизбек ўрда қоровулхонасидан туриб фуқароға салом қилди. Азизбекнинг саломига мушарраф 
бўлғунчиларнинг кўз-ларидан ёшлар оқмоқда эди. Ўғлим, сен бир қадар оқ билан қорани 
ажрата оласан, ёзғанларимни диққат билан ўқи. 
Азизбек ўрда дарбозасиға осилған икки гавдани кўрсатиб сўради: 
«Фуқаро! Кўрасизми бу икки гуноҳкорни, нима учун бу жазоға мустаҳиқ бўлдилар?» 
Халқ: 
«Билмаймиз, тақсир». 
Азизбекнинг ўзи жавоб берди: 
«Булар Мусулмон чўлоқни саркардаларидан, қип-чоқларнинг йўлбошчиларидан ва қора 
чопоннинг душманларидан бўлган икки тўнғизнинг гавдалари! Мен буларни сиз қора чопон 
фуқаром томонидан ўч учун ўлдирдим, сиз қора чопон оғайниларнинг қипчоқ қўлида шаҳид 
бўлған қариндошларингизнинг руҳларини шодландирмоқ учун ўлдирдим! Ёки бу ҳаракатим 
адолатдан эмасми, фуқаро!» 
Халқ жавоб берди:
«Адолат! Хўб қилғансиз, тақсир! Қипчоқларнинг жа-золари шундай бўлмоғи керак!» 
Азизбек мақсадға кўчди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish