Microsoft Word kr jamila chingiz aytmatov ziyouz com doc



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/34
Sana17.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#813234
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
jamila-qissa kutubxonachi.uz

www.ziyouz.com
kutubxonasi
32
Ойимнинг шундай мунғайиб ўтирганини кўриб, ўзимни тутолмай, беихтиёр: «Йўқ, ойи, у 
шўрлик эмас!» — деб қичқириб юборгим келди-ю, лекин ўзимни босдим. Ойимни маҳкам 
қучоқлаб, Дониёрнинг кимлигини, уни жонимдан азиз кўришимни айтиб, йиғлаб юборишимга оз 
қолди. Лекин бу сўзларни айтишга тилим борармиди. Бу гапим билан ойимни бир умрга хафа 
қилган бўлардим.
Лекин бари бир бу бегуноҳ «қилмишларим» сир бўлиб қолмади.
Орадан кўп ўтмай Содиқ акам ҳарбийдан қайтиб келди. Ростини айтганда, у кўринишда 
унчалик сир бой бермаса ҳам, лекин номусдан қаттиқ куйиниб, жиғибийрон бўлиб юрди, 
Усмонлар билан ичишиб қолгудек бўлса:
— Кетган бўлса садқайи сар! Сарсон-саргардон бўлиб юриб, охири бир кун очидан 
ўладикетади. Хотинман деганинг тўлиб ётибди, чертиб-чертиб олишмумкин. Олтин бошли 
хотиндан, бақа бошли эр яхши! — дерди жаҳл билан.
— Гапинг-ку тўғри-я, — деб жавоб қайтарарди Усмон. — Афсуски, ўшанда қўлимга тушмади-
да: унисининг ичак-чавоғини ағдариб, бунисининг сочларидан отга богиаб судратардим! 
Эҳтимол, улар жанубда, пахта далаларида, ё бўлмаса қозоқ ерларида тентиб юришгандир. 
Саёқлик Дониёрга касб бўлиб қолган. Шунисига доғманки, буни ҳеч ким билмай, ҳеч ким сезмай 
қолган-а, қандай бўлганига кишининг сира ақли етмайди-я... Бу ишнинг ҳаммасини ўша 
қанжиқнинг ўзи қилган, исини ҳам чиқармади-я, лаънати, бўлмаса мен уни нақ!..
Бундай гапларни эшитганимда қоним қайнаб, муштларимни қисардим. Кучим етса, ўша 
Усмоннинг башарасига туфлаб: «Пичан ўроғида адабингни бергани эсингдан чиқибди-да... Энг 
ярамас, энг разил одам сенсан-ку!» деган бўлардим.
Бир куни уйда мактаб деворий газетасига сурат чизиб ўтирган эдим, ойим ҳам печка олдида 
чўққайиб ўт ёқиб ўтирарди, бехосдан эшик очилиб, уйга ранги кўкариб, ғазабидан кўзларига қон 
тўлган Содиқ акам кириб келди. У мени устимга ёпирилиб келаётганда, елкасига ташлаб олган 
шинели ерга тушиб кетди.
— Буни сен чиздингми? — деб сўради у бир варақ қоғозни тумшуғимга тиқиб. Қоғоздаги 
суратни кўриб юрагим орқамга тортиб кетди: бу ўша хирмонда ўтириб қаламда чизган Дониёр 
билан Жамиланинг сурати эди. Суратга кўзим тушиши билан гўё улар менга қараб туришгандек 
бўлди. «Қизиқ, Жамила буни нега ташлаб кетдийкин? Уни бир ерга яшириб қўйган-у, кейин 
эсидан чиқариб кетган бўлса керак!» — деб ўйладим ичимда.
— Ҳа, мен чизган эдим! — дедим.
— Бу-чи, бу ким ўзи?
— Дониёр.
— Э, аблаҳ, сотқин! — деб ўшқирди Содиқ акам менга ва суратни майдамайда қилиб йиртди-
да, оёғи остига олиб топтаб, кейин эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди.
Уй ичига оғир жимлик чўкди.
— Сен буни билармидинг? — деб сўради ойим бир маҳал.
— Ҳа, билардим.
Ойим печкага ўт ёқиб ўтириб, менга шундай таъна ва ҳайрат назари билан қарадики, мен нима 
қилишимни билмай, бош бармоғимни узиб олгудек бўлиб:
— Мен уларнинг суратини яна чизаман! — дедим.
Ойим ғинг демай бошини маъюсгина чайқаб, ерга боқди.
Ерда сочилиб ётган суратга қараб, ичимни ўтдек ўртаётган хўрликка ҳеч чидай олмадим. 
Майли, мен оиламиз, уруғимиз учун «сотқин» бўлайин, бироқ, мен одамгарчиликка, ҳақиқатга, 


Жамила (қисса). Чингиз Айтматов 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish