333-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқариладиган
ажрим
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва
илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажримнинг кўчирма
нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи
қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган
умумий тартибда кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
328 — 332-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2003 йил 25 июлдаги 111-сонли «Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги қарорининг
14 — 17-бандлари
.
V БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРНИНГ СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ.
334-модда. Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш
Суд ҳужжатлари қонуний кучга киргач ижрога қаратилади, бундан қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда дарҳол ижрога қаратиш ҳоллари мустасно.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Даъвони таъминлаш бўйича чоралар кўриш, келишув битимини тасдиқлаш, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мажбурий тартибда ижрога қаратиш учун ижро варақасини
бериш, чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога
қаратиш тўғрисидаги ажрим, шунингдек соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши лозим.
(334-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-
531-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й.,
03/19/531/2799-сон)
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суд ҳужжатининг
ижроси суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг
146
,
192
,
335 — 347-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонуни
, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-
сонли «Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг
айрим масалалари тўғрисида»ги қўшма қарорининг
2-банди
.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Do'stlaringiz bilan baham: |