Microsoft Word kr davron ziyouz com doc



Download 389,53 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/40
Sana21.02.2022
Hajmi389,53 Kb.
#30773
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
Davron (Tohir Malik)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
Орадан беш кун ўтгач, Даврон институтдан телеграмма олди. Раҳбарлар «Масалани 
биргаликда ҳал қилиш учун» уни чақиришибди. Масала Даврон ўйлагандан ҳам тез ҳал бўлди. 
У идорада ярим соатгина ўтирди. Идора соҳибига хайр ҳам демай, хонадан чиқди-ю, котибадан 
бир варақ қоғоз сўраб олгач, нима деб ёзишни билмай ўйланиб қолди. Аввал норозилигини 
ифода этиб, сўнг бўшатишларини сўрасинми ёки оддийгина қилиб «Ўз хоҳишим билан», деб 
ёзсинми? «Норозилик билдирсам гап кўпаяди. У эди, бу эди, деб аризамни қўлимга қайтариб 
беришади. Бу одамга бас келиб бўлмайди. Тинчгина «ўз хоҳишим билан бўшатинг», деб қўя 
қоламан». Даврон шу қарорга келиб, икки сатрдан иборат аризани ёзди-да, котибага берди. 
Кўчага чиққач, вужудидан бир нарса узилиб тушиб қолгандай бўлди. «Бекор қилдимми?» деган 
савол миясига гурзи бўлиб урилаверди. «Аризамни қайтариб олсаммикин», деган хаёлга ҳам 
борди. Аммо одам зотидаги хоҳиш ва журъат ўртасида мутаносиблик бўлавермайди. Тўғрироғи, 
истаган ишини амалга оширишга журъат қила олувчилар кам. Аксар одамларда бирор нарсага 
хоҳиш туғилган онда турли хаёлларга, баъзан истиҳолага бориб, баъзан кимгадир раҳм қилиб, 
баъзан эса кимдандир ўч олиш қасдида ёниб, ўйлаган ишини бажармайди. Даврон ҳам шундай 
кишилар тоифасидан. У телеграммани олган заҳотиёқ, кимга учрашишини, нима гаплар 
бўлишини тахмин қилганди. Шубҳаси тўғри чиқди: уни дотсент Бекмирзаевни жинидан баттар 
ёмон кўрувчи институт раҳбарларидан бири — Ниёзнинг қариндоши йўқлатган эди. У Давронни 
очиқ чеҳра билан қарши олди. Энг яқин меҳрибонларидан ҳам эшитмаган ширин гапларни шу 
кишидан эшитди. Даврон бу лутфу карамнинг ниқоб эканини, ниқоб ортида ўткир тиғли ханжар 
шай турганини яхши тушуниб турарди. Унинг ақли фақат бир нарсадан лол эди: Бекмирзаевку 
оламдан ўтиб кетди. Энди Бекмирзаев бошлаган ишни тўхтатишдан нима наф кўрмоқчи бу 
одам? Наҳотки Ёзёвондаги қазишмаларнинг мутлақо келажаги бўлмаса? Йўқ, косанинг тагида 
ним коса бўлиши аниқ! Фақат ниқоб қачон очилади-ю, ним коса қачон юзага чиқади, шуниси 
номаълум. Одатда, маккорлик бобида хотинларнинг тенги бўлмайди, дейишади. Айтишларича, 
Амазонка соҳилларида пўсти бебаҳо саналувчи баҳайбат бўғма илон яшаркан. Ҳар қандай 
кучли, ҳар қандай довюрак эркак ҳам у билан юзма-юз келса ҳаётдан умидини узиб қўяверар 
экан. Ана шу баҳайбат илонни чиройли аёллар осонгина тутиб беришаркан. Улар илоннинг ини 
ёнига келиб, кийимларини ечиб онадан қандай туғилган бўлсалар, шу ҳолга келиб 
турарканлар. Ошиқ илон унга ўралиб маст бўлгач, панадаги эркаклар чиқиб уни саранжомлар 
эканлар. Даврон идорада ўтириб раҳбарнинг сўзларини тинглар экан, ўша бахтиқаро илонлар 
билан гўзал, айни чоғда маккор аёлларни эслади. 
— Мен Бекмирзаевни ғоятда ҳурмат қилардим. У ноёб истеъдод эгаси эди. Дўстим бошлаган 
ишни давом эттириш қасдида эканингизни билиб, бошим осмонга етди. Бироқ... 
«Аёл ечинди. Энди илон ташқарига чиқиши керак», деб ўйлади Даврон. 
— Бироқ... ўзингизга маълум, ҳамма ишимиз режа асосига қурилган. Шунга яраша маблағ 
ажратилади. Ёзёвондаги иш яқин йиллардаги режамизда йўқ эди. Аммо Бекмирзаевга нисбатан 
бўлган ҳурматим туфайли ўртоқлардан илтимос қилиб ўртага тушган эдим. Афсуски, биз 
режамиздаги ишларнинг хотимасини ҳам ўйлашимиз керак. 
«Илон аёлга чирмашиши керак. Лекин мен сен ўйлаганчалик гўл эмасдирман», деб ўйлади 
Даврон унинг сўзларини диққат билан тинглар экан. 
— Шунинг учун Ёзёвондаги ишни вақтинча тўхтатамиз. Пискентдаги ўртоқлар ёрдамга 
муҳтож. Сизни ўша экспедитсияга раҳбар қилиб тайинлаймиз... 
Кутилмаганда илон яланғоч аёлга чирмашиш ўрнига атрофида бир айланди-ю, овора бўлиб 
ечингани учун унга раҳмат айтиб изига қайта бошлади. 
Аввал озгина баҳс бўлди. Давроннинг барча тушунтиришлари «Тўғри-ю, лекин илож қанча?» 
қабилидаги сўзлар билан бўғилди. 
Давроннинг жони ҳиқилдоғига келиб қолди. Нима қилиш керак, бу одамни уриб бўлмаса, 
сўкиб бўлмаса... Тушуна туриб ўзини гўлликка солади. Қайсар эшакдай оёқ тирайди. 
Давроннинг хуноби ошгандан ошиб, охири «Ёзёвонда иш тўхтаса, мен бу ерда қололмайман», 


Даврон (қисса). Тоҳир Малик 

Download 389,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish