Microsoft Word islom karimov asarlar 1-jild ziyouz com doc


I  ЎТМИШДАН ҚОЛГАН МЕРОС ВА ИҚТИСОДИЙ



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/34
Sana23.02.2022
Hajmi2,21 Mb.
#159705
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
Islom Karimov. Asarlar. 1-jild. O'zbekiston - milliy Istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura


ЎТМИШДАН ҚОЛГАН МЕРОС ВА ИҚТИСОДИЙ 
ИСЛОҲОТЛАР ЗАРУРИЯТИ 
Ўзбекистон 
давлат 
мустақиллигига 
эришгандан 
кейин 
республика ва унинг халқи манфаатларига мувофиқ келадиган 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
271
мустақил ижтимоий-иқтисодий сиёсатни ўтказиш имконияти туғилди. 
Республиканинг ташқи дунёдан бир асрдан ортиқ вақт мобайнида 
ажралиб қолганлигига барҳам берилди. У халқаро ҳуқуқнинг тенг 
ҳуқуқли субъекти бўлди. Бу эса жаҳон меҳнат тақсимотида муносиб 
ўринни эгаллашга шароит яратди. 
Шу билан бирга чинакам иқтисодий мустақилликка эришиш 
йўлида бир қанча объектив қийинчиликларни енгиб ўтиш, СССРнинг 
парчаланиши натижасида яккаҳокимлик тизимидан мерос бўлиб 
қолган муаммолар мажмуини ҳал этиш лозим бўлади. Айни пайтда 
ёш мустақил давлатнинг шаклланиши ва қарор топишида муқаррар 
равишда вужудга келадиган бир қатор янги муаммолар ҳам пайдо 
бўлди. 
Ўтиш даври муаммоларининг йиғиндиси ва хусусиятлари бир 
вақтнинг ўзида қатор ғоят мураккаб ижтимоий-иқтисодий 
вазифаларни ҳал этишни тақозо қилади. Авваламбор, яккаҳокимлик 
тизимининг иллатларини зудлик билан тугатиш, бошқарувнинг 
маъмурий-буйруқбозлик 
услубларининг 
ва 
директив 
режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва 
молиявий вазиятнинг барқарор бўлишини таъминлаш зарур. 
Республика иқтисодиётининг тармоқ ва ҳудудий тузилмасини 
тубдан қайта қуриш, "иттифоқ ихтисослашуви" натижасида ишлаб 
чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришда йўл 
қўйилган номутаносибликларни тугатиш, халқ хўжалигининг 
хомашёга йўналтирилганлигидан мутлақо воз кечиш, янги 
мустамлакачиликдан иборат иқтисодий қарамлик занжирларини 
парчалаб ташлаш лозим бўлади. 
Энг муҳими - ижтимоий ларзаларсиз, қатъият ва изчиллик билан 
бозор муносабатларига ўтиш, жамики куч-қудрат ва бойликлардан 
самарали 
фойдаланишни, 
халқ 
хўжалигининг 
барқарор 
ривожланишини, республиканинг турмуш даражаси юксак бўлган, 
иқтисодий тараққий этган мамлакатлар қаторига чиқиб олишини 
таъминлайдиган қудратли иқтисодий негизни вужудга келтираётган 
давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворини барпо этиш керак. 
Албатта, мазкур муаммоларни дарҳол, бир зумда ҳал қилиб 
бўлмаслиги равшан. Бунинг учун анча узоқ давр, аниқ мақсадни 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
272
кўзлаб фидокорона меҳнат қилиш, энг муҳими, иқтисодий 
ислоҳотларнинг аниқ-равшан, амалий дастури бўлиши зарур. 
Республикада шундай дастур бор ва у изчиллик билан амалда жорий 
қилинмоқда. 
Ўтказилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотларнинг 
кўлами 
ва 
жиддийлиги тамомила республиканинг ислоҳотга ўтишининг 
бошланҚич даври мураккаблиги билан белгиланади. Бу яккаҳокимлик 
тизими ва унинг самарасиз хўжалик механизми оғир меросининг 
оқибатидир. 
Ислоҳотлар бошлангунга қадар вужудга келган иқтисодий 
вазиятни ҳар томонлама таҳлил қилмай, чуқур иқтисодий, ижтимоий 
ва сиёсий инқирозга олиб келган сабабларни, хўжалик тизимидаги 
қатъиян воз кечиш лозим бўлган иллатларни аниқламай туриб, 
жамиятнинг сифат жиҳатдан янги ҳолатига ўтиб бўлмайди. 
60-йиллардаёқ иқтисодиётда зиддиятлар кучайиб бораётгани, 
амалдаги хўжалик юритиш механизми мазкур зиддиятларни бартараф 
этишга 
ноқобиллиги 
яққол 
намоён 
бўла 
бошлаган 
эди. 
Иқтисодиётнинг ривожланиш суръати кескин пасайди. Унга бўлган 
сарф-харажатлар орта борди. Моддий бойликлар ва маблағлар 
тақчиллиги аниқ кўриниб қолди. Иқтисодий воситалар ва омиллар 
амалда ишламади. Ишлаб чиқаришни техникавий ривожлантиришда 
ва аҳоли турмуш даражасида Қарб мамлакатларидан анча орқада қола 
бошланди. Илғор иқтисодчи - товар ишлаб чиқарш тарафдорларининг 
бозор муносабатларини қайта тиклаш тўғрисидаги даъвати инкор 
этилди. Бошқарувнинг тармоқ принципини кучайтиришга, қишлоқ 
хўжалигини индустрлаштиришга, корхоналарга катта иқтисодий 
эркинликлар беришга, фаолиятни баҳолашда қиймат кўрсаткичларига 
ўтишга қаратилган 1965 йилги иқтисодий ислоҳот ишлаб чиқариш 
муносабатларининг туб моҳиятига дахл қилгани йўқ ва шу боисдан 
кўзда тутилган натижага - иқтисодиётни жонлантиришга олиб 
келмади. 
Консерватив маъмурий тизим, иқтисодиётга партиявий 
раҳбарлик ва унинг ҳаддан ташқари мафкуралаштирилганлиги 
доирасида кейинчалик иқтисодиётни ислоҳ қилиш йўлидаги бошқа 
уринишлар ҳам (1979 йилги режалаштириш тизимини ислоҳ қилиш, 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
273
1987 йилги хўжалик механизмини ислоҳ қилиш ва бошқалар) кам 
самара берди. Аксинча, сўнгги ўн йиллар мобайнида сохта обрў 
орттириш мақсадида қабул қилинган ва мавжуд имкониятларни 
ҳисобга олмаган ижтимоий, озиқ-овқат, аграр, энергетика, экология 
ва бошқа соҳалардаги кўпгина дастурлар иқтисодий қарама-
қаршиликларни чуқурлаштириб юборди. Натижада иқтисодиётни 
батамом издан чиқариб, моддий ва молиявий маблағлар 
тақчиллигининг даҳшатли тарзда ўсишига, ташқи қарзнинг 
кўпайишига олиб келди. Энг асосийси шу бўлдики, меҳнатни 
рағбатлантириш тизими бузилди. Бу эса одамларнинг ижтимоий 
руҳияти салбий томонга ўзгаришига олиб келди. Тайёрга айёрлик, 
боқимондалик кайфиятларини келтириб чиқарди. Марказдан 
бошқаришнинг амалдаги тизими, унинг идоралари хўжалик юритиш 
услуб ва усуллари иқтисодиётнинг янада ривожланишига сезиларли 
туртки бўлишига, кескин ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қодир 
эмаслиги яққол аён бўлиб қолди. 
80-йилларда 
иқтисодий 
инқирознинг 
кучайиб 
бориш 
сабабларини очиш, уни бартараф этиш йўлларини топиш борасидаги 
уринишлар ҳам муваффақиятсизликка учради. Ишлаб чиқариш 
суръатларининг пасайиш сабаблари ривожланишнинг экстенсив 
омиллари тугаганлигидадир, деб юзаки тушунилганлиги устувор 
тармоқларни алоҳида ажратмасдан, халқ хўжалигининг барча 
соҳаларини бир вақтнинг ўзида ривожлантириш тўғрисида нотўғри 
қарор қабул қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳол, пировард натижада, 
чекланган маблағларнинг пароканда бўлиб кетишига, молия ва 
таъминот тизимининг батамом издан чиқишига олиб келди, 
инқирозни чуқурлаштирди. 
Қайта қуриш сиёсати даврида иқтисодиётда жуда кучли 
бузилишлар рўй берди. Инқироз сабаблари ва омилларини тўлиқ 
тасаввур этмаган, ўзгартиришларнинг аниқ-равшан дастурига эга 
бўлмаган бутун иқтисодий сиёсат эмпирик характерда бўлиб 
авантюрадан иборат экспериментлардан, ҳар томонга оғишлардан 
бошқа нарса эмас эди. Иқтисодиётни барқарорлаштириш ва бозор 
муносабатларига ўтишнинг турлича ёндашувларга асосланган 
дастурлар лойиҳаларининг кўплиги ислоҳотларнинг аниқ мақсади 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
274
йўқлигидан, уларни рўёбга чиқариш муддатлари -"беш юз кун" деб 
белгилаб қўйилиши эса зарур ўзгартиришларнинг туб моҳияти ва 
ниҳоятда мураккаблиги тўла англаб етилмаганлигидан далолат берар 
эди. 
Марказда ишлаб чиқилган дастурлар ва ислоҳотга оид чора-
тадбирларда федерация субъектлари бўлмиш республикаларнинг 
манфаатлари эътиборга олинмай келинди. Бунинг устига Марказ 
ўзининг кўпгина барбод бўлган ишларини республикаларнинг 
гарданига юклашга интилиб, уларни озиқ-овқат, халқ истеъмоли 
моллари ва моддий бойликлар билан ўзини ўзи таъминлашга мажбур 
қиларди. Ишлаб чиқаришнинг умумий равишда пасайиб кетиши, 
рублнинг қадрсизланиши шароитида шундай бўлди. Бу ҳол таркиб 
топган хўжалик алоқаларининг бузилишига, товар айирбошлаш 
ишлари натура ҳолида юритилишига, бартер битимлари жорий 
этилишига олиб келди. Минтақавий хўжалик ҳисоби ғоясини 
келтириб чиқарди ва тарқоқлашиш жараёнларига туртки бўлди. 
Бундай "янгиликлар" натижасида 1991 йили ўз мустақиллигини 
эълон қилган республикалар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам собиқ 
Иттифоқдан батамом барбод бўлган иқтисодий, молиявий ва нарх-
наво тизимини, ўта издан чиққан бошқарув механизмини ва 
иқтисодий муносабатларни мерос қилиб олдилар. 
Амалда 
барча 
республикалар 
ислоҳот 
ва 
миллий 
иқтисодиётларини соғломлаштириш жараёнларини қуйидаги бир хил 
шароитларда бошлашга мажбур бўлдилар: 
- марказдан режалаштириш тизимига барҳам берилди, янги 
бозор муносабатлари, бозор тармоқлари мажмуи эса эндигина 
шаклланиш босқичида эди; 
- бутун иқтисодий тизим ёппасига давлат мулкчилигига 
асосланган, хусусий мулкчилик ҳали ривожланмаган; 
- давлат корхоналарининг иқтисодий эркинликлари давлат 
буюртмаси, 
моддий 
бойликлар 
ва 
капитал 
маблағларнинг 
меъёрланган тақсимланиши билан кескин чекланган эди; 

халқ 
хўжалиги 
тузилмаси 
ҳаддан 
ташқари 
монополиялаштирилган - бутун бир тармоқгина эмас, балки алоҳида 
корхоналар ҳам танҳо ҳоким ҳисобланарди; 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
275
- сақланиб қолган давлат монополияси ва нарх-наво сиёсатидаги 
тазйиқ, тармоқларда ва корхоналарда боқимлик кайфиятларини 
вужудга келтирган марказлаштирилган молия-кредит тизими 
тадбиркорлик соҳасидаги барча ташаббусларни йўққа чиқарарди; 
- республика иқтисодиёти узоқ вақт давом этиб келаётган, 
тобора кучайиб бораётган иқтисодий ва таркибий инқирозни бошдан 
кечирмоқда. У ишлаб чиқаришнинг пасайишига, гиперинфляциянинг 
кучайишига, нарх-навонинг юқорилиги туфайли хом ашё олиш ва 
республиканинг ўз маҳсулотларини сотишда қийинчиликларга, аҳоли 
турмуш даражасининг пасайишига олиб келмоқда; 
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қобилияти 
пастлиги ва валюта ресурсларининг етишмаслиги сабабли жаҳон 
бозорига чиқиш имкониятлари чекланган; 
- молия-кредит ва пул тизимидаги инқироз бюджетдаги 
камомаднинг ва ташқи қарзларнинг ўсиши, кредит ресурсларининг 
танқислиги, инвестициявий фаолликнинг пастлиги, республикалар 
ўртасидаги тўловларнинг тўхтаб қолиши, рубл ва миллий валюталар 
қадрсизланиши билан ажралиб туради. 
БошланҚич даврдаги бу қийинчиликларнинг Ўзбекистон учун 
умумий сабабларидан ташқари бир қатор ўзига хос сабаблари ҳам 
бор. 
Бир неча ўн йиллар мобайнида республика иқтисодиёти 
Марказдан бошқариладиган ягона халқ хўжалиги мажмуининг 
таркибий қисмига айланган эди. Марказ қабул қиладиган кўпгина 
қарорлар Ўзбекистоннинг манфаатларидан йироқ эди. Хуллас, чор 
империяси давридагидек, республика арзон хомашё ва стратегик 
минерал ресурслар етказиб берувчи, тайёр маҳсулот сотиладиган 
қулай бозорга айланиб қолаверди, яъни республика хомашё базаси 
бўлиб келди. 
Республика ҳудудида жойлашган кўплаб корхоналар бевосита 
Марказ бўйсунувида бўлиб, амалда республика уларни бошқармасди, 
балки кўпроқ хомашё қазиб олиш ва дастлабки ишлов бериш, ярим 
тайёр 
буюмлар, 
мудофаа 
маҳсулотларини 
чиқариш 
билан 
шуғулланарди ва бу маҳсулотларнинг ҳаммаси Ўзбекистондан 
ташқарига ташиб кетиларди. Корхоналарнинг кўпчилиги товарни 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
276
республика ички бозори учун эмас, балки ташиб кетиш учун такрор 
ишлаб чиқарарди. Бизга эса кўпинча республика ҳудудида нима қанча 
ҳажмда ишлаб чиқарилаётганини, қанчаси ташиб кетилаётганини, 
кимларга ва қандай нархда сотилаётганини билиш ҳатто ман 
этилганди. Буларнинг бари қаттиқ сир сақланарди. Республиканинг 
улкан табиий бойликларидан фойдаланилгани ҳолда, даромадлар 
унинг ҳудудидан анча олисда қолиб кетарди. Аксарият тармоқларда 
тугалланмаган технологик циклга эга бўлган ишлаб чиқаришлар кўп 
эди. Улар хом ашёни дастлабки қайта ишлаш ва ярим тайёр 
маҳсулотларни чиқариш босқичида тўхтаб қолар эди. Ҳатто етакчи 
тармоқларда ҳам технологик асбоб-ускуналар аллақачонлар эскирган, 
ишдан чиққан ва янгилашга муҳтож эди. Республиканинг табиий 
ресурсларига ва экологик муҳитига жуда катта, кўп ҳолларда эса 
тузатиб 
бўлмайдиган 
даражада 
зарар 
етказилган. 
Мазкур 
бузилишларни тезлик билан бартараф этиш кўплаб сармояларни, 
замонавий техника ва технологияларни, тегишли кадрлар тайёрлашни 
талаб қилади. 
Республикадан тайёр маҳсулотни эмас, балки жуда паст 
нархларда хомашё ҳамда ярим тайёр буюмларни ташиб кетишга аниқ 
йўналтирилган иқтисодиётнинг бундай тугалланмаган шакли 
корхоналар фаолиятининг нормаси бўлиб қолганлиги ҳам муҳимдир. 
Устига устак халқ хўжалигининг бутун структураси ҳам, моддий 
ишлаб чиқариш тармоқлари тузилмаси ҳам худди шу тариқа 
шакллантирилган эди. Натижада бизнинг халқ хўжалигимиз кўп 
жиҳатдан издан чиққан тузилишга, ишлаб чиқаришнинг паст 
техникавий даражасига, салбий тўлов ва савдо балансига эга бўлиб 
қолди. 1990 йилда Ўзбекистоннинг республикалараро савдо 
оборотида салбий сальдо 3,7 млрд сўмни ёки ялпи миллий 
маҳсулотнинг 11 фоизига яқинини ташкил қилди. 
Бизнинг маҳсулотларни истеъмол қилувчилар Ўрта Осиёдан 
анча йироқда бўлгани ҳолда ички эҳтиёжларимиз асосан 
келтириладиган товарлар ҳисобига қондирилади. Республика нефть ва 
бошқа энергетика манбалари билан ўзини ўзи таъминлаш бўйича 
катта имкониятларга эга бўла туриб, 10 млн тоннадан зиёд нефтни 
четдан олади. Қора металл, ёғоч-тахта ва ёғоч материаллар, кўмир, 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
277
кимё ва машинасозлик саноатининг тайёр маҳсулотлари катта 
ҳажмларда ташиб келтирилади. Республика хомашё, ёқилғи, 
ускуналар ва технологиянинг айрим турларинигина эмас, балки 
Ғалла, қанд, гўшт ва бошқа ҳаётий муҳим маҳсулотларни, шунингдек 
кўпгина халқ истеъмоли молларини ҳам ташиб келтиришга 
мажбурдир. Бунда ҳар гал нарх-навони муттасил ошириб бораётган 
етказиб берувчилар - монополистлар қўяётган шартларнинг оғир 
юкини кўтаришга, республика манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда 
уларнинг зўрлигига қарши туришга тўғри келади. 
Бу, бизнинг назаримизда, на транспорт харажатларини, на бошқа 
сарф-харажатларни ҳисобга олмай, ҳар бир республиканинг, 
ҳудуднинг комплекс ривожланишига зиён келтиргани ҳолда, уларни 
бошқаларга боғлиқ қилиб қўйиш мақсадини кўзлаган империяча 
сиёсатнинг бевосита кўриниши ва қолдиғидир. Бу масаланинг фақат 
иқтисодий жиҳати бўлиб, сиёсий жиҳати ҳақида гапирмаса ҳам 
бўлади. Тазйиқни қайтариш, республикага хос ривожланиш йўллари 
ва шаклларини белгилаш борасидаги уринишлар "миллатчилик" 
сифатида баҳоланиб, уларга дарҳол чек қўйиларди. 
Иқтисодий муаммолар демографик ҳолатда юзага келган аҳвол 
билан қўшилиб, ижтимоий масалаларни ҳал этишни ғоят долзарб 
қилиб қўймоқда. Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражаси энг паст 
бўлиб қолди. Маълумотларга қараганда, 1990 йилда республика 
аҳолисининг 70 фоизига яқинининг жами даромади тирикчилик 
ўтказиш учун зарур бўлган энг қуйи даражадан ҳам паст эди. Айни 
маҳалда Россия ва Украинада аҳолининг 30 фоизга яқинигина шундай 
аҳволда кун кечирганди. Меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан 
таъминлаш ҳам мураккаб муаммо бўлиб қолди. 
Буларнинг бари тоталитар мероснинг оғир оқибатларини 
тугатиш, иқтисодиётга бозор асосида маданийлик бахш этиш, 
фаолиятнинг айрим соҳаларини ўзгартириш йўли билан эмас, балки 
кенг миқёсда тубдан яхлит иқтисодий ислоҳот ўтказиш орқалигина 
мумкинлигидан далолат бермоқда. Бунда ислоҳ қилиш жараёнини 
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уни янги шароитларга 
мослаштиришнинг кучли тизими билан мустаҳкамлаш зарур. 
Иқтисодий ислоҳот чуқур илдизларга эга бўлиб, республикада 


Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
278
вужудга келган ижтимоий-иқтисодий тизимни тубдан янгилашнинг 
таркибий бўғини сифатида воқеъ бўлмоқда. У хўжалик юритишнинг 
ҳам умумжаҳон талабларига, ҳам ўзига хос хусусиятлар - 
минтақанинг тарихи ва маданиятига, жуғрофий-сиёсий ҳолатига, 
қадриятларнинг вужудга келган тизимига таянадиган сифат 
жиҳатидан янги ва ўзига хос бетакрор йўлдан боришни билдиради. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish