Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий
www.ziyouz.com kutubxonasi
172
Офтоб ойим Кумушка қараниб жавоб берди:
— Айтсангиз, айтмасангиз биз жуда уятлик бўлған-миз.
Уйнинг даҳлизига кирдилар. Ўзбек ойим уларни тўрга таклиф қилди:
— Қани, юқориға! — деди.
Офтоб ойим тўрга ҳаракат қилса ҳам, Кумуш бошқа меҳмонлардан уялиб тўхтади, Ўзбек
ойим уни қистаб тушди:
— Ийманма, Кумуш отин, бу
кун-ерта бизга янги келинсан, учунчи кундан бошлаб сен
муғомбирнинг бошингда тегирмон юргизишни ўзим яхши биламан! — деди.
Офтоб ойим ва
кейиндагилар кулишдилар. — Яна ҳали сен маним собунимга кир ювиб кўрганинг йўқ! — деб
қўйди. Бу гал Кумуш ҳам кулимсираб олди. Тўрга Офтоб ойим ва Моҳира қудачалар
ўлтурдилар. Офтоб ойимнинг сўлига Кумуш, Кумушнинг ёниға Хушрўй, Моҳира ойимнинг ўнгига
Ҳанифа, ундан кейин Карима отин, Шарофат чевар ва Маҳинабонулар қатор чизилишдилар.
Энг оёғда Ўзбек ойимнинг ўзи ўлтурди. Карима отин қўл очиб дуо қилғандан кейин, Ўзбек ойим
«Хуш келибсиз» қилди. Мундан сўнг ҳамманинг кўзи иттифоқ қилғандек Кумушка тушди.
Кумуш уялиб ерга қаради. Бир неча вақт жим қолишиб Моҳира ойим Офтоб ойимдан сўради:
— Марғилондан етиб келгунча ҳам жуда бир ерга еткандирсизлар?
— Унча чарчағанимиз йўқ, — деди
Офтоб ойим,— ўзи Марғилондан Тошкандгача арава
йўли ўн кунлик экан, биз чарчамайлиқ, деб секин-секин ўн икки кунда келдик.
— Йўл лойдир? — деб сўради Маҳинабону.
— Лой эмас, — деди
Офтоб ойим, — йўл жуда яхши экан — икки ёқда кўм-кўк майса,
қирларда лолалар, йўлнинг жуда ҳам томоша вақти экан.
Сўз навбати Ўзбек ойимға келди:
— Келмаганларингизда Отабекни энди сира ҳам юбормаслиққа қарор қўйған эдим, — деди,
— бооо худо, ўғлим, уч йилдан бери ой сайин Марғилонға қатнаб зерикмадингми,
энди улар
ҳам келсин ахир, деб йўлдан тўхтатқан эдим.
Кумуш Отабек исмини эшиткач, секингина кўтари-либ қўйди. Офтоб ойим Ҳасаналидан
ҳамма сирни ўрганиб олған, шунинг учун Ўзбек ойимнинг довдирашига тушунди:
— Юзимизга солмасангиз ҳам жуда уятлик бўл-ғанмиз, — деди.
Зайнаб дастурхон кўтариб кирди ва меҳмонларга «Хуш келибсиз» айткандан сўнг
дастурхонни ёзди. Даҳлиздан — Ойбодоқ қўлидан ясалған
баркашларни олар экан, бир-икки
қайта ер остидан Кумушка кўз юборди ва Кумушнинг кўзи ҳам унинг кейинги қарашида
тўқнашиб олди. Баркашлар қўйилиб бўлди. Ойбодоқ тўрт чойдиш
чойни мис теклиги билан
киргу-зиб берди. Зайнаб чойдишлар ёнига меҳмонларга чой қуйиш учун ўлтирди. Ўзбек ойим
чиқиб борған Ойбодоқни тўхтатиб сўради:
— Қассоб келганмикин?
— Боя келган эди. Ойимлардин фотиҳа олиб берсангиз, қўйни чиқариб берар эдим.
Ўзбек ойим қудачасиға қаради:
— Фотиҳа берасизми, қуда!
Офтоб ойим Моҳира ойимға қаради.
— Фотиҳа берингиз, ойи!
— Қўй сизга аталған, — деди Моҳира ойим. — Фотиҳа бериш сизнинг ҳаққингиз, биз бўлсақ
фотиҳани кўб берганмиз...
Ўзбек ойим ҳам «сиз беринг» дегандек қилиб Офтоб ойимға имлади. Офтоб ойим
уялинқираб фотиҳа берди. Ойбодоқ чиқғандан кейин дастурхонга қарадилар ва «олинг-олинг»
билан бир-бирларини қисташа бошладилар. Бояғидек кўбчиликнинг кўзи Кумушда эди. Айниқса
Ўзбек ойим суқланиб унга қарар ва томоққа қистар эди:
— Ол
болам, ол! Мен томоқдан уялатурған кишини ёмон кўраман. Ёки эшикдан
киришингданоқ санси-рай бошлағаним учун хафа бўлдингми?
— Хафа бўлиш эмас, сўйиндим, — деди Кумуш ва дастурхондан чўқинди.