|
Bog'liq ,,Otkan kunlar''
www.ziyouz.com kutubxonasi
62
кирадирган эшикча ёнидағи курси устида Ўратепа чакмани устидан қайиш камар боғлаб,
соддағина қилич тақинған, бошиға оқ барра попоқ кийиб, башарасидаги бурни юзи билан бир
қаторда деярлик текис яратилған, ўртача соқол, қисиқ кўз, буғдой ранг, ўрта ёшлиқ бир
қирғиз— Мусулмонқул ўлтурар ва ҳозирғина ҳудайчи тарафидан ўзига топширилған ариза ва
мактублардан очиб ўқур эди. Ўқуб турған аризаси аҳамиятсиз бўлса керак қоғозни иккига
йиртди-да, оёғининг остиға ташлади ва иккинчи мактубни очди. Буниси Ўш ҳокими тарафидан
ёзилган эди:
«Давлатимиз стуни, падари арус шаҳаншоҳи Мусулмонқул баҳодир ҳузурларига номаи
ҳумоюн ба-робари Ўш мадорисотида таҳсилда бўлинған фақир қирғиз туллобиға марҳамат
буюрғанлари ҳадоё туллобнинг даражаи илмияларини имтиёзан тақсим қилиндилар. Ашадду
фақир ва эҳтиёжда авқоти талх мурурига мажбур ва масбур ўлған қирғиз муллалари падари
арус шаҳаншоҳининг алтофи
0
шоҳоналаридан риққатка келиб обидийда қилдилар ва Ҳақ таоло
даргоҳи васиъасидан адуви бадкирдорларига зафарёб бўлмоқларини ва Золона яшаб Амир
Темур Кўрагондек жаҳонгир бўлмоқлариға дуо ва ниёз этдилар. Баъда хотири отир олийлариға
махфий қолмағайким, шаҳар ва атроф элларимиз давлати азимаи қавиялари сояи ҳимоятида
нобоб бидъаҳдлар хавотир ва хавфидан тинчдир. Нома охирида ёш шоҳимиз жаноби хоқони
хавоқин, султони салотин ҳазратларига падари арус шаҳаншоҳининг паноҳи ҳимоятларида кўб
йиллар давру даврон, офият
0
ва саломатлик тилаб навкарлари...»
Мусулмонқул Худоёрга Ўш аҳволини сўзлаб, учунчи мактубни очди, бу мактуб хусусий бир
кишидан бўлса керак, муҳр ва ўзга такаллуфлардан холи эди:
«Мазлумлар додиға, мақҳурлар фарёдиға ўзининг адолатлик қиличи билан етишқучи
Мусулмонқул қипчоқ хизматларига... кўзларим зулм ёши билан жиқ, кўнглим давлат хоинлари
қўрқунчидан титраган бир ҳолда қалам тебратаман. Давлатнинг содиқ бир фуқароси, ихлослик
бир йиги-ти давлат устига ўзининг мудҳиш зарбасини ташлаб турған бир бадъаҳд ўғлини
ўшандоғки отасининг ваколати бирлан иккинчи бир тинч, улуғларға мутеъ, фармонбардор бир
шаҳар аҳлини оёғландирмоқ бўлған эди. Уни исботлари, шоҳидлари бирлан дор остиға
тортқучи содиқ бир қулни кўкларга кўтариш ўрнига қамамоқ ва оёғиға зулм занжирини урмоқ
бўладирлар... Мусул-монқул жанобидек бир баҳодирдан андиша қилмай унинг душманларини
сарфароз
айлаб дўстларини ғамгин қиладирлар.
Мактубнинг туманлик маъносига тушуна олмаған Мусулмонқул бу ўринда тўхтадида,
мактубнинг охириға кўз ташлаб олди:
«Бунгача маним ҳаяжон ва қайғу орасида ёзған йўлларима балки тушунмагандирсиз, бунинг
учун ғазабланмай бу гуноҳимни сизга содиқ бир қуллиғим йўлиға кечирурсиз. Бу кундаги
Тошканд исёнининг бошлиқларидан бўлған Юсуфбек ҳожи Азизбек нонкўрнинг машварати
бирлан марғилонлиқларни ҳам жанобингизга қарши оёқландирмоқ мақсадида ўз ўғлини мунда
юборған экан. Фақир содиқ қулингиз бу эъвагар йигитнинг теварагига ўз тарафдорларини
йиғиб қурған бир мажлисларига рост келиб ва унинг Марғилонга нима учун келганлигини
пайқаб, ниҳоятсиз хавфка тушдим. Унинг сўзлари қипчоқларни йўқотиб, ҳукуматни
шаҳарликлар қўлиға олиш эди. Қипчоқлар хайрихоҳи камина қулингиз бу сирни ичимга
ютолмай, бир неча воситалар бирлан Марғилон ҳокими Ўтаббойга билдирдим. Ўтаббой
қушбеги Юсуфбек ҳожи-нинг ўғли бўлған мазкур Отабек билан унинг тарафдори ва қайин
отаси Мирзакарим отлиқ кишини қўлға олиб зиндон қилди. Қушбегининг чақириши билан
ҳузурига ҳозир бўлиб, Отабек оғзидан нимаики эшиткан бўлсам бир-бир сўзлаб бердим. Холис
шаҳодатим сўнгида Отабек билан қайин отаси Мирзакаримни қушбеги осиб ўлдиришка буюрди.
Аммо Ўтаббойнинг кисаи хиёнатига Мирзакаримнинг ҳавлисидан келиб тушкан бир халта
олтинлар баробарига дор остиға еткан эъвогарларни ўлимдан озод қилди, давлатнинг содиқ
қулларидан бўлған каминаи холисни муттаҳамлар ерига зиндон қилмоқ ва осиб ўлдирмоқ
бўлди. Чунки камина қулингизнинг сизга шикоят қилишимдан бениҳоят қўрқар эрди. Аммо
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|