www.ziyouz.com кутубхонаси
273
Барнинг эгаси қандайдир тушунарсиз овозда жавоб берди.
Бармен ва қаҳвахонадаги ягона хўранда мулойим жилмайишди. Палмер қаҳвани олиб,
бармоқларини иситиш учун идишни маҳкам ушлади. Кейин аччиқ ичимликни ича бошлади.
— ... эски таниш аёлимизни бир соатча аввал кўрдим, — бармен бояги хўрандага ҳикоя қила
бошлади.
— Сени ёнингга қаҳва ичгани киргандир-да...
Палмер уларнинг қувноқ суҳбатларини тинглаганича, қаҳвасини ичиб бўлиб, пештахтага ўн
цент қўйди. Кейин ўрнидан туриб, кўчага чиқди. Юзларига шамол урилди. Бироқ ичилган
қайноққина қаҳва таъсирида шамол юмшаб қолгандек туюлди. У бироз тепаликка кетган йўл
билан шарқ томонга юриб, Саттон Плейсга етгач, жанубга бурилди.
Мана сенга шаҳар, деб ўйлади у, одамларни қара-я. Совуққон, жоҳил одамлар.
У Эллик еттинчи кўчага етгач тўхтади ва мувозанатини сақлаш учун светофорга тирмашди.
Қаҳва ичганига қарамай, боши ҳамон айланарди. Кутилмаганда узоқдан сирена овози
эшитилди. Унинг овози кучая бошлади, кейин аста тинди.
Шуям шаҳарми-я. Асабий шаҳар.
Палмер гавдасини амаллаб тик тутганича, йўлда давом этди.
Бернснинг хонадони бўм-бўш эди. Палмер ичкари кириб, салгина туртинганича, хоналарни
айланиб чиқди. Кейин эшикни ёпиб, пальтосини ечди ва дераза қанотларини очиб юборди.
Хонага муздек ҳаво ёпирилди.
У диванга ўтириб, оёғини сиқиб турган туфлисини еча бошлади. Пайпоқчан меҳмонхонани
айланиб, радиола ёнига борди. Бирорта қурилма бормикин деган ўйда унинг ичларини
пайпаслаб кўрди. Эшик қулфида Бернснинг калити айланганда у ҳеч нарса билмагандек, бўш
хонадаги диванда кулимсираб ўтирарди. Юзларига урилаётган совуқ ҳаво туфайли у анча ўзига
келиб қолганди.
— Салом! Мана сенга кутилмаган совға, азизим, — деди Бернс.
Палмер эринибгина бошини кўтариб, Виржинияни кўрди.
Палмер улардан юз ўгирди. Бор кучини йиғиб, яна миясида чарх ура бошлаган овозларни
тўхтатишга уринди. У Бернснинг жилмайишини кўриш учун айни вақтида ўгирилди.
— Кулаяпсизми, жаноб? — сўради Палмер.
— Тинчлан, Вуди. Ўзингни қулга ол. Менга фақат сенинг сўзинг керак. Агар бу сенга
шунчалик қаттиқ таъсир қилса, мен сени мажбурламайман. Мен фақат... ҳмм, сен нима деб
атардинг... сўзсиз ҳамкорлик, холос. Бошқача қилиб айтганда, воқеалар ўз йўли билан
ривожланишига ҳалақит берма. ЮБТКга президент бўлишга рози бўл. Бу шунчалик қийинми?
— Сизлар, ҳақиқатан ҳам жуда топишибсизлар, — деди Палмер. — Клэри хоним ҳам бу
гапни худди шу тарзда ифода этган эди.
— Агар у ҳам ақлли гаплар айта бошлаган бўлса, ҳеч нарса қўшимча қилолмайман, —
эътироз билдирди Бернс.
— Сенинг қайноқ лабларингда ҳамон ўша табассум, — Палмер Бернс томон бир қадам юрди.
Хонанинг чап томони бироз кўтарилиб, яна жойига тушди.
— Хўп, майли, Вуди, кел, қўл олишамиз, дўстгинам!
— Нима, мен кулгилиманми? — қизиқди Палмер. У энди Бернсдан атиги ярим қадамча
берида турарди. У ҳатто Бернс сепган лосьоннинг ҳидини ҳам сезди.
— Ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ...
— Мен гапиряпман, — деди Палмер. — Акс ҳолда сен жилмаймасдинг.
Бернс у томон юриб, қўлини узутди:
— Вуди, ўзингни тут, кел қулингни бер.
Палмер Бернснинг қимматбаҳо тўғноғичи совуқ ялтираганини пайқади. У Макнинг мурданинг
рангидек оппоқ юзларини кўздан кечирди, кейин Виржинияга қийшайиб қаради. Аёл унга
қараб, қандайдир нохушликни сезди ва сал нарироққа сурилди. Эҳтиёткорлик билан гоҳ
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |