www.ziyouz.com kutubxonasi
191
— Қилиқларини билганим учун сизга ёриляпман. Асли... сизнинг ишингизга аралашиши
номаъқул. Лекин... биродарлар билан бамаслаҳат илтимос қилишни лозим топдик. Биз бу
шаҳарда сиздан бошқа одамни танимаймиз. Танишни истамаймиз.
Асадбек жавобга шошилмади. Кулимсираб қўйиб, чойдан ҳўплади.
— Чойдан ичинг, охун, сизни бу аҳволда кўрган одам Асадбекнинг жанозасида ўтирибдими, деб
ўйлайди.
— Ҳай, ҳай! Совуқ нафас қилманг, Бек ака.
— Арзимаган пашшадай гап сизларга филдай ваҳимали бўлиб етиб борганга ўхшайди. Мен
Ҳайдарни ҳаммаларингга бошлиқ қилиб қўйиб, ўзим қочворганим йўқ. Агар у ёқ-бу ёққа
тоядиган бўлса, тўғирлаб қўйишга кучим етади.
— Шундай бўлгани дуруст. Бек ака, яна бир узрли илтимос бор.
— Сўрайверинг, бугун астойдил сўронғич бўлиб келганга ўхшайсиз, — деди Асадбек ҳазил
оҳангда.
— Илтимос шуки, — деди Саматохун жилмайиб қўйиб, — тўйда дастурхон безашни, емоқ-
ичмоқни бизга юкласангиз.
— Яхши-ку, — деди Асадбек кулиб. — Унда «мен тўй қилдим!» деб керилмасам ҳам
бўлавераркан.
— Унақа эмас, Бек ака, ихлосимизнинг холислигини биласиз-ку?
— Биламан. Минг раҳмат сизга, охун, биродарларингизга ҳам раҳмат.
— Қизчангизнинг тўйида шунақа ният қилганимизда «бу ёқда ўғилларнинг тўйи бор», деб
қайтарган эдингиз.
— Охун, ниятингиз яхши-ку... лекин топганимни тўйга ишлатмасам яна нимага сарф қиламан.
Ҳаммаси бу қоринга сиғмайди-ку?
Саматохун учун шу гапнинг ўзи кифоя қилиб, узр сўради-да, дуо қилиб ўрнидан қўзғолди.
Асадбек шу пайтгача қилмаган ишини қилиб, уни кўчага қадар кузатиб чиқмоқчи ҳам бўлди.
Кейин «Бек акамиз отдан ҳам, эгардан ҳам тушиб, ўзимиз қатори бўлиб қолибдилар», деган
хаёлга бормасин, деб уй остонасида хайр-лашиб қўя қолди.
2
Видеобар ниқобидаги идорага қаҳва сўраб кирган йигитнинг гаплари Бўтқага алмойи-алжойи
туюлди. Асадбек эса ундан Козловнинг Томскда эканини, эрта-индин етиб бориши зарурлигини
уқиб олди. Суратлардан бирининг ортидаги белгидан билдики, уни шу уйда кутишади.
Бирданига Томскка отланиши Кесакполвонни, у орқали Хонгирейнинг тинчини олиши
шубҳасиз, оқибатда кавлаб-кавлаб Козловнинг изига тушишларига имкон яралиши мумкин эди.
Шунинг учун ҳам Суликонинг бобосини тўйга таклиф этиш баҳонасида Тблисига отланди.
Москвага қўнғироқ қилиб мақсадини Иликога билдирган эди, у ҳам Тблисига келиб туришини
айтди. Тблисида кутиб олажагини айтди.
Саматохун кетгач, Асадбек ўйлаб қўйган режаси бўйича Кесакполвоннинг уйига қўнғироқ
қилди. Илгарилари аъёнида гапи бўлса шотирларидан бирига «Ҳайдар акангни топ», дерди
вассалом. Ҳеч қачон унинг уйига қўнғироқ қилмас эди. Шу сабабли гўшакни кўтарган
Кесакполвоннинг хотини аввалига уни танимади, кейин «Вой Бек ака, сизмидингиз?» деб
ажабланди, сўнгроқ эса «ўзлари телпон қиляптилар-а, тинчликмикин?» деб ҳавотирланди.
Асадбек унинг саломига алик олгач, Кесакполвоннинг бунақа пайтда уйида ўтирмаслигини
билса ҳам:
— Эринг уйдами? — деб сўради.
— Вой, йўғидилар-а, — деди хотин ачиниш билан.
— Телпон қилиб қолса, ё келса айтиб қўй, мен бир жойга кетадиган бўлиб қолдим. Уйдан
хабар олиб турсин, сенам келиб опангга қарашгин. Тўй яқинлашиб қолди-ю, қорангни
Шайтанат (4-китоб). Тоҳир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |