Microsoft Word kimning tashvishi yoq ziyouz com doc



Download 351,91 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/28
Sana22.02.2022
Hajmi351,91 Kb.
#113936
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
@KUTUBXONA UZ 1 Kimning tashvishi yo'q

 
* * * 
Орадан тўрт кун ўтгач, тушга яқин, геологлар келишди. Булар Ўтан тенги иккита йигит эди. 
— Бизни ўртоқ Қодиров юбордилар, — дейишди йигитлар ўзларини танитиб. 
Назир ота хурсанд бўлиб кетди. Дарров чой қўйди. Лекин йигитлар ўтиришмади. Ўша 
заҳотиёқ йўлга тушишди. 
— Биз узоқ бўлмаймиз, — деди улардан бири тоққа етишганда. — Сиз олиб борган план 
бўйича Еттиқояни магнитометр билан текширамиз. Ҳар хил тошлардан олиб кетамиз. 
Текшириш натижасига қараб бошқалар келишади. Лекин натижа қандай бўлади — айтиш 
қийин. 
— Жуда ҳам қийин, — гапга қўшилди иккинчи йигит. — Хризоколла бўладию, шунча вақт 
ҳеч ким билмай ётадими! 
— Бу нима деганингиз, ўғлим? — сўради Назир ота. 
— Хризоколлами? -Ҳа. 
— Металл. Металнинг бир тури. 
— Йўғ-е! — деди Назир ота ваҳми учиб. 
— Биз ҳам шунинг учун ишонмаяпмизда, — деди биринчи геолог. — Металла, металл. 
Ҳазил гапми бу? 
— Хўп, бошлаймизми? — сўради иккинчи геолог. 
— Биз кетдик, ота. Ишқилиб, ниятингизга етингда! 
— Раҳмат, — деди Назир ота миннатдор оҳангда. Геологлар компасдан каттароқ қандайдир 
бир асбобни қўлларига олиб, «Чўпонғор»нинг устига чиқиб кетишди. 
Назир ота ғорнинг оғзига ўтирди. Ҳаяжондан у нима қилишини билмас, юраги гупиллаб 
урарди. Тепадан геологларнинг кулгиси эшитилди, тошлар гулдуради. Кўп ўтмай ҳамма нарса 
жим бўлиб қолди. На кулги эшитилди қулоғига, на тошларнинг гулдураши. Қанча ҳаракат 
қилмасин, ҳеч нарса эшитолмади. Гўё бирдан ҳаммаёқда ҳаёт тингандек бўлиб қолди. Назир ота 
буни нимага йўйишини билмади, атрофга аланглаб қаради. Ҳеч нарса кўринмади кўзига. Сап-
сариқ дала. Қовжираган ер. Букри чинорнинг барглари ҳам тинч. Худди офтоб қотириб 
қўйгандай. Лекин бу манзара унга кечагидек таъсир қилмасди. «Чиқсинда ишқилиб, —деди у 
ичида. — Нима бўлса ҳам чиқсин». Унинг хаёлига бошқа нарса келмасди, фикри шу билан банд 
эди. Охири чарчади. Икки чаккаси қиса бошлади. Ўзини чалғитишга интилиб осмонга қаради. 
Баланд, жуда баландда нимадир учарди. 
«Нима бўлдийкин? Калхатмикин? — ўйлади у. — Йўқ, калхат бунақа секин учмайди. 
Иннайкейин, унинг қаноти калтароқ бўлади. Бургутга ўхшайди. Бургут шунақа баланд учади. 
Уч, жонивор, уч. Учавер!..» 
Бургут уни тушунгандай пастламади. Тоғни бир-икки айланиб, қаёққадир ғойиб бўлди. 


Ўлмас Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўқ (қисса) 

Download 351,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish