V
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЎТИШ
- ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИНИНГ НЕГИЗИ
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг таърифидан
кўриниб турганидек, бундай иқтисодиёт тоталитар тузум заминида
вужудга кела олмайди, чунки уларда ҳеч қандай умумийлик йўқ. Бир
вақтда социалистик йўлдан борган мамлакатларнинг бозор
иқтисодиётига ўтишидаги фарқли хусусиятлари, бу жараённинг
мураккаблиги ҳам айни шундадир. Жаҳонда бунга ўхшаш воқеалар
бўлган эмас. Бу тарихий босқични ҳар бир мамлакат ўзига хос бўлган
йўлдан босиб ўтиши, шу тариқа тажриба орттира бориши керак.
Марказдан режалаштириладиган иқтисодиёт билан бозор
иқтисодиёти икки яхлит, ички жиҳатдан мантиқий тузилган ва шу
Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура
www.ziyouz.com
kutubxonasi
308
сабабли бир-бири билан мутлақо келиша олмайдиган икки хўжалик
тизимидир. Шу жиҳатдан олганда режалаштириладиган иқтисодиётни
бирданига
бозор
иқтисодиётига
айлантириб
бўлмайди.
Марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва бошқарувнинг
маъмурий-буйруқбозлик услубидан бозор иқтисодиётига ўтиш - бу
мавжуд хўжалик юритиш усулини янгилаш ёки такомиллаштириш
эмас, балки тамоман янгича хўжалик юритиш тизимини жорий
этишдир. Бу бир сифат ҳолатидан иккинчисига ўтишдир. Бу одамлар
учун мутлақо янги ҳаёт фалсафасидир. Шунга кўра у бир вақтнинг
ўзида бўладиган тадбир сифатида амалга оширилиши мумкин эмас,
балки бир қанча босқичларни ўз ичига олувчи узоқ даврни талаб
қилади.
Бир тизимдан иккинчисига ўтишнинг аста-секин, эволюцион
равишда бўлиши муҳимдир. Иқтисодий ислоҳотлар мамлакатни
мақсад сари аста-секин, қадам-бақадам илгарилатиб бориши, бозор
муносабатларининг айрим жиҳатларини ва умуман бутун тизимини
шакллантириши лозим.
Фақат фармонлар ва фармойишлар чиқариш билан бозор
иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. У узоқ тарихий тараққиётнинг
натижаси бўлиб, тегишли инфраструктурани ва ҳуқуқий асосни
яратишнигина эмас, шу билан бирга қадриятлар тизимида чуқур
ўзгаришларни, хўжалик фаолияти ва амалий муносабатларни
асослашни ҳам кўзда тутади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш учун қонунларни қабул қилиш,
мулкчилик барча шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини эълон
қилишнинг ўзи етарли эмас. Бу қонунларни рўёбга чиқаришни
таъминлайдиган чинакам воситалар зарур. Бу воситалар бирданига
амал қилиб кетмайди, улар аста-секин такомиллашиб боради ва изга
тушади. Бир ижтимоий-иқтисодий тузумдан иккинчисига ўтиш сохта
инқилобий сакрашлар билан юз бериши мумкин эмас. Ҳар қандай
инқилобий қарорлар жуда катта ижтимоий ларзаларни келтириб
чиқаради.
Бунга Шарқий Европа танлаган йўл орқали бозор томон ҳаракат
қилиш мисол бўла олади. Бу йўлда, Халқаро валюта фондининг
маслаҳатларига амал қилиб, нарх-навога тезроқ эркин тус беришга,
Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура
www.ziyouz.com
kutubxonasi
309
солиқ, кредит ва валюта сиёсатининг чекланган чоралари воситасида
молия-пул барқарорлигига эришишга зўр берилди. "Фалаж қилиб
даволаш" ("шок терапияси") усулидан фойдаланиш иқтисодиётни
тоталитар тузумдан бирданига ажратиб олиш, пул-молиявий
усулларни бозор муносабатларини ривожлантиришнинг ўзига хос
тезлаткичига айлантиришни мақсад қилиб қўйган эди.
Бироқ бундай ёндашувнинг ижтимоий оқибати жуда оғир бўлди.
Югославияда иқтисодий ислоҳотнинг амалга оширилиши (А.
Маркович режаси) асосий иқтисодий кўрсаткичларни кескин равишда
пасайтирибгина қолмай (1991 йилда саноат ишлаб чиқариши 20 фоиз,
сармоя сарфлаш 17 фоиз камайди), федерациянинг парчаланишига,
миллатлараро-этник гуруҳлар ўртасида можароларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлди. Чехословакияда ислоҳотнинг "фалаж қилиб
даволаш" нусхаси (В. Клаус режаси) ҳам ишлаб чиқариш таназзулига
ҳамда сармоя сарфлашнинг тўхтаб қолишига, мамлакатнинг бўлиниб
кетишига олиб келди.
Бу усул Руминия ва Болгарияда пул қадрсизланишининг
кучайишига, ташқи иқтисодий ва ички қарзларнинг кўпайишига,
ишсизликка ва ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетишига олиб
келди. "Фалаж қилиб даволаш" усулини (Л. Бальцерович режасини)
Қарб мамлакатлари ва халқаро молия ташкилотларининг фаол кўмаги
билан бошқа мамлакатларга нисбатан изчилроқ амалга оширган
Польшада иқтисодиёт таркибида, айниқса қишлоқ хўжалигида
хусусий секторнинг улуши кўплигига қарамай, бу йўл пулнинг ҳаддан
ташқари қадрсизланишига, аслида мамлакат саноатининг барбод
бўлишига, ташқи қарзнинг ниҳоятда ошиб кетишига олиб келди.
Республикада ҳақиқатан вужудга келган иқтисодий вазият,
оилалар аксарият кўпчилигининг турмуш даражаси пастлиги
Ўзбекистон учун бозор иқтисодиётига ўтишда "фалаж қилиб
даволаш" усулининг маъқул эмаслигини кўрсатади. Бу усул амалда
аҳоли учун "даволамай фалаж қилиш"га айланади, яъни мавжуд барча
тузилмалар, нормалар, алоқаларнинг тезда барбод бўлишига, бошқача
қилиб айтганда, тўла вайрон бўлишига олиб келади.
Халқимизда "янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг -
бошпанасиз қоласиз", деган нақл бор. Унда республика аҳолисининг
Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура
www.ziyouz.com
kutubxonasi
310
руҳияти тўла акс этган. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг бозор
иқтисодиётига ўтиш андозасига босқичма-босқич, эволюцион йўл
билан ўтиш асос қилиб олинган. Бозор иқтисодиёти томон
сакрашларсиз, инқилобий ўзгартиришлар йўли билан эмас, балки
изчиллик билан босқичма-босқич бориш керак. Ўзбекистоннинг
бозорга ўтиш йўлининг ўзига хос хусусияти ҳам шунда. Бир босқични
тугаллаб, зарур шарт-шароитни яратиб, шундан кейингина янги
босқичга ўтилади. Ҳар бир босқичда унинг ўзига хос устуворликлари
шаклланади, уларни таъминлаш воситалари такомиллашади. Ҳар бир
босқичнинг қанча давом этиши унда ҳал қилиниши лозим бўлган
муаммоларга, ташқи омилларнинг нечоғлик қулайлигига, аҳолининг
фидокорона меҳнатига боғлиқдир.
Ташкилий,
иқтисодий,
молиявий-кредит
тизимларини
ўзгартириш, тегишли ҳуқуқий асосни, бозорнинг инфраструктурасини
барпо этиш, ходимларни тайёрлаш учун вақт керак. Ишлаб
чиқаришни тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш учун талаб қилинадиган
технологик вақт омилини ҳам ҳисобга олиш лозим. Ниҳоят, талаб ва
таклифнинг мутаносиблигига асосланган қонунлар амал қила
бошлагунга қадар эски тасаввурлар ва нормаларни ўзгартириш учун
ҳам вақт керак бўлади.
Кишиларнинг тафаккурини, одат тусига кирган қоидаларни
ўзгартириш жуда муҳимдир. Ҳар бир босқичда кишиларнинг
тафаккурини ўзгаришларни қабул қилишга тайёрлаб, уларни амалий
ишлар билан янги тузумнинг афзаллигига ишонтириб, бошқа
мамлакатларда юз йиллар давомида барпо этилган қадриятларга
эришиш мумкин.
Зарур шарт-шароитларни яратмай туриб, одамларни уларнинг
турмуш шароитидаги катта ўзгаришларга руҳан тайёрламай туриб,
бозор
муносабатларини
сунъий
равишда
тиқиштириш
ва
тезлаштириш кутилган натижани бериши у ёқда турсин, бозор
иқтисодиётини қуриш ғоясининг ўзини ҳам бадном қилиб қўйиши
мумкин.
Шу билан бир вақтда иқтисодий ислоҳотларни амалга
оширишда сусткашлик қилиш, тегишли қарорларни вақтида қабул
қилмаслик иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги шундоқ ҳам қийин
Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура
www.ziyouz.com
kutubxonasi
311
аҳволни янада оғирлаштириб қўйиши мумкин.
Бозор муносабатларига хос бўлган руҳият, дунёқараш
шаклланиб, одамлар шунга мувофиқ равишда иш тута бошлаган
тақдирдагина бозор иқтисодиёти воқеликка айланади. Шу сабабли энг
асосий
вазифа - ижтимоий
ларзаларсиз,
одамларнинг
қашшоқлашувига
йўл
қўймаган
ҳолда
ижтимоий-иқтисодий
тараққиётнинг янги босқичига ўта боришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |