Microsoft Word kr dahshat ziyouz com doc



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana21.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#28968
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
Abdulla Qahhor hikoyalari pdff

www.ziyouz.com кутубхонаси
64
эмиш! Унинг бундай одати йўқ эди, шунинг учун йигит ҳайрон бўлиб бир оз қараб турибди. Домла 
икки шиша пивонинг устидан юз грамм ароқни битта отиб ўрнидан турибдию, гулчидан каттакон 
гулдаста сотиб олиб, паркнинг орқасидаги жинкўчага кириб кетибди. Бу гапни эшитиб 
одамларнинг дами ичига тушиб кетди. Баъзи бировларнинг кўнглига аллақандай жирканч, 
домланинг шаънига ҳеч тўғри келмайдиган гаплар келди... Шунда маҳалланинг қарияларидан 
Карим ота ҳозир баъзи бировларнинг кўнглига келган гапдан ҳам хунукроқ бир тахминни айтиб 
қолди:
— Хайр, ишқилиб охири бахайр бўлсин, — деди, — келинимиз ёшга ўхшайди... Киз бўлмаса деб 
қўрқаман!
Карим отанинг бу тахмини, домланинг кейинги вақтлардаги рафторига қараганда эҳтимолдан 
узоқ бўлмаса ҳам, одамларга қаттиқ малол келди. Бир-икки киши Карим отанинг дилини оғритди.
Бироқ, орадан кўп ўтмай, Карим отанинг тахмини тўғри чиқиб қолди: «Домла ўзининг студенткаси 
— йигирма яшар бир жувонга уйланаётган эмиш» деган гап тарқалди.
Тўйга яқин қолганда келин кўчанинг бошидаги ателега кўйлак буюргани келган экан, нима бўлиб 
бундан ҳабар топган аёллар кўргани боришди. Келин, дарҳақиқат, ёш, лекин худди қизиқчиликка 
семиргандай юм-юмалоқ; эгнида енгсиз қизил кўйлак, бошида попушакнинг тожига ўхшаган, 
лекин қизил шляпа; қўлидаги сумкаси, оёғидаги пошнаси бир қарич туфлиси ҳам қизил. Уни 
адоват ва нафрат билан бошдан-оёқ кузатган аёллардан бири, бурилиб ателедан чиқиб кетар 
экан:

Хўрозқандга ўхшамай ўл! — деди.

Кариган чоғида хўрозқанд яламай домла ҳам ўлсин! — деди яна бири.
Бу лақаб дарров тарқалиб кетди. Домлага қўл уриш билан маҳалланинг файзини ўғирлаган, 
одамларнинг дилини ҳамиша ёритиб турадиган чироқни сўндирган бу аёлни кўрган ҳам, 
кўрмаган ҳам тошни тешадиган бир ғазаб билан ёмон кўрар эди. Бу ғазаб одамларнинг 
кўнглидаги домлага бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғусини чирита бошлади. Бора-бора домла 
деганда одамларнинг кўнглига ғашлик тушадиган бўлиб қолди. Домла, шуни ўзи сезса керак, 
мумкин қадар одамларнинг кўзига кўринмасликка тиришадиган бўлди.
Тўй келинникида бўлиб ўтди. Буни маҳаллада Карим отадан бошқа ҳеч ким билмай қолди. Карим 
ота ҳам тўйга эмас, кабоб пишириб бергани чақирилган экан. Бундан хабардор бўлган маҳалла 
ёшлари уни ҳол-жонига қўймай, чойхонага олиб чиқишди ва тўй қандай ўтганини гапириб 
беришга мажбур қилишди. Карим ота «бировнинг сирини айтмайман» деб аввал тархашлик 
қилдию, бир-икки саволга жавоб берганидан кейин қулфи-дили очилиб кетди: икки гапнинг 
бирида пешонасига уриб, гоҳ бўғилиб ва гоҳ қотиб-қотиб кулиб, одамларни кулдириб ҳикоя 
қилди.
Тўйга келин томондан элликка яқин, куёв томондан саккиз киши айтилган экан, иккала томондан 
ҳаммаси бўлиб ўн бир киши келибди. Бир дуторчи, икки ашулачи ва Карим ота ҳам шу ҳисобга 
кирар экан. Соат олтига белгиланган тўй соат ўндан ошганда бошланибди. Келин бирпас бошига 
оқ рўмол ёпиниб ўтирибдию, бир-икки рюмка ичгандан кейин, аламига чидолмай ўйинга 
тушибди. Домла чапак чалибди, ашулага қўшилибди...
— Ҳа, айтгандай, — деди Карим ота пиқирлаб кулиб, — домла сочларини бўятибдилар!.. 
Азбаройи худо, куя тушган пўстакка ўхшайди!.. Майли, бўёқ топилган бўлса бўясин, лекин шу 
бўёқ билан қилиғини ҳам бўяшга, сочига мос қилиқлар қилишга уринса унча яхши чиқмас экан. 
Дарҳақиқат, домланинг фикр-ёди ўзини иложи борича ёш кўрсатишда бўлиб қолди. У нима 
қилса, нима деса шуни эсдан чиқармас, ёш эканини кўрсатиш учун қулай келган ҳеч бир 
имкониятни қўлдан бермас, «ҳали ёшсиз» деган кишига жонини, жаҳонини беришга тайёр эди. 


Даҳшат (ҳикоялар тўплами). Абдулла Қаҳҳор 

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish