www.ziyouz.com кутубхонаси
47
Баҳри лабидаги табассумни яшириш учун бош бармоғи билан бурнини қашлади; сўнгра, гапни
чалғитмоқчи бўлиб, ирғайлар, ёввойи жийдалар орасидан оқаришиб кўринаётган дарёни
кўрсатиб:
—
Ота, дарёни худо яратишга яратиб қўйиб, ўзи ҳам қўрқиб кетгандир-а? — деди.
Асқар ота завқ қилиб кулди.
—
Сен ҳали денгизни кўрганинг йўқ, қизим! Худо хоҳласа, куёвинг билан бирга кўрасан.
—
Сиз кўрганмисиз, ота?
—
Йўқ, кўрганлардан эшитганман. Уруш бўлмаганда кўрар эдим. Сен ҳам кўрар эдинг. Кўп
нарсани кўрар эдик. Энди кейинроқ кўрамиз.
Булар юлғун, қамиш, ёввойи жийда, чангал, ирғай ва бошқалардан иборат бўлган тўқайдан
чиқиб, каттакон сойликка тушаётганда Собирахон сойликнинг нариги юзидаги тўқайни
кўрсатиб:
—
Ана, Маърифатхон опам шу ердалар, — деди.
Сойлик дарёнинг баҳорги тошқин вақтидаги изи бўлиб, «Кичик дарё» номини олган, кичик
дарё пайдо бўлганда ҳалиги тўқай оролга айланар экан. Қирғоққа яқин ерда тўрт қозиқ устида
каттакон бир қайиқ турар эди. Тўқайга яқинлашганда Асқар ота ва ундан кейин бошқалар ҳам
отдан тушди, Асқар отанинг назарида бундаги ҳар бир дарахт, ҳар бир бута мотамсаро,
баҳорда япроқ чиқарганда ҳам қора япроқ чиқарадиган ва ҳозир «енди келдингизми, Асқар
ота» деб тургандай кўринар эди. Булар, отларини пастда қолдириб, катта-кичик харсангларни
оралаб ўтган сўқмоқтсан кичикроқ бир майдонга чиқишди. Майдоннинг бир чеккасидаги кекса
мажнунтол остида бир-бирига суяб қўйилган иккита қора тоштахта сағана шаклини олиб турар
эди. Асқар ота бориб сағананинг бош томонига чўкка тушди ва баланд овоз билан Қуръон
ўқиди. Хотинлар оёқ учида бориб майдонча атрофига махсус қўйилган харсангларга ўтиришди.
Асқар ота фотиҳа ўқиб бўлгандан сўнг, ўрнидан туриб тошни тавоф қилди. Ўнг томондаги
тошга араб алифбесининг қадимги имлосида йирик қилиб «Маърифатхон жаннатмакон» деб
ёзилган ва ҳижрий билан «1335» деб таърих қўйилган эди. Ҳар иккала тошда бундан бошқа
ҳам араб, лотин ва ҳозирги алиф-беда ёзилган ёзувлар кўп, буларни зиёратчилар пичоқ, тош
ва бошқа нарсалар билан кўп машаққат тортиб ёзганликлари кўриниб турар эди. Нўноққина
бир рассом ўша вақтда аскарлар кийган қалпоқнинг суратини ҳам солибди:
— Бу ерни ким обод қилган? Бу оғир тошларни ким олиб келган? — деди Асқар ота ва ўзига-
ўзи жавоб берди. — Қим олиб келарди? Бу ерга мени ким олиб келди? Шундай одамлар ҳам
бўладики, туғилганда ҳеч ким севинмаган бўлса ҳам, ўлганда бутун юрт аза тутади. Қизим,
Баҳри, шундақами? Шундоқми, Собирахон?
Оролни Рисолат яхшироқ билар экан, ҳаммани олиб юриб томоша қилдирди. Орол тўрт-тўрт
ярим танобча келар эди. Маърифатхон отиб ўлдирган Сангин қўрбошининг гўрини кўришди.
Гўр оролнинг шимол томонида, дарё бурилиб оқадиган ердаги жар ёқасида бўлиб, одамнинг
белидан келадиган бир чуқурликдан иборат эди.
Зиёратчилар тўқайдан чиққанда, куни бўйи осмонни қоплаб ётган кул ранг булут кунботиш
томонидан ёрилиб, ботиб бораётган қуёшнинг шуласи дарёни қип-қизартиб юборди. Рисолат
оловдек ёниб турган уфққа қараб:
— Эртага ҳаво очиқ бўлади, — деди.
Зиёратчилар отланиб жўнашди. Кўчма қумлар орасида буларга овчилар етиб олди. Овчилар
жуда хурсанд, ҳар қайсиси бир нечадан қуён, ўрдак олиб бормоқда эди.
Чорраҳада Рисолат, Баҳри ва Қумринисо улар билан хайр-лашди. Асқар ота ҳар қайсисининг
пешонасидан ўпиб дуо қилди.
Қишлоққа қоронғи тушганда етиб келишди. Собирахон овчилар инъом қилган икки қуён ва уч
ўрдақдан бир қуён ва икки ўрдакни Асқар отага берди. Асқар ота Собирахон ва овчиларга
миннатдорлик билдириб жўнади.
Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор
Do'stlaringiz bilan baham: |