Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
109
— Совчини юбориб тинчий олмадим, ишка қўлим бормас ва бир жойда тўхтаб туролмас, у 
ердан туриб бу ерга ўлтурар, минг турлик хаёл билан довдир сифатига кирган эдим. Юборган 
кишим тезда қайта бермагач, бир-икки бора Саодатлар эшиги ёниға бориб келдим. Ниҳоят, 
миям шишиб Саодатнинг уйи яқинида бўлған бир ёнғоқнинг соясида ўлтурған эдим, совчим 
чиқиб қолди-ку: юрагим орқамға тортиб кетди. Ва олдинға тушиб юрий бердим, чунки совчиға 
учрашиб ҳақиқатни онглаш ҳам менга душвор мушкул келган эди. 
— Шошма-шошма, ҳо, куяв! — деди совчим. Ҳазилманд бўлғани учун ишнинг чаппа 
кетканига ишонған, унинг бу «куяв» деган сўзини кинояга йўйған эдим, кетабердим. Ул 
орқамдан тез юриб етди: 
— Қани, тўнни еш! — деди ва тўнимни ўзига торта бошлади. 
— Юрагим ёрилишға етди, ҳазиллашма! — дедим. 
Ҳақиқатан сўзи чин экан, оғзидан ўпдим. Жиқ тўлған кўз ёшимдан ҳам уялиб турмадим. Сов-
чим йўл бўйлаб кампир билан бўлған ҳикоясини сўзлаб кетди: Саодатка бир йилдан бери ҳар 
кун деярлик совчилар қатнар, кампир ҳаммасига ҳам боши боғлиқ, деб жавоб бериб келар 
экан. Шунинг баробарида манинг оғзимни пойлар ёки киши қўйишимни кутар экан. Ниҳоят, бир 
тарафини чин ва бир тарафини сўз олиш муддаоси билан кечаги сўзни менга айтган ва шунга 
қараб иш қилмоқчи бўлған. Узун сўзнинг қисқаси кампир-нинг жавоби: бир қизим эмас, юз 
қизим бўлғанда ҳам уста Алимга назир тортдим — бўлибдир. 
Теримга сиғмас эдим; икки йиллик юрак дардим ниҳоят ҳозиқини топқан эди. Бир неча кун 
уялиб кампирнинг олдиға бормай юрган эдим, ўғли орқалиқ йўқлатди. Бордим. Лекин 
боришимдағи сезгуларимни сизга бу тил билан тушунтиролмайман. Мен борлиқ йўқлиқ 
эшикдан кирганимда, Саодат кир ёяр эди. Мени кўргач, қизариниб кетди ва ёйилған кир ортиға 
яширинар экан, шаҳло кўзларидаги сезилар-сезилмас табассумнинг фарқиға бордим. 
Кампир билан уялишибкина тўй тўғриларини сўз-лашдик. Кампир ортиқча такаллуфлар 
қилишға йўл қўймаса ҳам, аммо ўзим Саодатнинг кўнгли ўксимасин учун тўйни катта қилишға 
тарафдор эдим. Кампир билан тўй ва никоҳ кунларини муқим қилғач, мен кетишка турдим. 
Саодат кир ёнида менга бир кўрингандан сўнг, қайтиб кўринмаган эди. А, мен бўлсам яна уни 
бир кўрмакчи ва ўзига бир-икки оғиз сўз айтмакчи эдим. Ўчоқбошида қозон ювар экан, тўғри 
олдиға юриб бордим. Ул мени сезмадими ёки сезса ҳам билмаганга солиндими, ҳайтовур 
орқаси ўгуруғлиқ энгашкан ҳолда ишка машғул эди. Бир ўрим бўлиб тушкан узун қўнғур сочи 
унинг ҳаракати билан қўлтуғи остида ўйноқлар эди. Анчагина орқасидан тамошо қилиб турғач: 
— Саодат, — дедим. Қаради. Ўчоқда ёнған олов иссиғиданми ёки уятиданми унинг юзи қип-
қизил олма эди. Қўлидаги сочиғи билан олдимға яқин келиб тўхтади. — Эшитдингми, — дедим. 
Ерга қаради. Уни ортиқча уялтирмас учун эшикка қараб юрий бошладим-да: — Майлими? — 
деб сўрадим. Жавоб ўрнига: 
— Ош емай кетасизми? — деди. Бу унинг иккинчи турлик қилиб айтилган «майли» жавоби 
эди. Бир бугина эмас, қирқ йиллик қадрдон хотин томонидан эрига қилинатурған 
меҳрибончилиқнинг энг лаззатлиси эди. Чиқар эканман, «Ош емай кетасизми?» сўзининг 
кайфига тамом мас бўлған эдим. 
Уста Алим шу сўнгғи сўзларини айтиб битирар экан, Отабекнинг қошлари чимирилиб, гўё 
ўзининг ҳам шу йўсун хотираларининг абадий қайтиб келмаслик — йўқлиқға чиққанлиғини яна 
бир карра онглар эди. Уста Алим давом этди: 
— Ўн кун орасида ҳозирликни битириб тўй қилдиқ. Ниҳоят, Саодат меники бўлиб, саодатлик 
кунларим бошланди. Саодатка бўлған муҳаббатим бир даража сизга маълум бўлғанлиқдан у 
кунлардаги масъудиятимни ҳам шу ўлчавға солиб била оласиз. 
Рафиқам Саодат чин саъида эди. Бу йил ўзимга кутмаган даражада бир куч ва истиқомат 
ортдириб, тўй билан тугалган бойлиғимни қайтарған эдим. Туришка Саодатлар уйи ортиқ 
торлиқ қила бошлағанлиқдан шу ҳавлини (Жаннат опа ҳавлисиға ишора қилиб) ҳозирғи 
қўшнимиздан сотиб олишға муваффақ ҳам бўлдим. Қайин онам, қайним ва эру хотин шу 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish